Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича кассация инстанциясига
Download 53.6 Kb.
|
1 2
Bog'liqРОШЕР КАССАЦИЯ
Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича кассация инстанциясига Фуқаколик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2022 йил 21 декабрдаги 2-1901-2203/9873-сонли ҳал қилув қарорига нисбатан “ROSHER” ОК томонидан К А С С А Ц И Я Ш И К О Я Т И Даъвогар “ROSHER” ОК жавобгар Қулмаматов Адхам Абдурахмоновичга нисбатан қарзни ва пеняларни ундириш ҳақида ФИБ Термиз туманлараро судига даъво ариза киритган. Ушбу даъво ариза суд томонидан 2022 йил 21 декабр куни кўрилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу фуқаролик иши биринчи инстанция суди томонидан фақат бир томонлама, яъни фақат жавобгарнинг важларини эътиборга олиниб, бизнинг даъво талабларимиз мутлақо инобатга олинмасдан қарор қабул қилинди. Суднинг ушбу қароридан қуйидагиларга кўра норозимиз: Биринчидан суднинг хал қилув қарорининг резолюция қисми ўқиб эшиттирилганда даъвони қисман қаноатлантириш, яъни 16 000 000 (ўн олти миллион) сўм ундириш белгиланди, суд қарори нусхасини олганимизда қарорда 6 000 000 (олти миллион) сўм ундирилсин деб кўрсатилган. Суднинг ушбу муносабатига умуман тушунмадик ва раислик қилувчи томонидан суд қарорига тушунтириш берилмади. Иккинчидан юқорида таъкидлаб ўтганимиздек суд фақат бир томонлама жавобгарнинг важларини, яъни асоссиз ва фактларсиз келтирган важларини инобатга олди. Жумладан томонлар ўртасида умуман мехнат муносабатлари ҳақида мунозара бўлмасада, биринчи инстанция суди қарорида жавобгарни савдо вакили сифатида эътироф этган, даъвогар ва жавобгар ўртасида мехнат муносабатларига киришиш тўғрисида шартнома тузилмаган деб ҳисоблади. Ваҳоланки жавобгар Қулмаматов Адхам корхонада савдо вакили бўлиб ишламаган. Бу борада оғзаки хам ёзма хам келишув бўлмаган. Жавобгар корхонадан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олган, яъни шунчаки харидор бўлган. Амалдаги қонун талабларига кўра Оилавий корхоналар ўзи ишлаб чиқарган махсулотларни тўғридан тўғри жисмоний ва юридик шахсларга чакана ва улгуржи сотиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра хар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт деб кўрсатилган, лекин суд жараёнида жавобгар эътирозларини оғзаки билдириб, эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботламади ва суд ушбу холатга эътибор қаратмади, яъниким жавобгарнинг эътирозларини исботлашни талаб қилмасдан қабул қилди. Бу эса суд томонидан процессуал хатоларга йўл қўйилганлигини исботи ҳисобланади. Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 733-моддаси 3-қисмида “Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа хужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади” дейилган. Лекин суд томонидан ушбу қонун талаби инобатга олинмасдан даъвогар “ROSHER” OК томонидан судга жавобгарга нисбатан қарздорлик вужудга келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади деб кўрсатган. Даъвогар томонидан жавобгарга махсулотларни топширилганлиги ва у қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи топшириш юк хатлари (накладной) тақдим этилган. Бундан ташқари даъвогарга етказилган моддий зарарлар, яъни қарздорлик миқдорига нисбатан пеня ва етказилган зарарларни ундириш қисми бўйича суд томонидан умуман муносабат билдирилмади, ваҳоланки даъвогар ишлаб чиқаришда асосан банк кредитлари ҳисобига фаолият кўрсатади. Юқоридагиларга кўра ва Ўз. Респ ФПКнинг 38-боби талабларига асосан суддан Download 53.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling