Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш


Download 122.5 Kb.
bet1/5
Sana28.02.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1236538
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7 Ўзбекистонда табиатини муҳофаза қилиш


Ўзбекистонда табиатини муҳофаза қилиш
Режа:

1. Ўзбекистонни географик жойланиши


2. Ўзбекистонда экологик муаммоларни вужудга келиш сабаблари ва омиллари.
3. Орол ва Оролбўйи муаммолар
4. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш

Кириш.

Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг марказида , Евросиё материгининг ички континентал қисмида жойлашган. Ўзбекистон Ўрта Оисё давлатларининг ҳаммаси ва жанубий Осиё давлатларидан Афғонистон Билан чегарадош Табиий географик жиҳатдан Ўзбеистоннинг катта қисми Турон паст текислигида, шарқий ва жанубий қисми тоғ ва тоғ водийларидан иборат. Ўзбекистоннинг шимолий қисми очиқ , шунинг учун шимолдан келаётган совуқ ҳаво массалари бемалол кириб кела олади. Ҳинд океанидан келадиган илиқ ҳаво массаларини жанубдаги тоғлар тўсиб қолади. Ўзбекистоннинг иқтисодий географик ўрни Ўрта Осиё давлатлари ичида энг қулай , чунки у бу давлатларининг ҳаммаси билан чегараланади, ҳамда асосий транспорт йўллари Ўзбекистон орқали ўтади. Аммо, Дуне миқёсида қарайдиган бўлсак Ўзбекистонни иқтисодий географик жойлашиши жуда ноқулай. Чунки у океанлардан ва асосий халқаро транспорт йўллари жуда узоқда жойлашган.


Ўзбекистонда экологик муаммоларни вужудга келиш сабаблари ва омиллари -1960 йиллардан эътиборан табиий ресурслардан экстенсив харакатда кенг миқёсда фойдаланишнинг кучайиши , сув ва ҳаво ҳавзаларининг ифлосланиши, бойликларни қашшоқланиб бориши салбий ҳодисалар Ўзбекистонда кўплаб экологик муаммоларни таркиб топишига таъсир кўрсатади. Аввалига экологик муаммолар айрим ресурслар (компонентлар ) билан боғлиқ ҳолдаривожланган бўлса, 80 йиллар бошлаб худудий муаммоларга айлана борди. Экологик муаммоларни таркиб топтирувчи ва ҳарактерга келтирувчи асосий омилларҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқнинг деградациялашуви, ўсимликларнинг маҳсулдорлигини кескин даражада камайиб бориши, эрозия, шўрланиш зол қум шаклларини вужудга келигши ва бошқалар ҳисобланади. Энг муҳими аҳоли , аҳоли орасида турли касалликларни тарқалиши, ёш гўдакларнинг ўлим коэффицентини ортиб бориши, умуман аҳоли орасида ўлим миқдорининг ортиши экологик вазиятнинг танглигини жиддийлаштиради.
Қишлоқ жойларда ичимлик суви, саноат шаҳарлари ва уларнинг атрофида атмосфера ҳавоси ҳамда сув ҳавзаларини ифлосланиши экологик вазиятни кескинлашувига кучли таъсир кўрсатади. Дарё сувларининг сифатини бузилиши суғорма ерларда тупроқда туз тўпланиши , кимёвий ашёлар, оғир металлар , органик махсулотларнинг йиғилишига олиб келади, жиддийлашади, тупроқдаги кимёвий ашёлар экинларга ўтиб, уларнинг маҳсулотларини заҳарлайди. Чорва молларининг соғлиғига путур етказади. Буларнинг барчаси экологик вазиятларни кескинлаштиради, ўз навбатида маълум йўналишда соҳа ёки мажмуали муаммо таркиб топади ва шаклланиш босқичига ўтади.
Экологик муаммоларни вужудга келиши худуднинг табиий шароити, ресурслардан фойдаланиш характери, ландшафтларнинг структурали-динамик ҳолати, барқарорлиги, табиий –антропоген ҳодисаларнинг ривожланиш имкониятлари ва уларни олдини олиш тадбирларини мавжудлиги каби жараёнлар Билан бовосита боғлиқ. Б уборада ресурслардан фойдаланишни бошқариш муҳим Амалий аҳамиятга эга., табиатдан фойдаланишнинг илмий тамоийиллари ишлаб чиқаришга қанчалик тўғри тадбиқ этилган бўлса экологик мувозанат шунчалик мустаҳкам барқарор бўлади, нохуш ҳодисаларни таркиб топиш сабабларини потенциал имкониятлари кучли даражада жиловланган бўлади. Дарвоқе, табиатдан фойдаланишни қанчалик омилкоролик билан бошқарилса, геосистемаларда ички ва ташқи зиддиятларшунчалик чекланган ҳамда динамик ҳаракатлар йўналиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Экологик муаммоларни таснифлаш- Юқорида такидлангандек экологик муаммолар одатда бирор табиий ресурс ёки геосистема билан боғлиқ бўлади. Бир баъзан икки ёки уч турдаги ресурслар билан боғлиқ бўлган экологик муаммолар ҳам таркиб топган.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling