Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш


Ўзбекистонда экологик муаммоларни вужудга келиш сабаблари ва омиллари


Download 122.5 Kb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1236538
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 Ўзбекистонда табиатини муҳофаза қилиш

2. Ўзбекистонда экологик муаммоларни вужудга келиш сабаблари ва омиллари
Биоресурслардан фойдаланиш натижасида вужудга келган экологик муаммолар. Инсон ҳаётида ўсимлик олами беқиёс даражада муҳим. Ўсимлик-бу кислород, озик-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, ем-хашак, тароват олами, дам олиш маскани, дори-дармон, қоғоз ва бошка кўплаб махсулот етказиб берадиган беғубор, инсон учун энг зарур табиат ресурси. Биохилма-хиллик олам гўзаллиги, рекреация бойлиги. Ўзбекистон бу борада ўсимлик дунёсининг бойлиги (4 минг турдан зиёд) жиҳатдан олдинги ўринларни эгаллайди.
Ўрмонлар республикада чўл, тоғ ён бағирлари ва дарё қайирларида тарқалган. Тоғ минтақасида 311 минг майдонда ўрмонлар мавжуд, шундан 204 минг га да арча, колгани бошқа турдаги дарахтлар билан банд. Текистлик минтақасида саксавул ва бошқа псаммофитлардан иборот ўрмонзорлар 2,4 млн га майдонда мавжуд, Қайирлардаги тўқайзорлар майдони 25 минг гача қискарган. Ўрмонлар сийрак, зич ўсган хақиқий ўрмон майдонлари кам қолган, дарахтларнинг аксарияти касал, қуриган ёки ярим қуриган. Умуман тоғ ёнбағирлари, тоғ олди қия текисликлари, адирлар, қумли текисликлар, вохалар ўрмон билан қопланиш даражаси меъёрида анча кам, шунинг учун хам турли табиий жараёнларнинг ривожланиш макони жуда кам кенг ва улар тезкорлик билан содир бўлмоқда. Вохаларда ихотазорларнинг майдони 40 минг га атрофида, бу рақам аслида лойихага мувофиқ 112 минг га бўлиши лозим. Ирригагация тармоклари ва сув омборлари қирғоқларидаги ихота дарахтзорларининг хозирги кўрсаткичи (7 минг км, каналлар ёқаларида уларнинг узунлиги 200 минг км бўлиши керак) талабга мутлақо жавоб бермайди.
Чўл ва ток яйловларида ўсимлик копламининг зичлиги ва ем — хашакбоп ўтларнинг маҳсулдорлигини меъёрдан паст, кўпрок мол истеъмол қилмайдиган бегона ўтларнинг майдони кенгайиб бормоқда. Шунингдек тупроқнинг эрозияга берилганлиги туфайли ўтларнинг эгаллаган майдонлари хам кискармоқда, техноген омилларининг эрозион таъсирининг хукумдорлиги ортмоқда.
Ўсимлик қоплами муаммоси экологик муаммолар ичида нисбатан фаол ва тез ўзгарувчан, бошқа омиллар таъсирида юз берадиган муаммоларни шакилланишида ўз таъсирини кўрсатади. Ўсимликлар муаммоси кўп аспектли ва серқиррали, унинг таркибида бир неча бир аспектли ёки оддий муоммолар мавжуд, уларни ҳаммаси ҳам бир — бирлари билан функционал боғлиқ.
Ҳайвонот оламининг муаммолари ҳам бисёр, ўсимликлар
муаммоси билан улар бевосита боғлиқ. Маълум ўсимлик
турларини йўқолиши билан ҳайвонлар ҳам бошқа жойга кўчади
ёки қирилади. Кейинги вақтларда броконьерлар сонининг
кўпаяётгани, уларни ов қуроллари ва техника воситалари билан
таъминлаши ҳайвонлар муаммосининг жиддийлаштирмоқда. Табиий газ, нефт, сув қазиб чиқариш учун бурруланаётган жойларда карьерлар вужудга келаётган ҳудудларда теҳноген омил таъсири ниҳоятда кучли, бу жойларда хайвонларнинг (айниқса, судралиб юрувчилар) аксарияти қирилиб кетмоқда.
Ўсимлик ва хайвонот олами мухими экологик омиллар, уларнинг атроф мухит билан бўлган муносабати аслида жой экологиясини белгилайди. Демак, муаммо ҳам улар билан боғлиқ, бу борада ташқи таъсирни оптиаллаштириш зарур бўлади.
Маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш натижасида вужудга келган экологик муаммолар. Янги конларни топиб, хомашёлар чиқаришни тезкорлик билан боғлиқ қатор экологик муаммолар юзага келади. Энг муҳим муаммо маъдан конлари олинаётган хомашёлардан мажмуали фойдаланиш, яъни барча асосий фойдали элементларни ажратиб олиш, акс ҳолда улар нес — нобуд бўлиши мумкин. Конларда маъдангача бўлган қоплама жинсларни йиғиб, маълум жойда тўплаши (терикон) натижасида катга ҳудуд (яйлов)ларни улар банд қилиб ётади. Баьзан йиғилган тоғ жинслари таркибида захарли моддаларни мавжуд бўлиши уларни атроф муҳитга ёғин —сочин, шамол таъсирида ёйилишига олиб келади. Рудани бойитилиб, керакли элементлар олингандан сўнг қолган шлак, клинкер ва бошқа моддалар йиқилиб чиқинди омборхонага (хвостохранилеҳе) сақланишга топширилади. Улар ҳам катта майдонларни банд қилади, зарарли модадларни мавжудлиги табиий муҳитни ифлослайди. Карьерлар, отваллар, чиқинди омборхоналари ва конлар билан боғлиқ бўлган бошқа жойларнинг табиий хусусиятлари деграциялаши натижасида у «бузулган орлар» деб ном олади.
Узбекистонда 90 —йилларга кадар 16,3 минг га бузилган ерлар бўлган, уларнинг майдони тобора ортиб бормоқда. Конлар (айниқса, карьерлар) улкан чанг макони, заҳарли моддалар манбаи бўлганлиги учун уларда иш тутагандан сўнг тез муддатларда ёпилиб, олдини олувчи тегишли тадбирлар амалга оширилиши зарур, акс холда уларнинг зарарли оқибатлари катта миқёсда зиён етказиши мумкин.
Иккиламчи ресурслар муаммоси. Ўзбекистонда ишлаб
чиқаришни тез ўсиши ва ахолни сонини ортиб бораётганлиги
иккиламчи ресурслар муаммосини борган сари жйддийлаштирмоқда, жойларда эса кескинлаштирмоқда. Бу тоифадаги ресурсларни келиб чиқиши жиҳатдан икки катта гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ: а) саноат, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва б) иисон (аҳоли) фаолияти. Биринчи гуруҳдаги иккиламчи ресурслар экологик жихатдан анча хавфли, бу борада суюқ, газ ва қаттиқ холдаги чиқиндилар захарли бўлишидан ташқари, радиоактивлик хусусиятига эга. Инсоннинг яшаш фаолияти билан боғлик чиқиндилар бу даражада хавфли бўлмасада тиббий жиҳатдан, яъни турли касалликларни тарқалиши, юқиши, генда асорат қолдиринги ва бошқа хил мураккабликлар вужудга келтириши билан тавсифланади. Бизнингча, иккиламчи ресурсларни экологик нуқтаи назаридан ўрганганда муаммонинг бу аспектига урғу бериш мақсадга мувофиқ.
Республикада ҳар куни ҳар бир киши бошига ўртача 0,7— 1,0 кг уй (маиший) ахлати чиқиндиси тўпланади, унинг таркиби мураккаб: қоғоздан тортиб то оғир металгача бор. Хар йили ўртача 30 млн м3 чиқинди йиғилади, уни бир қисми ёқилди, кисми кўмилди, оз қисми кайта ишланди. Махалла, баланд қаватли уйлар, қўрғонларда ахлат тўпланадиган жойлар турли касалликлар макони, айниқса йилнинг иссиқ фаслларида уларнинг атроф мухитга таъсири кўп марта кучаяди. Бинобарин, вазият жиддийлашади, айниқса, уларни бир неча кун қолиб кетиши, вазиятни танг холга олиб келади.
Муаммонинг ижтимоий оқибати уни жойларда тез муддатларда ижобий ҳал қилишни тақазо этади.
Аҳоли соғлиғи муаммоси. Экологик муаммолар марказида ахоли соғлиғининг ҳолати туради, бошқача айтганда аҳоли соғлиғи экологик муаммоларнинг мезонидир, Аҳоли камчалик соғлом бўлса экологик вазият ҳам шунчалик инсон яшаши учун шунчалик қулайликдан дарак беради. Бу борада бугун ахоли соғлиғининг холати, 1 ёшгача бўлган гўдакларнинг хар 1000 болага нисбатан нобуд бўлганларни сони, бир йил давомида поликлиникага қатнайдиганларнинг 1000 кишига ннсбатан микдори, бир йил давомида касалхоналарда даволанганларнинг сони (1000 кишига нисбатан), эркак ва аёлларнинг ўртача умр кўриши, энг устивор касалликлар ва ўлим, табиий ўлим микдори (хар 1000 кишига нисбатан) ва бошқа кўрсаткичлар вазиятнинг танглик даражасини белгилайди.
Ахоли соғлиғининг тадкик килиш жараёнида касаллик турларининг атроф мухит ифлослиги билан қанчалик боғлиқлиги тўғрисида аниқ ҳулоса чиқариш лозим. Хаво, ичимлик суви, тупроқ, ўсимлик оламининг зарарли моддалар билан ифлосланганлиги (РЭМ нинг катталиги) хақида миқдорий кўрсаткичлар билан асослаш мақсадга мувофиқ, ёхуд бикдорий ишламаларни амалга ошириш яхши натижа беради. Аҳоли соғлиғини тубдан яхшилаш экологик муаммоларни босқичма — босқич ҳал қилишга боғлиқ.
Ҳудудий мажмуали экологик муаммолар. Бу тоифадаги
экологик муаммолар маълум табиий комплексга тегишли бўлиб,
ресурсларда оқилона фойдаланмаслик натижаси таркиб топади.
Бу тоифадаги бир неча сабаблар ва омиллар иштирок этганлиги
туфайли муаммолар мажмуалиги билан ажралиб туради. Баъзан
йирик ҳудудларда фақат бир омил таъсирида ушбу муаммо
ривожланиши мумкин. Орол денгизи ва Оролбўйи, вохаларида
грунт сувлари сатхини кўтарилиб кетиши натижасида мелиротив— гидроэкологик вазиятни ёмонлашуви, арид минтақада чўллашиш ва бошка худудий мажмуали муаммолар энг долзарб, ўзгарувчан, оқибати салбий ходисаларни кенг тарқалишига олиб келаётганлиги билан тавсифланади.


Экологик муаммолар ечимидаги асосий йўналишлар. Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ ва ҳудудий мажмуали экологик муаммолар мураккаблиги, кўп омиллиги, серқирралиги ва кўп вақтдан бери шаклланиб келаётганлиги ҳамда уларнинг барчасини бир—бирлари билан боғлиқ ўзаро алоқада, таъсирида бўлганликлари сабабли уларни ечими хам ўта мураккаблиги, чалкашлиги билан характерланади. Бу борада энг долзарб, энг динамик, устивор, бош муаммолар гуфухи аниқланиши ва улар билан тўғридан тўғри (бевосита) хамда бевосита ва алоқада бўган (1 даражали ўзаро таъсир ва алоқа) муаммолар ажратилиши максадга мувофиқ. Улар муаммолар гурухлари орасида бошловчи (харакатга келтирувни) функциясини бажараётганликлари туфайли умумий маълум тезликда (фаолликда) харакатга келадилар. Шуни эътиборга олиб умумий ечим стратегиясини танлашда бошловчи ёки ҳаракатга
келгирувчи бош фаол муаммолар аниқланиб ечим тактикаси сасоланиши максадга мувофиқ.
Ўзбекистонда бош экологик муаммолар сифатида бизнингча, сув, ер, атмосфера ҳавосини ифлосланиши ва ўсимликлар деграциясини кўрсатиш мумкин, чунки барча муаммолар тизимларидан йўналган фаразий алоқа ва таъсир йўналишлари шу бош муаммоларга килиб тақалади. Улар орасида сув ва ер муаммолари энг устивор бош муаммолар бўлиши мумкин. Республика худудининг арид шароитида сувга бўлган талаби (Ўзбекистоида сув танқислиги 70 —йиллардан бошлаб сезила бошланган ва бу жараён бундан буён ҳам жиддий лашиб боради) катта, лекин у чегараланган, ҳар кандай талаб белгиланган лимитдан ортмаслик керак ёки сувни иқтисод қилиниши ҳисобга янги талабни қондириш мумкин. Мазкур сув танислиги шароитида мавжуд сув ресурсларини антропоген ифлосланиши муаммони янада жиддийлаштирмоқда, бунда дарёларнинг ўрта ва қўйи оқимларида аҳолини ичимлик суви билан тўлик таъминлашни иложи бўлмаяпти, шунингдек суғорма ерларга дарёларнинг шўр сувлари билан ортиқча туз келиб тўпланмоқда. Бунда орол, воҳаларда грунт сувлари сатҳини кўтарилиши натижасида гидромелиоратив ва гидроэкологик вазиятлари танг муаммолари, сунъий тамонлама кўлларни вужудга келгани, каналлардан сувни грунтга шимилиб ўтиши (у 30-35 ни ташкил қилади), суғориш техникасининг етарли даражада самарадор эмаслиги (40-45% сув тупроққа шимилишга сарф бўлади) ва бошқа жараёнлар сув муаммосини кескинлаштирмоқда. Ер усти сувларининг ифлосланиши ер ости сувларини сифатини бузилишига таъсир этмоқда.
Сув муаммоларининг ечими борасида бош тадбир, бизнингча, аввало сувдан расамадига яраша фойдаланишни йўлга қўйиш, буни биринчи навбатда суғорма деҳқончиликда қўлланиши талай сув хажмини иқтисод қилишга имкон беради. Суроғиш меёрини гидромодуль район кўрсаткичларига қадар камайтириш билан 20-30% сувни тежаш мумкин. Мавжуд суғориш техналогиясини жорий этиш билан яна 30 — 40% сув хажмини иқтисод қилишга эришилади. Эгат оралаб суғоришни замонавий суғориш технологияси-ёмғирлатиб, тупрок остидан томчилатиб, дискрот усулларини қўллаш катта самара беришлиги аввалдан фанга маълум, чет элларда амалда кенг қўлланилмоқда.
Суроғиш меъёрини биологик меъёрга кадар камайтириш билан суғориш сувларини грунтга бекорга шимилиб ўтадиган кисмини чеклаш имконияти вужудга келади. Бу билан грунт сувларини вужудга келтирадиган суғориш сув хажми кескин камаяди ва шу билан бирга кайтан сувлар миқдори хам ўз навбатида боскичма-босқич камая боради. 50-йилларнинг охирларигача республикада кайтган сувлар деярли бўлмаган, чунки экинларни суғориш меъёр асосида олиб борилган.
Сувни саноат, транспорт, курилиш, балик хўжалиги, маиший-коммунал хизматларида ҳам янги технологияни қўллаш, сувдан фойдаланишни барча сохаларда меъёрлаш, сувдан фойдаланишнинг пуллик йўлига ўтиши, айниқса ифлослантирилганлиги учун катта хажмда жарима тўлашни жорий этиш муаммони ечимини тезлаштиради. Бу борада мутахассислар иштирокида ўлкада сувдан фойдаланишнинг илмий асосланган стратегияси ва тактикасини хар томонлама ҳамда чуқур ишлаб, ресурслардан фойдаланувчилар ва олимлар, мутахассислар ўртасида муҳокама қилиб, ишланган илмий концепция ишлаб чикилиши мақсадга мувофиқ, У кўп йилга мўлжалланган бўлиши ва босқичма- босқич амалга оширилиб бориши лозим.
Ердан фойдаланиш, айниқса суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни амалга ошириш энг аввало ерларнинг мелиоратив холатини тубдан яхшилаш билаи эришиш мумкин. Бу борада тупроқларни шўрсизлантириш мелиорациясини амалга ошириш билан воҳаларнинг ярмидан кўп қисмидаги шўр ерларни ахволини сифат жиҳатдан бутунлай ўзгартиришга эришиш асосий масала бўлиши керак.
Кейинги 50 йил мобайнида вохаларда қуритиш
мелиорациясига катта аҳамият берилди. Тўғри, давлат томонидан бу сохага сарф қилинган маблағ миқдори улкан ёрдам берди, мутахассисларнинг хизматлари хам, жойларда махаллий мелиораторларнинг тажрибаси хам катта миқёсда амалиётга тадбик қилинди. Лекин воҳаларда мелиоратив холат яхшиланишига эришилмади. Аҳвол мураккаблигича қолмоқда.
Бизнингча, эскидан суғориладиган зоналарда ирригация-молиорация тизмларини янги инженерлик лойхалари асосида қайтатдан қуриш мақсадга мувофиқ. Бу иш ҳар бир вохада босқичма-босқич амалга оширилиши керак. Зовур тизмлари мавжуд бўлмаган, лекин унга талаб бўлган тегишли ўлчамларда улар лойҳаланиши зарур. Зовур тармоқларини зичлигини мелиоратив хусусиятларини эътиборга олган холда уларни лойхалаш керак.
Куриган тик зовурларни барчасини самарали ишлашига эришиш, ёпиқ ётиқ зовурларнинг самарадорлиги энг юкори булишлигини назораг қилиб туриш, очик зовурларнинг фаолиятини мунтазам яхши булганлигига амалда эришиш йўли билангина ахволни яхшиланишга асос яратилади.
Қия текисликларда ирритация эрозияси ва механик таркиби
енгил бўлган тупроқларда дефляция жараёнлари ривожланганлиги туфайли суғориладиган ерларнинг маҳсулдорлигини камлиги билан тавсифланади. Бу холатда суғориш техникасини такомиллаштириш, ихотазорлар бунёд этиш, экинларни кулис шаклида жойлаштириш, тупроқни хайдаш: ҳолати амалга ошириш, ёнбағрларни терассалаш ва бошқа тадбирларни қўллаш яхши натижа беради, Тупроқни чуқур ҳайдаш маҳаллий ўғитдан кўп фойдаланиш, беда алмашлаб барча жойларда жорий этиш энг зарурий чоралар ҳисобланади.
Ўзбекистонда экологик муаммолар нихоятда кўп, уларнинг шаклланиши ва ривожланиб турли босқичларда турибти, янитдан таркиб топаётганлари хам мавжуд. Уларни барқарор бошқариш яъни турли тадбирларни қўллаш билан уларни ечимини тезлаштириш катта амалий аҳамият касб этади. Бу борада табиатдан фойдаланишнинг илмий асосланган тамоил ва усулларда амалга ошириш, ресурслардан расамадига яраша фойдаланиш, бу жараёнда экологик мувозанатни барқарор сақлаш, шунингдек бойликларни тиклаш, саноат ишлаб чиқаришида бекик технологияга ўтиш, хомашёларни мажмуали қайта ишлаш, чиқиндиларни атроф муҳитга иложи борича кам чиқаришга харакат қилиш табиий мухитнинг мусаффолигини сақлатга имкон беради. Бу жараёнда экологик муаммолар хам аста-секин ечилиб боради.
Ўзбекистонда хозирги кунда йирик экологик муаммоларга куйидагилар киради:

  • Орол ва Орол бўйи;

  • аҳолини сув билан таъминлаш;

  • аҳолини соғлиғини яхшилаш.


Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling