O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕНТГЕНОМЕТРИЯ 
(рентген 
ва... метрия) — жиемга ёки тирик орга-
низмга ютилган рентген ва гамманур-
лар миқдори (дозаси) ни ҳисоблаш ва 
ўлчаш б-н шуғулланадиган соҳа. Р. да 
кўлланиладиган усул ва асбоблар (рент-
генометрлар) рентген ва гамманурла-
нишнинг ионловчи таъсирига асослан-
ган. Р. усуллари тиббиёт, ҳарбий иш, са-
ноатда кенг қўлланилади. 
РЕНТГЕНОСКОПИЯ (рентген ва 
... скопия), флюороскопия — объектнинг 
рентген тасвири рентгеноскопик экранда 
кузатиладиган рентгенологик тадқиқот; 
рентгенодиагностиканнт асосий усулла-
ридан бири. Одатдаги Р. қоронғи хонада 
олиб борилади. Телевизион Р.да тасвир 
электроноптик ўзгартиргич б-н кучай-
тирилиб, телевизионэкранга узатилади. 
Кўп ҳолларда Р. рентгенография б-н бир-
га қўлланади.
Р.да органларни ҳаракатда ва ҳар 
хил проекцияда осонгина кузатиш мум-
кин. Майда деталларни аниқлашда 
рентгенография усули Р.га Караганда 
афзалроқдир.
РЕНТИНГ (инг. renting) — маши-
на ва ускуналарни кейинчалик сотиб 
олмаслик шарти б-н қисқа муддатга (1 
йилгача) ижарага олиш. Лизингта Кара-
ганда ижара ҳақи қиммат туради, бу эса 
Р. компанияларининг ижара харажатлари 
ва хатари юқори бўлиши б-н боғлиқ (яна 
қ. Хайринг). 
РЕНУАР (Renoir) Пьер Огюст 
(1841.25.2, Лимож — 1919.17.2, Кань-
сюрМер) — француз рассоми, график 
ва ҳайкалтарош; импрессионизм на-
мояндаси. 50-й.ларда чинни, парда, 
елпиғичларга раcм (гул) ишлаш б-н 
шуғулланган. 1862—64 й.лар нафис 
санъат мактабида ўқиган. Шу даврда К. 
Моне, А. Сислей, Ф. Базиль б-н таниш-
ган. Дастлабки асарларини Г. Курбе, 
Э. Мане таъсирида яратган. 60—70-й.
лар чегарасида пленэрда ижод қилишга 
ўтган Р. инсон шаклини ўзгарувчан нур 
ҳаво муҳитида тасвирлайди («Сенада 
чўмилиш», 1869; «Ложа», 1874), табиат 
б-н уйғун табиий муҳит, инсонлар муно-
сабати, ҳаётий вазиятлар рассомни ўзига 
тортади, айниқса, байрамона ҳаёт тар-
зи (бал, рақс, сайр ва ҳ.к.)да жўшқин ва 
қувноқ ҳаётни акс эттиради («Мулен де 
ла Галет», 1876 ва б.); аёллар образи рас-
сом ижодида гўзал мафтункорлиги б-н 
алоҳида ўрин тутади («Тушликдан сўнг», 
«Соябонлар» — 1879; «Ялангоч аёл», 


www.ziyouz.com кутубхонаси
163
1876; «Ж. Самори портрети», 1877 ва 
б.). Р. ҳаёт оқимидан аниқ юлиб олинган, 
айни пайтда муҳрланган лаҳзали асарлар 
яратиб, импрессионизм асосчиларидан 
бирига айланди; монохром рангтасвирда 
ажойиб колорист сифатида намоён бўлди 
(«Қора кийимдаги қизлар», 1883); енгил 
ва майин чизиғи б-н ажралиб турувчи 
расмлар яратди.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling