Фан ва технологиялар университети


Download 1.59 Mb.
Sana19.07.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1661193
Bog'liq
Рефлекс ва рефлекс ёйи

Бошланғич таълим йўналиши 109-гуруҳ талабаси Дехқонова Нилуфар Ғаффоржоновна

Мавзу: Рефлекс ва рефлекс ёйи.

Рефлекслар:


организмнинг марказий нерв тизими орқали ички ёки ташқи муҳит омиллари таъсиридан рецепторлар қўзғалишига жавоб реакцияси.
Рефлексларнинг тузилиш механизми рефлектор ёйдан иборат.

Рефлекс

  • Рефлекслар ҳақидаги дастлабки тасаввурларни француз философи ва табиатшуноси Декарт илгари сурган. 

И. М. Сеченов ўз асарларида «ҳаётдаги барча онгли ва онгсиз актлар бутун моҳияти билан рефлекслар дир» деган эди. Бу тушунчани И. П. Павлов олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимотда риволантирди.

Рефлекс турлари:


Шартсиз
Шартли 

Шартсиз рефлекс:

  • Шартсиз рефлекс орқа мия ва бош миянинг қуйи қисмларидаги нерв марказлари иштирокида бажарилади.
  • Шартсиз рефлекслар туғма рефлекслар бўлиб, наслдан-наслга ўтади. Мураккаб шартсиз рефлекслар инстинкт деб ҳам аталади.
  • Шартсиз рефлексларга: кўз қорачиғи рефлекси, эмиш рефлекси, сўлак оқиш рефлекси, пайлардаги рефлекслар ва б.

Шартли рефлекс:

  • Шартли рефлекслар одам ёки ҳайвоннинг ҳаёти давомида пайдо бўлади.
  • Шартли рефлекслар ташқи муҳитда ёки организмда келиб чиқадиган ҳар хил таьсиротларга жавобан ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, сўлак оқишининг шартсиз рефлекси овқат бевосита тил нервига таьсир этгандагина вужудга келса, шартли рефлекслар овқат емай туриб, унинг ҳиди димоққа урилганда, кўриниши кўз олдидан ўтказилганда ҳам ҳосил бўлади.

Рефлекс ёйи:

  • Ҳар бир рефлекснинг рефлекс ёйи бўлиб, у қуйидаги кисмлардан иборат:
  • 1) рецептор — туқима ва органларда жойлашган бўлиб, ташқи ва ички муҳит таъсирини қабул килиб қўзғалади;
  • 2) сезувчи нерв толаси — рецепторнинг кўзғалишидан ҳосил бўлган импульсни нерв марказига етказади;
  • 3) нерв маркази — мияда жойлашган сезувчи, оралиқ ва ҳаракатлантирувчи нерв хужайраларидан иборат;
  • 4) ҳаракатлантирувчи нерв толаси- нерв марказидаги қўзғалишни ишчи органга етказади;
  • 5) ишчи орган- мускул, без, қон томирлари, ички органлар ва бошқ. 

Рефлекс ёйи:

  • Масалан: одамда рефлекс ёйини куйидагича кўзатиш мумкин:
  • тизза пайига болғача билан урилади, унинг мускулида жойлашган рецептор қўзғалади. Рецепторнинг кўзғалишидан ҳосил бўлган импульс сезувчи нерв толаси орқали орқа миянинг сезувчи нерв хужайраларига бориб, уни қўзғатади. Унинг қўзғалиш оралиқ нерв хужайрасига ўтиб, ундан харакатлантирувчи нерв хужайрасини кўзғатади. Бу хужайрадан импульс ҳаракатлантирувчи нерв толаси орқали тизза мускулини қисқартириб, оёқни ҳаракатга келтиради.

Эътиборингиз учун рахмат!


Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling