Вариант 16 1-Топшириқ Динамика қаторлари моҳияти, тузилиши ва турлари. Жавоб: Динамика қаторларини тузиш қоидалари


Download 53.06 Kb.
bet1/2
Sana27.12.2022
Hajmi53.06 Kb.
#1067869
  1   2
Bog'liq
Статистика 1-модул




Вариант 16
1-Топшириқ
Динамика қаторлари моҳияти, тузилиши ва турлари.
Жавоб: Динамика қаторларини тузиш қоидалари
Фирма ва компаниялар фаолияти динамикасини ўрганишдан асосий мақсад вақт бўйича ривожланиш қонуниятларини аниқлаш ва ўлчашдир. Бунга динамика қаторларини тузиш ва таҳлил қилиш орқали эришилади.
Динамика қаторлари деб, ижтимоий ҳодиса ва жараѐнларнинг вақт бўйича ўзгаришини тавсифловчи сонлар қаторига айтилади. Динамика қаторларида икки унсур (элемент) мавжуд:

  1. вақт кўрсаткичи (t);

  2. 2) шу вақтга тегишли даража (у).

Динамика қаторларида вақт кўрсаткичи сифатида маълум бир пайт (сана) ѐки давр (ой, йил) олиниши мумкин.
Динамика қаторлари даражалари ижтимоий ҳодисаларнинг сонини, ҳажмини, миқдорини вақт бўйича ўзгаришини ўзида акс эттиради ва улар мутлоқ, нисбий ва ўртача миқдорларда ифодаланади.
Динамика қаторларини тузишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур:

  1. Динамика қаторларининг ҳадлари бир хил ўлчов бирликларида берилиши керак;

  2. Ҳадларнинг ҳисобланган аниқлик даражаси бир хил бўлиши (0,1, 0,01, 0,001 ва ҳ.к.) зарур;

  3. Ҳамма ҳадлар битта методология билан аниқланган бўлиши керак;

  4. Динамика қаторларининг кўрсаткичлари ҳудуд бўйича ҳам таққослама бўлиши шарт;

  5. Динамика қатори кўрсаткичлари даврнинг узун ва қисқалиги бўйича ҳам бир хил бўлиши керак.

Динамика қаторлари ҳодисаларни тавсифлаш вақтига қараб, пайт(момент)ли ва даврий динамика қаторларига бўлинади.
Пайтли динамика қаторлари ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнларнинг маълум бир аниқ пайт (момент)га ҳолатини ифодалайди, акс эттиради. Масалан, аҳоли сони, кассадаги пул қолдиғи фақатгина маълум пайтга ҳисобланади.
Даврий динамика қаторларида эса ҳадлар давр оралиғи (интервал)да берилади. Масалан, бир ой (ѐки йил)да ишлаб чиқарилган маҳсулот, сотилган товарлар ҳажми, экинлар ер майдони ва ҳ.к. Пайтли ва даврий динамика қаторлари ҳодисанинг вақт бўйича ўзгаришини ифодалаши билан бир-бирига ўхшаш, лекин улар ўзига хос хусусиятларга эга:

  1. Даврий динамика қаторларининг ҳадларини қўшиш мумкин ва олинган натижа реал маънога эга бўлади. Масалан, ойлик товар айланмаси ҳажмидан йилликка, йилликдан беш йилликка ўтиш мумкин. Бу ишни бажариш билан биз фақат ҳадларнинг ҳажмини кўпайтирмасдан янги кенг интервалли қаторлар тузишга ҳам эришамиз.

  2. Моментли динамика қаторларининг даражаларини қўшиш натижаси иқтисодий мазмунга эга эмас, чунки уларни қўшиб ҳисобламоқчи бўлсак, у ҳолда такрорий қайта ҳисоблашларга йўл қўйган бўламиз.


Download 53.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling