O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
ни ўрганадиган бўлими. РИНОСКОПИЯ
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИО-ДЕ-ЖАНЕЙРО
203
ни ўрганадиган бўлими. РИНОСКОПИЯ (юн. rhinos — бурун ва ... скопия) — бурун бўшлиғи, дево- ри ва ютқинни кўриб текшириш усули. «Р.» терминини чех физиологи И.Чермак (1860) татбиқ этган. Р.да бурункергич ва пешонага тақиладиган махсус ойнакдан фойдаланилади. РИО-БЕРМЕХО — Жан. Америкада- ги даре, Парагвай дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 1600 км, ҳавзасининг майд. 133 минг км2. Марказий Анд тоғларининг шарқий ён багирларидан бошланиб, ГранЧако текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 340 м3/сек. ПресиденсияРока ш.гача кичикроқ кемалар қатнайди. РИО-ГРАНДЕ, РиоБраводель Норте — АҚШ ва Мексикадаги даре, 2000 км масофада, яъни ЭльПасо ш.дан қуйилиш жойигача улар орасидаги чегара вазифа- сини ўтайди. Уз. 2870 км, ҳавзасининг майд. 570 минг км2. Қояли тоғлардан бошланиб, қурғоқчил платолардан, баъ- зида тор даралардан оқади ва Мекси- ка қўлтиғига қуйилади. Ўрта оқимида ўртача сув сарфи 570 м3/сек, қуйилиш ерида 15—20 м3/сек. Сувининг деярли ҳаммаси суғоришга сарфланади. Йи- рик сув омборлари қурилган. Айрим қисмларида кема қатнайди. РИО-ДЕ-ЖАНЕЙРО — Бразили- янинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар, Атлантика океанининг Гуанабара бухта- сининг ғарбий соҳилида. РиодеЖанейро штатининг маъмурий маркази. Иқлими тропик иклим. Янв.нинг ўртача тра- си 26°, июлники 2Г. Йиллик ёғин 1000 мм дан ортиқ. Аҳолиси 5,85 млн. киши (2000). Атрофидаги шаҳарлар б-н Катта Р.деЖ. агломерациясини ташкил қилади. Шаҳарга бу ерга илк бор 1502 й. 1 янв- да келган португаллар томонидан 1565 й.да асос солинган ва Р.деЖ. — Январь дарёси деб аталган. Сабаби улар Гуа- набара бухтасини номаълум дарёнинг куйилиш жойи деб ҳисоблаганлар. 1531 й.да бу ерда форт қурилган. Узоқ муд- цат кичикроқ қишлоқ бўлган. 17-а. охи- ридан шаҳар тез ўса бошлади. 18-а. ўрталаригача Жан. Американинг қул савдоси маркази эди. 1763 й.дан Пор- тугалия мустамлакаси бўлган Бразилия вицекироллиги, 1822—89 й.ларда Бра- зилия империяси, 1889 — 1960 й.ларда Бразилия Федератив республикаси пой- тахти. Р.деЖ. — мамлакатнинг йирик ташқи савдо портларидан. Четга кофе, шакарқанд, тери, қимматбаҳо ёғоч, руда, пахта, мева чиқарилади, четдан кумир, нефть, цемент, машиналар кел- тирилади. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Муҳим т. й. ва автомобиль йўллари шаҳарни соҳилбўйи ва ички рнлар б-н боғлайди. Р.деЖ. — иқтисодий аҳамияти бўйича мамлакатнинг СанПаулу ш.дан кейин 2ўриндаги савдо-саноат маркази. Саноатининг етакчи тармоқлари: озиқ- овқат, фармацевтика, тўқимачилик, кимё, металлургия, полиграфия, электротех- ника, машинасозлик саноатлари. Нефть кимёси, кемасозлик ривожланган. Ёгоч- созлик, мебель, кўнпойабзал, резинатех- ника, тикувчилик, заргарлик буюмлари и.ч. корхоналари бор. Р.деЖ. мамлакат- нинг йирик маданий марказларидан. Бразилия фанлар академияси, Бразилия филология академияси, Тиббиёт миллий академияси, 6 унт, миллий кутубхона, расадхона, театрлар, музейлар: миллий, нафис санъат, тарих, Бразилия географи- яси ва б., ботаника ва ҳайвонот боглари бор. Меъморий ёдгорликлардан собор, ратуша, черков, ибодатхона, саройлар сақланган. Соҳил бўйида замонавий ус- лубда қурилган отел ва пансионат кўп. Шаҳарда дунёда энг катта Мараканья стадиони курилган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling