5-маъруза. Классик иқтисодий мактабнинг ривожланиши а. Смит мануфактура даврининг иқтисодчи-назариётчиси
Download 263.51 Kb. Pdf ko'rish
|
5-маъруза
Мушук ҳам текинга офтобга чиқмайди (мақол) 5-маъруза. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 1. А.Смит мануфактура даврининг иқтисодчи-назариётчиси XVIII асрнинг иккинчи ярмида классик иқтисодий мактаб британиялик олимлар А.Смит ва Д.Рикардо асарларида энг юксак чўққига кўтарилди. Бу ҳол тасодифий эмас эди, чунки бу олимлар яшаб ижод этган даврда Англияда чуқур иқтисодий, социал ва сиёсий ўзгаришлар рўй бераётган эди. Англия жаҳонда энг ривожланган ва саноатлашган давлатга айлана бошлади, иқтисодиётда ва ижтимоий ҳаётда капиталистик муносабатлар хал қилувчи ўринларни эгаллади. Мамлакатда юксак ривожланган қишлоқ хўжалиги ва тез ўсаётган саноат мавжуд эди, фаол ташқи савдо олиб бориларди. Янги жамиятга хос синфий ажралиш яққол бўлиб, ишчилар, соҳибкорлар, ер эгалари - лендлордлар ва фермерлар бор эди. Англия саноати эгалари эркин соҳибкорлик фаолиятини кучайтиришни, феодализм қолдиқларини тугатишни талаб қиларди. Шу сабабли соҳибкорлар синфи янги капиталистик ишлаб чиқариш усулини илмий жиҳатдан тўла таҳлил қиладиган иқтисодий таълимотларга муҳтож эди. Шундай қилиб, XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг биринчи чорагида Буюк Британияда бошқа давлатларга нисбатан иқтисодий ғояларнинг ривожланиши учун ниҳоятда қулай шароитлар юзага келди, бу ғоялар А.Смит ва Д.Рикардо таълимотларида ўз аксини топди. Бу олимлар ўзларидан аввалги меркантилизм, илк классик мактаб ва физиократизм ғояларини мукаммал ўрганиб, шулар асосида янги иқтисодий мактабнинг шаклланишини ниҳоясига етказдилар. Аслини олганда улар бозор иқтисодиёти асосини яратдилар. Саноат инқилоби дастлаб енгил саноатда, хусусан, тўқимачилик соҳасида бошланди ва машинасозлик вужудга келиши билан ниҳояланди. Ж.Кей тўқув мокисини, 1733 йилда Download 263.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling