5-маъруза. Классик иқтисодий мактабнинг ривожланиши а. Смит мануфактура даврининг иқтисодчи-назариётчиси
Download 263.51 Kb. Pdf ko'rish
|
5-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олтин аждаҳоси тўғрисида уч хат
- Нонга бўлган паст баҳонинг капитал фойдасига
5.Д.Рикардо таълимотининг аҳамияти
Д.Рикардо ягона иқтисодий концепция асосида пул муаммоси ва кредит, халқаро иқтисодий муносабатлар, солиқ, ер рентаси, халқаро меҳнат тақсимоти тўғрисида фунадаментал фикрлар берди. Иқтисодчи Ж.С.Милль билан дўстона муносабатда бўлган. Смитдан кейинроқ яшаган Д.Рикардо саноат инқилоби натижаларини тўлароқ тушунди, унинг фикрлари нисбатан теран бўлиб, классик иқтисодни ниҳоясига етказди; у саноат даврининг иқтисодчиси эди. Унинг дастлабки «Олтин аждаҳоси тўғрисида уч хат» (1809 й.) ва бошқа асарлари пул ва пул муаммоларини таҳлил қилишга бағишланди. 1824 йилда ёзилган «Миллий банк тўзишнинг режаси» асари эса унинг вафотидан кейин босилиб чиқди. Рикардо умрининг охирги 4 йилини Англия парламенти аъзоси сифатида ўзинииг иқтисодий ғояларини амалга ошириш учун сарфлади. Парламентда «нон қонунлари»ни бекор қилиб, иқтисодиётни эркинлаштириш, эркин савдо ва эркин матбуот, йиғилишлар эркинлигини қўлловчи нўтқлар билан чиққан. 1821й. у томондан сиёсий иқтисод клуби ташкил этилган. У Смитнинг ғояларини қўллаш билан бирга уни тўлдирди ва қарши фикрларни ҳам илгари сурди. У капиталистлар ва ишчиларнинг манфаатлари бир-бирларига қарама-қарши эканлигини очиб берди, маълумки Смитда бу манфаатлар бир эди, Рикардо ер эгаларининг манфаати ишчи ва капиталистларникига қарши деб уқтиради. Рикардодаги бу ўзгаришларга тарихий, иқтисодий ва социал омиллар мавжуд, улардан энг муҳими шуки, XVIII аср охири ва XIX асрнинг бошларида Англияда саноат тўнтарилиши рўй берди ва бу жараён асосан ниҳоясига етказилди. Оқибатда Англия кўп йиллар давомида «дунё фабрикаси» номини олди, саноат айниқса тез ўсди, ишчилар сони ортди, шаҳарлар кўпайди, лекин меҳнаткашларнинг қашшоқланиши ва эксплуататор синфларнинг бойиши кучайди, яъни дифференциация юз берди. Машина саноатининг ривожи туфайли иш куни 12-13 соатгача ўзайди, меҳнат шароити эса ёмонлашди, ишчилар машинанинг қўшимча қисмига айланди, халқ оммаси кўрашга отланди, луддитлар (машина синдирувчилар) ҳаракати кучайди, фабрикаларга ўт қўйилди. Аммо саноат инқилоби даврида пролетариат хали ягона, уюшган синфга айланмаган эди. Капитализм эса ривожланаётган тузум эди, буржуазия-сохибкорлар ҳам феодализм қолдикларига қарши чиқиб, прогрессив роль ўйнаган эди. Рикардонинг 1815 йилда ёзилган «Нонга бўлган паст баҳонинг капитал фойдасига Download 263.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling