5-маъруза. Классик иқтисодий мактабнинг ривожланиши а. Смит мануфактура даврининг иқтисодчи-назариётчиси


табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот


Download 263.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana10.02.2023
Hajmi263.51 Kb.
#1187465
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-маъруза

табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот»ни ёзишга киришди, бу асар 1776 йил 
мартда Лондонда чоп этилди. Асарда инсоният томонидан илгари яратилган иқтисодий 
билимлар мужассамлаштирилди ва умумий назарий принциплар асосида нисбатан 
батартиб иқтисодий фанлар тизимига айланди. 
А.Смитнинг бу асари беш китобдан иборат бўлиб, биринчисида қиймат ва қўшимча 
даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида - капитал жамғарилишининг 
шаклланиши даврида Европанинг иқтисодий ривожланиши, учинчисида - турли халқларда 
фаровонлик, капитализм тараққиётининг тарихий шарт-шароитлари, тўртинчисида - 
меркантилизм ва физиократларнинг таълимотига муносабати, бешинчисида эса давлат 
молия тизими тадқиқ этилган. Бу ажойиб асар А.Смит тириклигидаги даврда тўрт марта, 
ўлимидан кейин аср охиригача уч марта такроран нашр этилди. Бу асардаги хулосалар кенг 
жамоатчиликни фақат Англиядагина эмас, балки чет элларда ҳам қизиқтириб қолди. 
Россияда бу асарнинг таржимаси биринчи марта 1802-05 йилларда чоп этилди. 
 2.Смитнинг қийматнинг меҳнат назарияси 
 
 А.Смитнинг иқтисодий қарашлари асосида шундай ғоя ётадики, унга кўра жамият 
бойлиги ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат туфайли пайдо бўлади (меркантилистлардан 
кескин фарқи бор). Эсланг, физиократлар ва илк классик мактаб вакиллари меҳнат фақат 
қишлоқ хўжалигидагина самарали бўлади, десалар, А.Смит меҳнатни барча соҳаларда 
(саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳизмат кўрсатиш соҳалари ) бойликнинг асоси деб билди. У 
капиталистик ишлаб чиқаришниг мануфактура босқичини таҳлил қилиш асосида 
иқтисодий прогресснинг муҳим омили меҳнат тақсимотидир, деган хулосага келди ва 
буни ўз тадқиқотларининг бошланғич пункти деб қабул қилди. 
А.Смит ўз тадқиқотида нина-тўғноғич мануфактурасидаги кўпчиликка маълум 
бўлган меҳнат тақсимотини мисол қилиб келтирди, у ердаги ишчиларнинг ихтисослашуви 
ва меҳнат тақсимоти ишлаб чиқаришни ва меҳнат унумдорлигини кўп марта ошириш 
имконини берди. Меҳнат тақсимоти бўлмаган ҳолатда ҳар бир ишчи ўртача 20 та тўғноғич 
ясаши мумкин экан. Ўн киши ишлайдиган устахонада меҳнат тақсимоти ўрнатилади: бири 
симни тортади, 2-си тўғрилайди, 3-си кесади, 4-си учини ўткирлайди ва ҳокозо. Бу кунига 
4800 та тўғноғич ясаш имконини беради, демак, меҳнат унумдорлиги 240 марта ошган. 
Меҳнат тақсимотининг аҳамияти тўғрисидаги бу мисол классик бўлиб кетган ва ҳамма ерда 
ишлатилади. Меҳнат унумдорлиги уч усул билан амалга оширилади: 
1. Меҳнат тақсимоти туфайли айрим ишчиларнинг чаққонлиги ва моҳирлиги ошади; 
2. Бир турдаги ишдан бошқасига ўтиш учун кетадиган вақт иқтисод қилинади 
(дастгоҳдан дастгоҳга бориш вақти ва янги турдаги ишга психологик мослашиш учун 
кетадиган вақт иқтисод қилинади); 
3. Меҳнат тақсимоти машиналар ихтиро қилишга имкон туғдиради, яъни 
такрорланадиган жараёнлар машина қўллашга қулайлик яратади. Ундан ташқари 
ишчиларнинг бир хил ишни доим такрорлаши туфайли маҳсулотнинг сифати ҳам 
яхшиланиши керак, бу эса товарнинг баҳоси, рақобат қувватини оширади. Шундай қилиб, 
А.Смит мануфактурада меҳнат тақсимотининг роли ва машина саноати сари ривожланиш 
тенденциясини тўғри ёритган. Унингча ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот истеъмоли 
икки омил: аҳолининг унумли меҳнат билан шуғулланаётган қисми ва меҳнат 
унумдорлигининг даражаси билан белгиланади. Фарқли равишда иккинчи омил муҳимроқ 
бўлиб, у меҳнат тақсимоти билан бевосита боғлиқдир. 


А.Смит асарида меҳнат тақсимотининг салбий томонлари ҳам берилган. Бир хил 
операцияни механик равишда такрорлайвериш оқибатида ишчи бефаросат ва нодон бўлиб 
ҳам қолиши мумкин. Ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқ одамларнинг табиий 
кўрсаткичлари билангина аниқланмайди, балки уларнинг ҳаёти ва фаолияти оқибатиддир. 
Файласуф аравакашдан туғма хусусиятлари билан эмас, балки бошқа турдаги меҳнат ва 
ҳаёт тарзи билан фарқ қилади. Меҳнат тақсимоти қанча мукаммал ва бозор қанча кенг 
бўлса, меҳнат тақсимоти, ихтисослашув учун шунча кенг шароит бўлади, тор бозорда бу 
имкониятлар чекланган бўлади ва меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳам қийинлашади. 
А.Смит меҳнатнинг иккиёқлама ҳарактерини, яъни абстракт ва конкрет меҳнат 
борлигини тушунмади, қиймат ўз табиатига кўра ижтимоий ҳарактерга эга, товар ишлаб 
чиқарувчиларнинг ижтимоий муносабатларини акс эттиради ва бир товарнинг 
иккинчисига муносабати алмашув қиймати орқали аниқланади. 
Смитнинг фикрича, қийматни сотиб олинадиган меҳнатга қараб аниқлаш шу 
товарларни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан аниқлаш усулига қарама-қарши 
эмас. 
Эквивалентлик товар алмашувининг қонуни: бир ҳил миқдордаги меҳнат акс этган 
товарлар алмашади. Шундан Смит товар ишлаб чиқувчи бир товарни бошқасига 
алмашганда кенг миқдордаги меҳнатни сотиб олади, шу сабабли товар қийматини 
сарфланган ва сотиб олинган меҳнат билан баб-баравар аниқлаш мумкин, деган хулоса 
чиқаради. Бу ҳолда қиймат ўлчови деб иш вақти ўрнига меҳнатнинг алмашув қиймати 
келтирилади. 
Сотиб олинадиган меҳнат назариясида қиймат тушунчаси ишлаб чиқариш 
фаолиятидан алмашув соҳасига кўчирилган (бу эса хато), алмашув қиймати эса ўз ҳисобига 
фақат маълум миқдордаги меҳнатни олиш қобилияти сифатида изоҳлаган, ҳолос. 
А.Смит капиталист ва ишчи ўртасидаги муносабатни таҳлил этиб, бунда 
эквивалентлик қонунининг бўзилганлигини кўрди. Капиталист ишчига иш ҳақи сифатида 
ишчи меҳнати томонидан яратилган қийматнинг фақат бир қисмини тўлайди. Бу 
қийматнинг иккинчи қисмини эса капиталист фойда сифатида ўзлаштиради. Олим 
капитализм даврида қиймат қонуни бўзилаётир, деб эълон қилди ва қийматнинг меҳнат 
назарияси капитализмгача бўлган шароитларда қўлланилиши мумкин, деб ҳисоблайди. 
Унинг фикрича, қиймат фақат «жамиятнинг дастлабки ҳолатида», капиталист ва ёлланма 
ишчилар бўлмаган, яъни оддий товар ишлаб чиқарилиши шароитларидагина меҳнат билан 
аниқланади (эквивалентлик тўла мавжуд). 

Download 263.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling