Режа: Ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг бошқарув шакли ҳақида тушунча


Download 16.78 Kb.
Sana09.11.2023
Hajmi16.78 Kb.
#1759757
Bog'liq
6-ma\'ruza


6 . Мавзу: Ўзбекистон Конституциясида давлат ҳокимиятини амалга оширишга доир нормалар
Режа:
1.Ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг бошқарув шакли ҳақида тушунча.
2. Ўзбекистон республикаси қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлари ҳақида.
3.Қорақалпоғистон республикаси ва унинг конституциявий асослари.

1991 йилнинг 31 августида ўзбек халқининг азалий орзуси, яъни ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи рўёбга чиқиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинди.


Ўзбекистон тинч парламент йўли билан ўзининг ҳақиқий миллий давлатчилигига эришди. "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги"ги конституциявий қонунда, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш баёноти"да, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарорида ҳамда бироз олдин 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилган "Мустақиллик Декларацияси"да мамлакатимиз кўп миллатли аҳолининг хохиш-иродаси мустаҳкамлаб қўйилди ва бу умумхалқ референдуми томонидан тасдиқланди. Декларацияда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги ва суверен демократик республика эканлиги расмийлаштирилди. Декларациянинг қолган моддаларида Ўзбекистоннинг давлат ҳудуди ва чегараси даҳлсизлиги, давлат ҳокимияти Ўзбекистоннинг ҳудудига кирадиган барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилиши ва шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлилиги мустаҳкамланган (2-4 моддалар).
Ўзбекистон собиқ иттифоқдаги республикалардан биринчи бўлиб, президентлик бошқарувини жорий этган, ҳамда кенг миқёсдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-маънавий ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига ўтган суверен давлатдир. Дарҳақиқат, юртбошимиз таъкидлаганидек«Ўзбекистон тарихида илк марта жорий этилган Республика Президенти лавозими янги Ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари тизимида марказий ўринни эгаллади. У сиёсий тизимнинг ўзаги бўлиб қолди». Президентлик бошқарувида Президентнинг давлат бошлиғи ва ижро ҳокимияти бошлиғи сифатидаги ваколатлари мужассамлашган. Президентлик ҳокимияти жамиятдаги сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликнинг ва Ўзбекистон демократик ислоҳотлари йўлидан муаффақиятли боришнинг кафолати бўлгани ҳолда, мустақил ўзбек давлатчилиги биносининг асосий таянчига айланди. Ўзбекистон-Президентлик республикасидир. Ўзбекистонни демократик давлат сифатида тавсифловчи белгиларидан бири – бу Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг бўлинганлигидир. Ушбу қоида Конституциямизнинг 11-моддасида асосий принцип тариқасида мустаҳкамланган: "Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади." Ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. Шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, республика конституциявий тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципларига мос давлат органлари тизимини шакллантирилди.
Инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули ҳисобланган ҳамда жамиятнинг умуммиллий вакиллик муассасаси сифатида дунёга келган парламент узоқ йиллар давомидаги тарихга эга ва унинг илдизлари XII-XIII асрлардаги инглиз парламенти ва испан кортесларига бориб тақалади. Парламент сўзининг луғавий маъноси француз тилидан олинган бўлиб, "гапирмоқ" маъносини англатади. Парламентаризм катта тараққиёт босқичини босиб ўтди ва унинг чинакам тарихи буржуа инқилоблари давридан бошланади.
Эндиликда аксарият мамлакатларнинг парламент институтига эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Ҳозир ер куррасидаги 200 га яқин давлатнинг қарийб 177 тасида олий қонун чиқарувчи вакиллик органи-парламентлар бор. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати - беш йил.
Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг X сессияси (2002 йил 12 декабрь) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунларнинг қабул қилиниши билан икки палатали парламент шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий асосларини яратиш жараёни муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.
Download 16.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling