O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОМАН ТИЛЛАРИ — ҳиндевропа 
тиллари оиласига мансуб қардош тил-
лар гуруҳи; уларнинг барчаси лотин 
тилидан келиб чиққанлиги, умумий 
ривожланиш қонуниятлари ва тил 
қурилишидаги кўплаб умумий унсурлар 
б-н ўзаро боғланади. «Роман» термини 
(лот. romanus — «Римга тегишли», «Рим 
империясига алокадор» маъносида) даст-
лаб, илк ўрта асрларда, классик лотин ти-
лидан ҳамда герман лаҳжаларидан фарқ 
қилувчи халқ тилини ифодалаган; Ис-
пания ва Италияда Р.т. «янги лотин тил-
лари» деб ҳам аталган. Р.т. 60 дан ортиқ 
мамлакатда (мас,: француз тили 30 та, 
испан тили 20 та, португал тили 7 та, ита-
льян тили 3 та мамлакатда) миллий ёки 
расмий тил сифатида қўлланади: уларда 
600 млн.дан ортиқ киши сўзлашади.
Тилшуносликда Р.т.нинг сони ҳақида 
ягона фикр йўқ. Ҳоз. тегишли ишларда 
улар кўпинча 12 та деб кўрсатилади: ис-
пан, галиси(я), португал, каталан, окси-
тан (провансаль), француз, итальян, сард, 
ретороман, румин, молдаван ва 19-а.дан 
улик ҳисобланадиган далмат тиллари. 
Р.т.нинг бир текис ривожланмаганлиги 
ҳам уларни чегаралаш, аниқ сонини бел-
гилашни қийинлаштиради.
Р.т.нинг тарқалиш ҳудуди 3 га ажра-
тилади: 1) «Эски Романия» — Европа-
нинг Рим империяси таркибига кирган 
ва романча нутқни сақлаб қолган қисми, 
Р.т.нинг шаклланиш маркази (Италия, 
Португалия, деярли бутун Испания ва 
Франция, Бельгиянинг жануби, Швей-
цариянинг ғарби ва жануби, Руминия ва 
Молдавия республикаларининг асосий 
қисми, Шим. Греция, Македония каби-
лар); 2) «Янги Романия» — 16—18-а.
ларда мустамлакачилик ҳаракатлари на-
тижасида Европадан ташқарида Р.т.да 
сўзлашувчи аҳоли пайдо бўлган ҳудудлар 
(Шим. Америкадаги Канада ва Мексика 
мамлакатлари, Марказий Американинг 
асосий қисми, Жан. Америка, Антиль 
ороллари); 3) мустамлакачилик сиёса-
ти натижасида Р.т. маҳаллий тиллар б-н 
бирга расмий тилга айланган мамла-
катлар (Африканинг каттагина қисми, 
Жан. Осиё ва Океаниядаги унча катта 
бўлмаган ҳудудлар).
Р.т. Рим империяси таркибига кир-
ган ҳудудлардаги халқона лотин ти-
лининг давоми ва тадрижий ривожи 
ҳисобланади. Р.т. ривожида 4 босқич 
фарқданади: 1) мил. ав. 3-а. мил. 5-а. — 
романлашув даври — маҳаллий тиллар-
нинг халқона лотин тили б-н алмашини-
ши. Бўлажак Р.т. ўртасидаги тафовутлар 
шу даврдаёқ намоён бўла бошлайди; 2) 
5—9-а.лар — Р.т.нинг Рим империяси 
парчаланиши ва варвар давлатларининг 
ташкил топиши шароитидаги шаклла-
ниш даври. Р.т.га суперстрат унсурлар 
(яъни босқинчи германлар, вестготлар, 
франклар, бургундлар, ломбардлар ва б.)
нинг кучли таъсири б-н ажралиб туради. 
Р.т.нинг лотин тилидан ва бир-биридан 
аниқ фарқли жиҳатлари кучая боради; 
3) 10—16-а.лар — Р.т.да ёзувнинг ри-
вожланиши, ижтимоий вазифаларининг 
кенгайиш даври. Дастлабки матнлар 
француз тилида 9-а.да, итальян ва испан 
тилларида 10-а.да, провансаль, каталан, 
сард тилларида 11-а.да, португал ва га-
лиси тилларида 12-а.да, ретороман ти-
лида 14-а.да, румин тилида 16-а.да пай-
до бўлади. Лаҳжалардан юқори турувчи 
адабий тиллар шаклланади; 4) 16—19-а.
лар — миллий тилларнинг шакллани-
ши, меъёрлашуви, бойиб бориши даври. 
Р.т. ривожланиши нотекис бўлган: баъзи 
тиллар анча эрта миллий тилга айланиб, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
236
ҳатто кейинроқ халқаро тил вазифаси-
ни ҳам бажарган бўлса (француз ва ис-
пан тиллари), баъзилари Ўрта асрларда 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, кейинроқ 
ўз мавқеларини йўқотган ва 19—20-а.
ларда қайтадан адабий тил мақомига 
эга бўлмоқда (провансаль, каталан ва б. 
тиллар). Европадан ташқаридаги бошқа 
ҳудудларда Р.т.нинг маҳаллий вариант-
лари (Мас, Канадада француз тилининг, 
Бразилияда португал тилининг, Марка-
зий ва Жан. Америкада испан тилининг 
вариантлари) пайдо бўлди.
Р.т. лотин алифбосидан фойдаланади. 
Болқонроман тилларида ёзув кириллица 
асосида шаклланган. 1860 й.дан кейин 
румин тили, 1989 й.дан молдаван тили 
лотин алифбосига ўтган. Лотин тилида 
бўлмаган товушларни ифодалаш учун 
турли хил ҳарф бирикмалари, диакритик 
белгилар жорий этилган.
Абдуваҳоб 
Мадвалиев, 
Исроил 
Пўлатов. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling