O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОМИТАНИЙ Хожа Али, Хожаи
Азизон (13-а. ўрталари — Ромитан ту- мани Қўрғон қишлоғи — 1316/1321) — хожагоннақшбандия тариқати ва- кили. Тўқувчилик б-н машғул бўлган. Хоразмда бир муддат яшаб, хонақо оч- ган ва хожагонияни мазкур ҳудудда тарқатган. Суфийлик йўлидаги устози Махмуд Анжирфағнавийдир. Ўз навба- тида, Р. Хожа Муҳаммад Бобойи Само- сийнмнг устози ҳисобланади. Бизгача «Маноқиби Хожа Али Азизон Ромита- ний» асари етиб келган. Асарда Р.нинг тасаввуф ахлининг ахлоқодоби, хожагон тариқати қонунқоидалари б-н боғлиқ қарашлари, панднасиҳатлари жамлан- ган. Хожагонлик тариқатининг 10 шарти баён қилинган «Рисолаи Ҳазрати Ази- зон» номли кичик ҳажмли асар ҳам Р.га нисбат берилади. Р. Сарибўстон қишлоғи (Қўргон қишлоғи яқини)да дафн этил- ган. Қабри устида мақбара қурилган, у мустақиллик даврида таъмирланган. Р. қабри зиёратгоҳ ҳисобланади. РОМУЛ (Romulus) — Рим ривояти- га кўра, Рим ш. асосчиси ва 1-подшоси (мил. ав. 754/753 — 717/716). Афсонага биноан, коҳин аёл Рея Сильвия ва уруш худоси Марсдан тугилган Р. ва унинг эги- зак укаси Ремни она бўри эмизиб, чўпон тарбия қилган. Рим сенатини таъсис этиш ва аҳолини табақаларга — курия- ларга бўлиш, қўшин ташкил этиш, Рим фуқароларини патрицийларта ва пле- бейларта ажратиш Р. томонидан ишлаб чиқилган. РОМУШТЕПА — қад. шаҳар харо- баси (мил.ав. 4 — мил. 4-а.лар). Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган. Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Р.Ҳ.Сулаймонов бошчилигидаги За- рафшон археологик отряди томонидан ўрганилган (1973). Ромуш ш.нинг номи ўрта аср тарихчилари Нишопурий, Нар- шахий ва Беруний асарларида тилга олинган. Р. 3 та тепадан иборат бўлиб, марказий баланд қисми «Шайхи калон», унга ғарб томондан туташган 2тепа «Гули санг», 3си эса, «Хўжа Ромуш» деб аталади. Археологик изланишлар фақат «Гули санг»да олиб борилган. Кўплаб со- пол буюмлар чиққан, ёдгорликнинг стра- тиграфик даври аниқланган. РОНА —Швейцария ва Францияда- ги даре. Уз. 812 км, ҳавзасининг майд, 98 минг км2. Альп тогларидан бошла- ниб, Женева кўли, Рона пасттекислиги- дан оқиб ўтиб, Ўрта денгизнинг Лион қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоклари: Сона, Изер, Дюранс. Қуйилиш ерига яқин жойда сув сарфи 1780 м3/сек., баҳор ва ёзда тўлиб оқади. Р.нинг гидроэнергетика, транспорт ва ирригация аҳамияти катта. Р. ва унинг ирмоқларида ГЭС каскадлари қурилган. Эна дарёси қуйилиш жойидан бошлаб қуйи қисмида кема қатнайди. Сона да- рёси ва каналлар орқали Рейн, Мозель, Марна, Сена, Луара дарёлари б-н туташ- ган. Суғоришда кенг фойдаланилади. Р. бўйида Женева, Лион, Авиньон, Арль ш.лари жойлашган. РОНАЛДО (Ronaldo) Руис Наза- рио да Лима (1976.22.9, РиодеЖаней- ро яқинида) — футболчи. «Эйндховен» (Голландия, 1994—96), «Барселона» (Испания, 1996—97), «Интер» (Италия, 1997—2001), «Реал» (Испания, 2001 й.дан) жамоаларининг ҳужумчиси. Бра- зилия терма жамоаси таркибида ўйнаб жаҳон чемпиони (1994, 2002) ва Олим- пиада ўйинлари (1996)нинг бронза меда- www.ziyouz.com кутубхонаси 246 ли совриндори бўлган. 1996, 1997, 2002 й.ларда жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган. Феномен лақаби б-н машҳур. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling