O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОССИЯ АХБОРОТ ТЕЛЕГРАФ 
АГЕНТЛИГИ (РАТА-ТАСС) — Росси-
янинг марказий давлат ахборот хизмати. 
1904 й. Санкт-Петербург телеграф агент-
лиги (СПТА) номи б-н ташкил этилган. 
1914 й.дан Петроград телеграф агентли-
ги (ПТА), 1918 й.дан Россия телеграф 
агентлиги (РОСТА), 1925 й.дан Совет 
Иттифоқи телеграф агентлиги (ТАСС) 
деб аталган. 1992 й. янв.да уни Россия 
ахборот телеграф агентлигига айланти-
риш вақтида ТАСС номи дунёга танил-
гани сабабли РАТА—ТАСС деган атама 
маъқул топилди. Агентликнинг 134 та 
минтақавий маркази ва бўлими, 67 хори-
жий мамлакатда мухбирлик бўлинмаси 
бор. Улар Россиянинг турли жойларида 
ва дунёнинг ҳамма бурчакларида содир 
бўлган воқеаларни зудлик б-н Москва-
да кечаю кундуз ишлайдиган марказий 
идорага хабар қилади, бу ердан хабарлар, 
фотосурат ва график тасвирлар оммавий 
ахборот воситаларига тарқатилади. Бун-
дан ташқари, турли мавзуларда таҳлилий 
нашрлар, буклетлар, бюллетенлар, маъ-
лумотномалар тайёрланиб, обуначиларга 
етказиб берилади. 
РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ — Россия 
давлати асосида шаклланган давлат. 1721 
й. Пётр I томонидан империя деб эълон 
қилинган. Р. и. таркибига Болтик, бўйи, 
Унг қирғоқ Украина, Белоруссия, Поль-
шанинг бир қисми, Бессарабия, Шим. 
Кавказ (19-а.дан), шунингдек, Финлян-
дия, Закавказье, Қозоғистон, Урта Осиё 
ва Помир кирган. 19-а. охирига келиб Р.и. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
265
ҳудуди 22,4 млн. км2 га етган. 1897 й.ги 
аҳоли рўйхатига кўра, империяда 128,2 
млн. киши, жумладан, Россиянинг Евро-
па қисмида 93,4 млн., Польша подшох/
шгида 9,5 млн., Финляндия Буюк князли-
гида 2,6 млн., Кавказ ўлкасида 9,3 млн., 
Сибирда 5,8 млн., Урта Осиёда 7,7 млн. 
киши яшаган. 100 дан зиёд халқлар ушбу 
ҳудудда истиқомат қилган; аҳолисининг 
57% ни рус бўлмаган халқлар ташкил 
этган. Р.и. ҳудуди 1914 й. 81 губерния-
га ва 20 областга бўлинган; 931 шаҳар 
бўлган. Губерния ва областларнинг бир 
қисми генералгубернаторликларга (Вар-
шава, Иркутск, Киев, Москва, Амурбўйи, 
Дашт, Туркистон ва Финляндия) бирлаш-
тирилган. Бухоро хонлиги ва Хива хон-
лиги Р.и.нинг расмий вассаллари бўлган. 
1914 й. Урянхай ўлкаси Р.и. протекторати 
(ҳомийлиги) га ўтган. Р. и. меросий мо-
нархия бўлиб, уни мутлақ ҳокимиятга 
эга император бошқарган. Унинг оила 
аъзолари ва қариндошуруғлари импера-
тор хонадонини ташкил этган. Ҳукмрон 
черков православие бўлиб, уни импе-
ратор Синод орқали идора этган. Бар-
ча аҳоли Р. и. фуқаррлари ҳисобланган, 
эркак аҳоли (20 ёшгача) императорга 
садоқати ҳақида қасамёд эттирилган. Р.и. 
фуқаролари 4 табақага ажратилган: дво-
рянлар, руҳонийлар, шаҳар ва қишлоқ 
аҳолиси. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Сибирь 
ва б. минтақаларнинг маҳаллий аҳолиси 
алоҳида табақага — «ғайрирус» аҳолига 
ажратилган. Р.и.нинг герби — икки бош-
ли бургут, давлат мадҳияси — «Боже, 
царя храни» («Подшони ўзинг асра, ху-
дойим»). Умумдавлат тили — рус тили. 
1917 й.даги Февраль инқилоби монар-
хияни ағдарган: 1917 й. 1(14) сент.да 
Муваққат ҳукумат Россияни республика 
деб эълон қилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling