O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


РОССИЯДА 1905-07 ЙИЛЛАР


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

267
РОССИЯДА 1905-07 ЙИЛЛАР 
ИНҚИЛОБИ - 1900 й. 27 янв. шартно-
масига кўра, Амударё қирғоғидаги 10514 
десятина ер (Термиз ва унинг атрофлари) 
ҳарбий истеҳкомлар ва чегара тўсиклари 
қурилиши учун ажратилиб, мустамлака-
чилар қўлига берилди. Янги Термиз ш. 
Россия ихтиёрига ўтган.
Р.Б.ш. натижасида Бухоро амирлиги 
ўзининг энг серҳосил ерлари — Зарафшон 
водийсининг катта қисмидан ажралди, 
Шарқий Бухородаги мавқеи заифлашди, 
Амударёнинг чап соҳилидаги ерларини 
Афғонистонга беришга мажбур бўлди, 
Россияга сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан 
тобе бўлиб қолди.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 
1китоб [Туркистон чор Россияси мустам-
лакачилиги даврида], Т., 2000.
РОССИЯДА 1905-07 ЙИЛЛАР 
ИНҚИЛОБИ — самодержавиега қарши 
кураш воқеалари. 1904—05 й.лардаги 
русяпон уруши натижасида мамлакатда-
ги инқирозли ижтимоий-сиёсий вазият 
кескинлашди. Санкт-Петербургда 1905 
й. 9 янв.да ишчиларнинг тинч намойиши 
ўққа тутилганлиги (Қонли якшанда деб 
ном олган воқеа) инқилобнинг бошла-
ниб кетишига туртки бўлди; деҳқонлар 
ғалаёнлари кенгайиб кетди, ишчилар 
орасида, армия ва флотда норозиликлар 
кучайди («Потёмкин» броненосецида 
қўзғолон, Владивосток қўзғолони ва 
б.) Буржуазия ислоҳотлар ўтказиш та-
лабларини кўйди. Касблар бўйича ва 
касабасиёсий уюшмалар, ишчи депу-
татлари Советлари пайдо бўлди, соци-
алдемократик партия ва социалистрево-
люционерлар партияси мустаҳкамланди, 
конституциондемократик партия, «17 
октябрь иттифоқи», «Михаил Архан-
гель иттифоқи» ва б. партиялар ташкил 
қилинди. 1905 й.ги Окт. Бутун Россия 
сиёсий стачкаси, либераллар томони-
дан самодержавиенинг кескин танқид 
қилиниши император Николай II ни 
1905 й. 17 окт. манифестини чиқаришга 
мажбур қилди. Сиёсий эркинликларни 
ваъда қилиш, қонун чиқарувчимаслаҳат 
берувчи Давлат думасининг чақирилиши 
ҳукуматга либералларни бетараф этиш 
имконини берди; Москва, РостовДон, 
Новороссийск, Екатеринославдаги 1905 
й. дек. қуролли қўзғолонлари тормор 
қилинди. Бироқ 1906 й. ишчиларнинг за-
бастовка кураши давом этиши б-н бирга-
ликда деҳқонларнинг (айниқса, 1906 й. 
езда), армия ва флотнинг («Память Азо-
ва» крейсерида, Свеаборг ва Кронштад-
тда қўзғолонлар), миллий минтақалар 
аҳолисининг (Латвияда «ўрмон биродар-
лари», Грузияда «қизил юзликлар» ва б.) 
фаоллиги ортиб борди. 2Давлат думаси-
нинг таркатиб юборилиши (1907 й. Учин-
чи июнь давлат тўнтариши деб аталган 
воқеа) инқилоб тугаганлигини билдирар-
ди. Самодержавие парламент вакиллиги-
ни ташкил қилиш ва ислоҳотларни бош-
лаш йўлини тутди (Столипиннинг аграр 
ислоҳоти).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling