O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОССИЯДА ФУҚАРОЛАР УРУ-
ШИ - Октябрь тўнтариши натижасида Россияда ҳокимиятни қўлга киритган большевиклар б-н бошқа ижтимоий гуруҳлар ва сиёсий кучлар ўртасидаги уруш (1918—1922). Бу уруш Россияга бостириб кирган 14 та давлатнинг ин- тервенцияси б-н ўзаро қўшилиб кет- ган. Россия Биринчи жаҳон урушидан чиққандан кейин Германия ва Австрия- Венгрия қўшинлари унга карашли Укра- ина, Белоруссия, Болтиқбўйи ва Жан. Россияни босиб олишган (1918 й. фев.). Брест сулҳи (1918 й. март) имзоланган- дан кейин бу ҳудудларнинг катта қисми Германия ихтиёрига ўтган. 1918 й. март- да Англия—АҚШ— Италия — Канада қўшинлари Мурманскка туширилди; апр. да японлар Владивостокни эгаллашди; май ойида АвстрияВенгрия армиясининг асир олинган 40 минг кишилик чехос- ловак корпуси аскарлари исён кўтарди. Буларнинг ҳаммаси янги ҳокимият учун жиддий хавф туғдирган. 1918 й. ёзи — кузида Россиянинг 3/4 www.ziyouz.com кутубхонаси 268 қисмида турли ҳукуматлар, Мас, 8 июн- да Самарада эсерменьшевикларнинг Волгабўйи ҳукумати — таъсис мажлиси аъзоларининг комитети (Комуч) (хукумат раиси — эсер В. К. Вольский); 23 июн- да Томскда Муваққат Сибирь ҳукумати (хукумат раиси — П. В. Вологорский); 23 сент.да Уфа Директорияси (раиси — Н. Д. Авксентьев); 28 сент.да Архангельск губерниясида шим. вилоят Муваққат ху- кумати (хукумат раиси генерал Е. К. Мил- лер); Ашхободда Закаспий Муваққат ху- кумати (хукумат раиси— эсер Фунтиков) тузилган. Бироқ ҳокимиятни зўравонлик б-н эгаллаган большевиклар уни ку- рол кучи б-н сақлаб қолишга уриниш- ган. 1918 й. фев.да қизил армия ташкил қилинган, большевиклар «ҳарбий ком- мунизм» сиёсатига ўтишган. Озиқ-овқат тақсимоти (развёрстка) натижасида озиқ- овқат тўпловчи отрядлар (продотрядлар) ташкил қилиниб, улар аҳоли қўлидаги озиқ-овқат маҳсулотларини тортиб олиш б-н шуғулланган. 1918 й. ёзида қизил армия зудлик б-н қайта қурилган. 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча эркаклар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий қилинди, армияда ҳарбий комиссар ла- возими таъсис этилди, синфийлик та- мойилларига амал қилинди ва марказий бошқарувга ўтилди (1918 й. июль). Совет режими ўз мавқеини сақлашда ҳарбий таянчи бўлган қизил аскарларга кўплаб имтиёзлар берган. 1918 й. 5 сент.да РСФСР ХКС «Кизил террор ҳақида» декрет чиқариб, фронт ва унинг орқасида курашнинг шафқатсиз шакли — оммавий террорни қўллаган. Бутунроссия Фавкулодда Комиссияси (БФК) га фуқароларни ҳеч қандай суд ва терговсиз отиш ҳуқуқи берилган. Чекистларнинг шафқатсизлиги совет ҳокимиятининг ўзига хос рамзига айлан- ган. Большевиклар ва советларга қарши кучлар ҳам уларга нисбатан худди шун- дай чоралар кўришган. Фуқаролар уруши ўзининг бутун даҳшатли қонунларини оммавий равишда намойиш килган. Қизил армиянинг қайта курилиши натижасида у тез орада дунёдаги энг катта ва тажовузкор армиялардан бири- га айланган (1918 й. баҳорида 300000; ёзида 600000; кузида 1 млн.; 1920 й.да 5 млн. киши). 1918 й. 2-ярмида у Шарқий фронтда дастлабки ғалабаларини қўлга киритган. Волгабўйи ва Урални эгалла- ган. 1918 й. 13 нояб.да совет хукумати Брест сулҳини бекор қилгандан сўнг, Украина, Белоруссия ва Болтиқбўйи Россияга қўшиб олинган. «Ҳарбий ком- мунизм» сиёсати, казаклар ва бадавлат крестьянлар (деҳқонлар)ни йўқотишга мўлжалланган ҳарбий ҳаракатларга қарши Россиянинг турли минтақаларида крестьянлар ва казакларнинг кўплаб исёнлари ва қўзғолонлари бўлиб ўтган. Бироқ совет ҳокимиятига қарши қаратилган бундай норозилик чиқишлари (1918 й. июнь — Тамбов; июль — Ярос- лавль; авг. — Ливенск ва ҳ.к.) ни қизил армия шафқатсизлик б-н бостирган. 1919 й. март—май ойларида кизил армия Россия шарқида адмирал А. В. Колчак, жан.да генерал А. И. Деникин, ғарбида генерал Н. Н. Юденичнинг жуда катта ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлди. Шарқий фронт кўшинларининг май — июль ойлари- даги умумий ҳужуми натижасида қизил армия Урал, кейинчалик Сибирни эгал- лади. 1919 й. апр.авг. ойларида хорижий давлатлар Жан. Украина, Қрим, Бокудан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлишган. Кизил армиянинг Жан. фронт қўшинлари Орёл ва Воро- неж атрофларида Деникин армиясини мағлубиятга учратиб, уларни Қримга суриб чиқарган (1920 й. март). 1919 й. кузида Петроград атрофида Юденич ар- мияси тормор килинган. 1920 й. бошла- рида Россиянинг Шим. Губерниялари ва Каспий денгизи соҳиллари эгалланди. Антанта давлатлари барча қўшинларини бутунлай чақириб олган. Россия-Польша урушидан сўнг, кизил армия генерал П. Н. Врангель (1878— 1928) қўшинларига кучли зарба берган ва уларни Қримдан суриб чиқарган (1920 www.ziyouz.com кутубхонаси 269 й. нояб.). Врангель бошчилигида 145693 киши 126 кемада Севастополдан хориж- га жўнаб кетишга мажбур бўлган. Укра- ина, Озарбайжон, Грузия, Арманистон республикаларидаги мустақил миллий ҳукуматлар ҳам қизил аскарлар томони- дан тормор келтирилган. Бу ҳудудларда совет режими ўрнатилиб, улар совет Рос- сияси таркибига киритилган (1920—21). 1921— 22 й.ларда Кронштадт, Тамбов губернияси (А. С. Антонов бошчили- гида), Украинанинг кўплаб туманлари ва б. жойларда большевикларга қарши кўтарилган исёнлар ва қўзғолонлар ҳам қизил армия томонидан шафқатсиз ра- вишда бостирилган. Узоқ Шарқдаги оқ гвардиячилар ҳукумати ҳам тугатилгач (1922 й. 25 окт.), Р.ф.у. тугади. Россиядан фарқпи ўлароқ, бу давр- да Туркистон минтақасида фуқаролар уруши бўлмаган, хорижий давлатлар бу ҳудудга ўз қўшинларини ҳам киритма- ганлар (фақат Закаспий вилояти бундан мустасно). Туркистонда совет режими ўрнатилгач, босқинчи кизил армия ва большевикларга қарши истиқлолчилик ҳаракати бошланган. Кейинчалик баъ- зи оқ гвардиячи офицерлар Россиядан Фарғона водийсига келиб, қўрбошилар гуруҳларида ҳарбий инструктор сифа- тида фаолият кўрсатишган. Катта Эр- гаш, Мадаминбек, Жунаидхон б-н Кол- чак, А. И. Дутов, Анненков ўртасида айрим алоқалар бўлган. Бироқ Колчак ва б.нинг Туркистондаги бу ҳаракатдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишини сезган қўрбошилар улар б-н алоқаларни тўхтатишган. Р.ф.у. катта йўқотишлар келтирган. Очарчилик, турли касалликлар, террор ваҳарбий ҳаракатларда 8—13 млн. киши (улардан фақат 1 млн. қизил аскарлар) қалок бўлган. Бу даврда 2 млн. киши Россияни тарк этган. Халқ хўжалигига келтирилган моддий зарар тахм. 50 млрд. олтин рублни ташкил қилади. Саноат маҳсулотлари и.ч. 1913 й.га қараганда деярли 20%, кўмир қазиб чиқариш 33%, нефть олиш 50%, қ.х. маҳсулотлари етиштириш эса 40% қисқарган. Ад.: Гражданская война в России: перекресток мнений, М., 1994; История России XX век, М., 2000; История Совет- ской России, Санкт-Петербург, 2001. Қаҳрамон Ражабов. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling