O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОССИЯ 
МИЛЛИЙ 
КУТУБХОНАСИ
М.Е. 
Салтиков-
Шчедрин номидаги Россия давлат 
миллий кутубхонаси — РФнинг энг қад. 
универсал кутубхонаси; жаҳондаги энг 
йирик кутубхоналардан бири. Санкт-
Петербург ш.да 1795 й.да Император 
оммавий кутубхонаси ва китоб хази-
наси сифатида асос солинган. 1814 й. 
2(14) янв.да омма учун очилган. 1917 
й.дан Россия кутубхонаси, 1925 й.дан 
оммавий кутубхона, 1992 й.дан ҳоз. но-
мида. 1932 й.да М.Е.СалтиковШчедрин 
номи берилган. 1811 й.дан мамлакат на-
шрининг мажбурий нусхасини олади 
(шу туфайли 19-а. рус китоби ва даврий 
нашринингтўлиқтўпламига эга). 1914 й. 
фондида 2 млн.дан зиёд нашрий асарлар 
бўлган. 1998 й.да 32 млн.га яқин китоб 
бирлигига етган. Нодир нашрлар фонди-
да Вольтернинг шахсий кутубхонаси (7 
мингдан зиёд), Беҳзод ижодига мансуб 
миниатюралар, қўлёзмалар (300 мингдан 
зиёд; жумладан, Ўрта Осиёда яратилган 
кўплаб қўлёзмалар) сақланади, улар ора-
сида тошплита, дарахт пўстлоғи, папи-
рус, пергамент, ипак ва бдаги ёзма ёдгор-
ликлар машҳур.
Кутубхонанинг фан соҳалари ва нашр 
турлари бўйича 28 та қироатхонаси, би-
блиографик маълумотнома нуқталари, 
марказий маълумотнома кутубхонаси 
бор. Кутубхонанинг бой фондини ёри-
тувчи каталоглар, янги китоблар ҳақида 
ахборот бюллетенлари нашр этилади
библиография ва кутубхонашунослик, 
китоб тарихи соҳасида йирик илмий 
методик ва и.т. ишлари олиб борилади. 
Кутубхона классицизм ва ампир услу-
бида қурилган кўҳна бинога жойлаш-
ган (меъморлар: 1796—1801, Е.Т. Со-
колов; 1828—32, К.И.Росси; 18961901, 
Е.С.Воротилов ва б.). 
РОССИЯ ТЕКИСЛИГИ, Рус текис-
лиги — РФ Европа қисмидаги текислик 
(қ. Шарқий Европа текислией).
РОССИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИ-
ЯСИ - Россия Федерациясининг олий 
илмий муассасаси. 1991 й. таъсис этил-
ган. Тарихи 1724 й.да ташкил этилган 
Петербург ФАдан бошланади. 1917—25 
й.ларда Россия ФА, 1925—91 й.ларда 
СССР Фанлар академияси (ўзбек олимла-


www.ziyouz.com кутубхонаси
266
ридан О. Содиқов академиянинг ҳақиқий 
аъзоси, С. Юнусов, П. Ҳабибуллаев, Э. 
Юсупов мухбир аъзолари этиб сайлан-
ган) деб номланган. Академия прези-
диуми 1934 й.дан Москвада. Ўзини ўзи 
бошқарадиган илмий ташкилот. Собиқ 
СССР ФА нинг аъзолари ва янги сайлан-
ган акад.лар Россия ФАнинг аъзолари-
дир. 440 дан ортиқ ҳақиқий, 600 дан зиёд 
мухбир аъзоси, 120 дан ортиқ хорижий 
аъзоси бор. Фан тармоқ ва йўналишлари 
бўйича 18 бўлими (мат. умумий физика 
ва астрономия; ядро физикаси; энерге-
тиканинг физикатехника масалалари; 
информатика, ҳисоблаш техникаси ва ав-
томатлаштириш; машинасозлик, механи-
ка ва бошкарув жараёнлари масалалари; 
умумий ва техник кимё; ноорганик мате-
риаллар физикакимёси ва технологияси
физиологик фаол бирикмалар биокимё-
си, биофизикаси ва кимёси; физиология; 
умумий биол.; геол., геофизика, геокимё 
ва тоғкон фанлари; океанология, атмос-
фера физикаси ва геогр.; тарих; фалсафа 
ва ҳуқуқ; иктисодиёт; жаҳон иқтисодиёти 
ва халқаро муносабатлар; адабиёт ва 
тил), минтақавий бўлинмалари (Сибирь, 
Урал, Узоқ Шарқ) ва илмий марказлари, 
300 га яқин илмий муассасаси, 200 дан 
зиёд илмий кенгаш, И.т. флоти бор. Ил-
мий адабиётлар нашр этади. Илмий кад-
рлар тайёрлайди. Олимларнинг илмий 
ишлари учун медаллар ва мукофотлар 
таъсис этилган. СССР ва Россия ФА-
нинг акад. лари И.Е. Тамм, И.М.Франк, 
П.А.Черенков, Н.Г.Басов, А.М.Прохоров, 
П.Л.Капица, Н.Н.Семёнов, И.П.Павлов, 
А.И.Солженицин, М.А.Шолохов, А.Д. 
Сахаров, Л. В. Канторович, Ж. И. Алфё-
ров, АААбрикосов, В.А.Гинзбург турли 
даврларда Нобель мукофотига сазовор 
бўлишган. Халқаро илмий алокалар олиб 
боради. Президента — Ю.С .Осипов 
(1991 й.дан). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling