O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОТАМЕТР
(лот. rotare — айлантирмоқ ва метр)— 1) суюклик ёки газ сарфи ўлчанадиган асбоб. Р. конус- симон вертикал найдан иборат. Сую- клик ёки газ шу найда пастдан юқорига ҳаракатланади. Най ичидаги қалқовуч ўлчаш пайтида суюклик ёки газ боси- ми таъсирида маълум вазиятни эгал- лаб, ҳалкасимон тирқиш ҳосил қилади. Қалқрвуч эгаллаган вазиятни шкалага таққослаб, модда сарфи аниқланади. Кўрсаткичларни узоқдан туриб аниқлаш учун индуктив датчик ва иккиламчи электр асбоб бор. Р. нефтни қайта иш- лаш, ёғ здларида ва б. соҳаларда ишлати- лади; 2) машина узели ва асбоблар детал- лари ўлчамлари ўлчанадиган пневматик асбоб. Ўлчаш чегараси 20 мкм дан 10 мм гача; 3) матбаада қолип пластиналари- нинг ғадирбудирлиги (микротекислиги) аниқланадиган асбоб. РОТАПРИНТ (лот. roto — айлантираман ва инг. print — босмоқ) — офсет босма усулида ишлайдиган ихчам босма машина. Хизматга доир ва ахборот ҳужжатларини, рефератлар, бюллетенлар ва б. нашрларни кичик тиражда кўпайтиришда ишлатилади. Р.да матн ва расмлар туширилган юпқа металл зарқоғоз (алюминий, рухдан тайёрланган) босма қолип вазифасини ўтайди. Пластик материалларга электрон йўл б-н кўчириб ҳам қолип тайёрлана- ди. Кдлипга кимёвий ишлов берилгач, у Р. цилиндрига маҳкамланади. Ундан қоғозга нусха кўчирилади. РОТАТОР (лот. roto — айлантираман), мимиограф — 1) матн, чизма, раcм ва б.дан нусха кўчириладиган аппарат. Р.да босма қолип сифатида ёзув машинасида (ёки махсус перо б-н қўлда) мум фольга (восковка) га ёзштган, шунингдек, фотомеханик, фотоэлектрик ёки гальваник усулларда тайёрланадиган трафарет ишлатилади. Трафарет Р.даги бўёқ суркалган цилиндрга таранг тортилади. Цилиндр б-н бирга айланадиган вал трафаретга қоғозни қисади. Шунда цилиндрдаги бўёқ трафаретдаги ёзув ёки тасвир тешикларидан ўтиб, қоғозга тушади. Р.да соатига 6 минггача кичик форматли нусхалар олиш мумкин; 2) бирор марказ ёки ўқ атрофида бир меъёрда айланадиган жисм. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling