O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОТОНДА (лот. rotundus — юмалоқ)
— айлана шаклидаги иншоот [бино, павильон (кўшк), зал, шийпон, айвонча ва ҳ.к.]. Одатда, томи гумбазли қилиб бе- килади, периметр бўйича колонналардан тикланади. Юнонистон ва Қад. Римнинг www.ziyouz.com кутубхонаси 273 баъзи ибодатхона ва мақбаралари Р. ша- клида қурилган. Ўрта асрлар ва Уйғониш даври меъморлигида ҳам учрайди. Кей- инчалик бошқа мамлакатлар меъморли- гида ҳам тарқалган. Ўзбекистонда Али- шер Навоий, алФарғоний, Шаҳидлар хотираси ёдгорликлари ва б. меъморий иншоотларда Р. услуби қўлланган. РОТОР (лот. rotare — айлантирмоқ) — 1) турбина, компрессор, гидронасос ёки гидромоторнинг айланувчи қисми. Иш жисмидан энергия ҳосил қилувчи ёки энергияни иш жисмига берувчи органлар Р. га жойлаштирилади; 2) электр машиналарининг айланувчи қисми. Одатда, статор ичига жойлаштирилади. Р.га ўралган чулғам майдони статор чулғамининг магнит майдони б-н таъсирлашиб, электр юритувчи куч ҳосил қилади; 3) кемага ўрнатиладиган ва кичик двигатель б-н ҳаракатлантириладиган айланувчи вертикал труба (минора); Р. ёрдамида кемани юргизишда шамол кучидан фойдаланилади. РОТТЕРДАМ (голландча — Ротт дарёсига қурилган кўприк) — Нидерландиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Рейн дарёси дельтасининг шим. да. Канал оркали Шим. денгиз б-н боғланган. Аҳолиси 595 минг киши, шаҳар атрофи б-н 1,07 млн. киши (2000). Ғарбий Европанинг энг йирик порти. Транспорт йўлларининг йирик ту- гуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо-саноат маркази. Саноати четдан келтирилади- ган хом ашёга асосан ишлайди. ГФРва Бельгиянинг йирик корхоналарига Р. дан нефть қувурлари ўтган. Йирик нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси корхона- лари ишлаб турибди. Турли машинасоз- лик (кемасозлик ва автомобилсозлик, электротехника ва б.), кимё, енгил, озиқ- овқат саноати корхоналари мавжуд. Ме- трополитен курилган. Унт, Санъат ака- демияси, кемасозлик ва навигация инти, тарих, денгиз ва этнология музейлари бор. Шаҳар 13-а.дан маълум. Меъморий ёдгорликлардан готика черкови (15-а.) ва б. черковлар, тегирмонлар (17—18-а.лар) сақланган. Р.да миллий ва халқаро савдо операциялари бажарилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling