O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОХШАНАК (сўғдча — ёғду со-
чувчи, ёрқин) (юн. Роксана), Равшанак 
(? — мил.ав. 310) — туронзамин гўзали, 
Бақтрия ҳокими Оксиартнинг қизи, 
Александр (Искандар) нинг суюкли хо-
тини. Александр Ўрта Осиёни забт эти-
ши чоғида (мил. ав. 329—327) кўплаб тоғ 
қалъаларини қамал қилишига тўғри кел-
ган. Александрнинг юриши бошларидаёқ 
Оксиарт хотини, фарзандларини Сўғд 
қоясига яширганди. Александр қалъани 
забт этгач, кўп асирлар, жумладан, Ок-
сиартнинг хотини, қизи Р. ва б. фарзанд-
лари унинг қўлига тушади. Аррианнинг 
ёзишича, Александр бир кўришдаёқ Р.ка 
ошиқ бўлиб қолган ва у ўзининг асира-
си бўлишига қарамай унга уйланишга 
ахд килган. Александрнинг аскарлари 
Р. Доро III нинг хотинидан сўнг «Осиё-
да энг гўзал аёл» эканлигини айтганлар. 
Бу никоҳ оқибатида Александрнинг энг 
кучли рақибларидан бири, Сўғдда кат-
та обрўга эга бўлган Оксиарт «дадил-
ланиб» Александр ҳузурига келган, у 
қайнатасини иззатикром б-н кутиб олиб, 
унга Бақтрия сатраплигини топширган. 
Р.нинг такдири ҳам қувончли, ҳам аян-
чли бўлган. Плутархнинг ёзишича, Алек-
сандр вафот этганда Р. ҳомиладор эди, 
шу туфайли македонияликлар унга из-
затикром курсатишган. Р. улкан салтанат 
маликаси сифатида 10 йилдан ортиқдавр 
сурган. Р. кундоши Статира (Доронинг 
қизи)ни эридан рашк қиларди. У сох-
та хат ёрдамида Статирани ҳузурига 
чақиртирган ва у синглиси б-н келганда 
ҳар иккисини қатл эттирган, жасадла-
рини қудуққа ташлашни, қудуқни эса 
кўмиб юборишни буюрган. Буларни у 
Александрнинг сафдоши Пердикка ёр-
дамида амалга оширган. Мил. ав. 310 й. 
диадохлар кураши даврида Диадох Кас-
сандр буйруғига кўра, Р. ёш ўғли Алек-
сандр IV б-н бирга қатл этилган.
Фахриддин Ҳасанов.
РОЧЕСТЕР — АҚШнинг шим.
шарқий қисмидаги шаҳар, Нью-Йорк 
штатида. Аҳолиси 219,7 минг киши 
(2000). Онтарио кўли ва Эри канал и 
бўйидаги порт. Р. — АҚШда оптика-
механика, фото ва кинематика (фото ва 
кинокамералар, проекция аппаратура-
лари, фотография жиҳозлари, фоторе-
активлар) саноатининг энг йирик мар-
кази. Радиоэлектроника, приборсозлик, 
жумладан, нусха кўчирувчи ва полигра-
фия жиҳозлари, тиббиёт асбобускунала-
ри, ЭҲМ, электроноптика приборлари
кўзойнаклар, назоратўлчов аппаратура-
лари и.ч. ҳам ривожланган. Станоксоз-
лик, полиграфия, озиқ-овқат, тикувчилик 
саноати корхоналари, унт, технология 
инти, музейлар бор. 
РОШ 
— 
экинларни 
жўяксиз 
суғорганда полларни бир-биридан ажра-
тиш учун ясалган марза, кўтарма. Бухоро 
вилоятининг бир нечта туманларида кўп 
қўлланилади. Р. беллик, чел деб ҳам ата-
лади.
РОЯЛТИ, ройялти (инг. royalty 
— қирол имтиёзлари) — 1) лицензия 
бўйича товарлар, ихтиролар, патентлар, 
ноухау, фильмлар прокати ва б.дан фой-
даланиш ҳуқуқи учун олинган фойдадан 
даврий ажратмалар шаклидаги лицен-
зия мукофоти; 2) ер ости бойликларини 
қидириш ва қазиб олиш ҳуқуқи учун 
ижара ҳақи. РОЯЛЬ (франц. royal — 
қирол) — торли урма клавишли мусиқа 


www.ziyouz.com кутубхонаси
276
чолғу асбоби, фортепиано тури. Р. торла-
ри, дека (резонанс тахтаси) ва механика-
си горизонтал жойлашган, торларининг 
узунқисқалигига кўра, мосланган канот-
симон корпуси 3 та оёққа ўрнатилган. 
Каттакичиклигига кўра, минъон (уз. 1,5 
м гача), кабинет (1,6—1,8 м), салон (2 
м атрофида) ва концерт (3 м гача) тур-
лари бор. Диапазони 7 ёки 7’/4 (салон 
ва концерт Р.ларда) октава. Диапазон ва 
динамик имкониятлар кенглиги, товуш-
лар тембри ранг-баранглиги, гармония 
ва полифония воситаларининг бойлиги 
туфайли Р. Европа мусиқа маданиятида 
мукаммал мусиқа чолғу асбоби сифати-
да асосий ўрин тутади (18-а. охиридан). 
Р. ишлаб чиқарадиган энг машҳур фир-
малар: «Блютнер», «Бехштейн», «Август 
Фёрстер» (Германия), «Плейель» (Фран-
ция), «Стенвэй» (АҚШ), «Петров» (Че-
хия) ва б. Ўзбекистонда Р. 19-а.нинг 2-яр-
мидан пайдо бўлган. Ўша давр маҳаллий 
зиёлилари (Фурқат ва б.) Р.нинг бой ижро 
ва ифода имкониятларини олқишлаган.
РОҚИМ (тахаллуси; исми номаълум, 
1742 — Хоразм — 1814/15) — шоир, 
хаттот. Ижодда Навоий ва Фузулийга эр-
гашган. Ўзбек ва форс тилларида, мумтоз 
бадииятнинг деярли ҳамма жанрларида 
ижод қилган. Анъанавий ишкий лири-
каси ва ижтимоий масалаларга оид шеъ-
рлари ижодида муҳим ўрин тутади. Улар-
да давр кийинчиликлари, жабрзулмдан 
шикоят анъанавий ишқий кайфиятлар 
орқали ифодаланган, ёр мадҳи турмуш-
нинг ижтимоий талкини б-н боғланган, 
ишқий норозилик эса ижтимоий адолат-
сизликдан шикоят маъносини акс этган. 
Р.нинг бизгача 1 девони (6470 мисра) ва 
девонга кирмаган 30 мухаммас, 6 ғазали 
етиб келган. Кўплаб мухаммаслари На-
воий, Фузулий, Мунис, Бедил, Равнақ ва 
б. нинг ғазалларига боғланган. Р. Хоразм 
адабий муҳитида марсиячиликка асос 
солган. Марсияларидаги ҳасратлар реал 
инсоний кечинмаларга асосланган, анъ-
анавий образ ва ифодадан қочиб, янги, 
ҳаётий образлар яратган. Р. номалар ҳам 
ёзган, Мунис девони ва б.ни ҳуснихатда 
кўчирган. Девони қўлёзмаси Ўзбекистон 
ФА Шаркшунослик ин-ти фондида 
сақланади (инв. №7576).
Ас: Танланган асарлар, Т., 1965.
Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли], 
3ж., Т., 1978.
РОҒИБ (тахаллуси; асли исм-
шарифи Муҳаммад Раҳим Шокир ўғли) 
(1865 — Хоразм вилояти Урганч тумани 
Қоровул қишлоғи — 1935) — шоир. На-
воий, Ҳофиз, Мунис, Огаҳий, Комил каби 
шоирлар ижодини ўрганган, ғазалларига 
мухаммаслар боғлаган. Шеъриятдаги 
истеъдодини кўрган Феруз уни сарой-
га таклиф қилган. У ерда Баёний, Аваз, 
Чокар ва б. шоирлар б-н танишган, 
ижодий мулоқотда бўлган. Саройдаги 
мушоираларда катнашган. Ферузнинг 
амри б-н шеърларини тўплаб девон туз-
ган, «Девони Роғиб» номида нашр этил-
ган. Феруз вафот этгач (1910), саройдан 
ўз қишлоғига қайтиб, деҳқончилик б-н 
шуғулланган. Хоразм инқилобидан сўнг 
маориф муассасаларида ишлаган.
Р. лирик ва ҳажвий шеърлар ёзган. 
Лирикасида ишқ-муҳаббат, дўстлик, маъ-
рифатпарварлик ғояларини тарғиб кил-
ган, онаВатан табиати гўзалликларини 
мадҳ этган («Танбур», «Боғ», «Хивақ», 
«Ўлсун» ва б.). Ўзи тузган девони (1899, 
1221 ғазал, 33 мухаммас, 6 таржеъбанд, 
36 рубоий, 12 қитьа ва бир неча масна-
вий, мустазоддан иборат) ҳамда тур-
ли баёзларга кирган шеърлари етиб 
келган. Девоннинг қўлёзма нусхалари 
Ўзбекистон ФА Шаркшунослик ин-ти 
фондида (инв.№6681) ва Хива тарих му-
зейи (инв. №2038)да сақланади.
Ад.: Асрлар нидоси, Т., 1982; Қаюмов 
П. Д., Тазкираи Қайюмий, 2дафтар, Т., 
1998.
«РОҲАТ» — ўзбек халқ куйи. Рост 
мақомининг Ушшоқ шўъбаси асосида 
яратилган. Р. дастлаб жозибали дутор 
куйи сифатида танилди. Кейинчалик 
танбур, рубоб, чанг каби чолғуларга ҳам 


www.ziyouz.com кутубхонаси
277
мослаштириб оммавийлашган. Р. куйи-
нинг мусиқа шакли хона ва бозгўй, шу-
нингдек, пешрав воситалари қўлланиши 
натижасида ҳосил бўлади. Жўшқин суръ-
атли услубда ижро этиладиган Р. куйи 
рақсга ҳам жўр бўлиши мумкин. Моҳир 
ғижжакчи С. Габриэлян томонидан Р. 
ўзбек халқ чолғулари оркестрига мос-
лаштирилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling