O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУДИМЕНТЛАР (лот. rudimentum 
— муртак, негиз), рудимент орган лар 
— филогенез жараёнида организмда ўз 
аҳамиятини йўқотган, аждодлар ва яқин 
турлардагига нисбатан соддалашган, 
кам ривожланган органлар. Р. эмбри-
онал ривожланиш даврида шакллана 
бошлаб, тўлатўкис ривожланмайди. Р.га 
кушларнинг кичик болдир суяги, ғорда 
ва тупроқ ичида яшовчи ҳайвонлар (про-
тей, кўрсичқон)нинг кўзлари, китсимон-


www.ziyouz.com кутубхонаси
288
ларнинг жун қоплами ва чаноқ суяклари 
қолдиқлари, одамнинг дум умуртқалари, 
танадаги жунлари, қулоқ мускуллари, ап-
пендикс ўсимтаси ва б. мисол бўла олади. 
РУДНИЙ — Қозоғистон Республика-
си Қўстанай вилоятидаги шаҳар. Тобол 
дарёси (Обь ҳавзаси) чап соҳилида. Т.й. 
станцияси (Железорудная). Қўстанайдан 
50 км жан.ғарбда жойлашган. Аҳолиси 
109,5 минг киши (1999; 1975 й. 107 
минг киши, 1959 й., 33 минг киши). 1957 
й.да темир руда кони ишга туширили-
ши ва СоколовскСарбайск кон бойитиш 
к-тининг ишга туширилиши муносаба-
ти б-н вужудга келган. Киме толаси зди, 
озиқ-овқат саноати корхоналари, инду-
стриал ин-ти бор. 
РУДОЛЬФ ОРОЛИ, Рудольф Ери 
— Франц Иосиф Ери архипелагидаги 
энг шим. орол (РФ Архангельск вилояти 
таркибида). Асосан, қумтош ва базаль-
тдан таркиб топган. Майд. 297 км2га 
яқин. Деярли бутунлай муз б-н қопланиб 
ётади. 1936 й.дан Қутб станцияси бор. 
Тадқиқотчи Ю. Пайер томонидан Ав-
стрия валиаҳди номига қўйилган. Бир 
неча бор Шим. қутбга борувчи экспеди-
цияларнинг базаси сифатида фойдала-
нилган.
РУЖИЧКА (Ruzicka) Леопольд (Ла-
вослав) Стефан (1887.13.9 — Вуковар, 
Югославия — 1976.26.9) — швейцария-
лик органиккимёгар. 1912—25 ва 1929—
57 й.ларда Цюрихдаги Олий техника 
мактабида ишлаган. Утрехт ун-ти (Гол-
ландия) проф. (1929). Асосий илмий иш-
лари алициклик (полиметилен), хусусан, 
терпеноид бирикмаларнинг тузилиши ва 
биосинтезини ўрганишга оид. Ҳалқасида 
8 тадан 34 тагача углерод атомлари тут-
ган алициклик кетонларни синтез қилган 
(1920—34). Сантонин (1930) ва абие-
тин кислотанинг (1932) тузилишини 
аниқлаган. Илк бор холестерин асосида 
андростерон (1934) ва тестостерон (1935, 
А.Ф.
Бутенандт б-н бир вақтда) гормонла-
рини синтез қилган. Нобель мукофоти 
лауреати (1939).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling