O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУБЦОВСК — РФ Олтой ўлкасидаги 
шаҳар (1927 й.дан). Алей дарёси бўйида. 
Т.й. станцияси. Аҳолиси 165,1 минг 
киши (1998). Р. — қ.х. машинасозлиги-
нинг йирик маркази. «Алтайтрактор», 
«Алтайсельмаш» машинасозлик здлари 
ва б. ишлаб турибди. Озиқ-овқат, енгил 
саноатлари мавжуд. Драма театри, теле-
марказ фаолият кўрсатади. 
РУБЪ УЛ-ХОЛИ, ар-Рубъ ул-Холи 
[(араб. — чораксайхон ер (ярим оролга 
нисбатан)] — Арабистон я.о.нинг жан.
шарқий қисмидаги қумли чўл. Ярим орол-
нинг ғарбий, жан. ва шарқий соҳиллари 
бўйлаб чўзилган тоғлар оралиғидаги 
тектоник ботиқда. Майд. 650 минг км2 
(Ер юзидаги энг йирик чўллардан бири). 
Ер юзаси текис, баландлиги шарқий 
қисмида 100— 200 м, ғарбида 500—1000 
м. Ҳудудининг 80% кўчма қум барханла-
ри, жўяк ва уюмлардан иборат. Шарқида 
кенг 
шўрхоклар, 
қум 
майдонлари 
оралиғида тошлоқлар бор. Йиллик ёғин 
50 мм дан кам, бир неча йиллар умуман 
ёғмаслиги мумкин. Доимий оқар суви 
йўқ, грунт суви жуда чуқур. Ўсимликлар 
(янтоқ, шўра ва б.) пастқам жойларда 
ўсади. Аҳолиси, асосан, кўчманчи ара-
блар. Туя боқилади. Чўлнинг чеккалари-
да аҳёнаҳёнда воҳалар учрайди. 
РУБЪИ МАСКУН (араб. — аҳоли 
яшайдиган чорак ер) — юнон ва ўрта аср 
Шарқ фанида мавжуд тарихийгеографик 
тушунча. Қад. юнон олимлари ернинг 
улар тасаввуридаги аҳоли яшайдиган 
обод қисмини «эйкумена» ёки «ойкуме-
на» (юнонча «ойкео» — обод қилмоқ) деб 
атаганлар. Ўрта асрларда Араб халифали-
гида мазкур географик тушунча юнон ил-
мий адабиётининг арабча таржималари 
орқали «маъмура» — обод (ерлар) ва Р.м. 
шаклларида Шарқ геогр.сига ҳам ўтди. 
Р.м. тушунчасининг ишлатилиш сабаби 
шуки, юнон олимлари ер юзини тўрт чо-
ракка бўлганлар ва шундан бир чораги 
обод, яъни одамлар яшаши учун яроқли, 
қолган учта чоракни эса, одатда сув деб 
тахмин қилганлар. Шарқфанидаги «маъ-
мура» ёки Р.м.ни юнон фанидаги «ойку-
мена» б-н айнан бир хил деб бўлмайди. 
Зеро, тарихий тараққиёт жараёнида гео-
график тасаввурлар ойдинлаша бориб, 
ернинг обод қисми ҳақидаги тушунчага 
ҳам талайгина аникликлар киритилган. 
Кейинги даврда мазкур тушунча яна-
да бойиб борди. Беруний Р.м. тушун-
часига жиддий ўзгариш киритган ва 
«Ҳиндистон» асарида қолган чораклар-
да ҳам қуруқлик бўлиши мумкинли-
гини таъкидлаган. Беруний қайд этган 
ғарбдаги қуруқлик алоҳида қитъа (Аме-
рика) эканлиги X. Колумб саёҳатидан 
сўнг амалда тасдиқланди (яна қ. Етти 
иқлим).
Омонулло Бўриев.
РУДА — таркибида металл ёки унинг 
бирикмалари кўп миқдорда бўлган таби-
ий минерал ҳосилалар. Баъзан нометалл 
минерал хом ашёлар (асбест, барит, гра-
фит, олтингугурт) ҳам Р. деб юритила-
ди. Р. табиий бой ва камбағал турларга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
285
ажратилади, шунга қараб уни бойитиш 
зарурлиги белгиланади. Р. бир фойда-
ли минералли — мономинерал ёки кўп 
фойдали минералли — полиминерал, 
жумладан, таркибида саноат аҳамиятига 
эга бўлмаган (яъни кам миқдорли) ми-
нераллар ҳам бўлади. Таркибида фой-
дали йўлдош минераллар (компонент-
лар) бўлганлари комплекс Р.лар деб 
юритилади. Р.нинг таркибида бўлган 
минераллар миқдорига қараб силикат-
ли, оксидли, сульфидли, карбонатли ва 
аралаш турлари фарқ қилинади. Барча 
туб чўкинди, магматик ва метаморфик 
тог жинслари таркибида бўлган Р.лар 
туб Р.лар дейилади; даре, кўл, денгиз ва 
океан чўкиндиларидан олинадиганлари 
сочма Р. деб юритилади. Қазиб олиш ва 
қайта ишлаш учун Р.ларнинг қатор хосса-
лари аҳамиятга эга: каттиклиги, дарзли-
лиги, ҳажмий оғирлиги, эриш ҳарорати, 
магнит ва электромагнитлиги, электр 
ўтказувчанлиги, радиоактивлиги, эриш 
ва сорбцион хусусиятлари, грануломе-
трик таркиби ва б. Бир жойда жойлашиб, 
атрофлари эса бошқа тоғ жинсларидан 
иборат уюм Р. танаси (жисм) деб атала-
ди ва у турли (япалоқ, штокверк, томир-
симон) шаклларга эга. Яқин жойлашган 
бир нечта Р. таналари Р. майдони ёки ко-
нини ҳосил қилади, Р. кони битта Р. тана-
сидан иборат бўлиши ҳам мумкин. Р. кон-
лари қора (темир, марганец, хром, титан, 
ванадий), рангли (мис, қўргошин, рух, 
никель, сурма), енгил (алюминий), ноёб 
(қалай, вольфрам, молибден, симоб, бе-
риллий, литий, тантал, ниобий), асл (ол-
тин, платина, кумуш), радиоактив (уран, 
торий, радий), тарқоқ (актиний, гафний, 
галлий, германий, индий, кадмий, про-
тактиний, рений, рубидий, селен, скан-
дий, таллий, теллур, цезий ва б.) ва нодир 
металлар конларига ажратилади.
Бир нечта Р. конлари катта масофага 
чўзилиб жойлашганда рудали минтақа 
деб номланади. Мас, Американинг Буюк 
кумушли минтакаси Мексикадан Перу 
ва Боливиягача давом этган, Марказий 
Африканинг мисли минтакаси Замбия 
ва Конго Демократик Республикасида 
450 км масофага чўзилиб, 150 дан ортиқ 
мис конларини қамраб олган; Жан. Аме-
риканинг мисли минтақаси 4 минг км 
га чўзилиб, Колумбия, Эквадор, Перу, 
Аргентина, Чили мамлакатларида жой-
лашган Р. конларидан иборат. Географик 
ва геологик жиҳатдан алоҳида ажралиб 
турган якка ёки бир неча Р.ли формация-
ларга эга бўлган минтақа Р.ли район деб 
аталади (Мас, Фаргона сурмасимоб рни, 
АнгренОлмалиқ рни, Кизилқум олтин 
Р.ли райони). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling