Силикат материаллари ва буюмлар Силикат ғишт


Download 252.79 Kb.
bet1/4
Sana08.05.2023
Hajmi252.79 Kb.
#1446287
  1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза. Минерал богловчилар

3-МАВЗУ. МИНЕРАЛ БОҒЛОВЧИ МОДДАЛАР АСОСИДАГИ СУНЪИЙ ТОШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАР


Режа
1. Умумий маълумотлар.

2. Силикат материаллари ва буюмлар

2.1 Силикат ғишт

2.2 Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғишт

2.3 Силикат бетонлар




1.Умумий маълумотлар.
Куйдирмай олинадиган сунъий тош материаллари ва буюмларга портландцемент, оҳак, гипс ва магнезиал боғловчилар асосидаги композитлар киради. Улар боғловчи моддаларнинг қотиши натижасида керакли мустаҳ- камликка эришади. Тўлдирувчилар сифатида кварц қуми, шлак, кул, пемза, ёғоч қипиғи ва арматураловчи материаллар сифатида эса асбест, волластонит, базалт, ёғоч ва шиша толаси, металл симлар ва ш. к. дисперсли материаллар ишлатилади.
Бундай материалларни ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси боғлов- чилар ва тўлдирувчиларни аралаштириб қоришма тайёрлаш, қолиплаш ва қотишини тезлатиш каби жараёнлардан иборатдир.
Оҳак боғловчи асосида силикат, оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғиштлар, силикатли, кўпиксиликатли ва бошқа зич ҳамда ячейкали (ковакли) силикат бетонлар ва темирбетон буюмлар тайёрланади.
Гипс асосида пардевор плиталари, гипсбетон тошлар, гипскартон қоплама листлар, меъморчилик деталлари ва ш. к. композицияли буюмлар олинади.
Портланлцемент асосида бетон ва темирбетон буюмлар, асбестоцемент плиталар, листлар, қувурлар ва манзарали буюмлар олинади.
Ушбу боғловчилар асосида олинадиган экологик тоза композицияли бу- юмларни ишлаб чиқариш жараёнлари энергия тежамкорлиги, тўла автомат- лаштириш ва механизациялаштиришнинг мавжудлиги билан фарқланади. Шунингдек, ушбу материал-буюмлар хоссаларининг турли-туманлиги боис, уларни ишлатиш соҳаси жуда кенг бўлиб, юк кўтарувчи ва девор конструк- цияларидан тортиб, бино ва иншоотларни пардозлаш-безашгача бўлган иш- ларда самарали қўлланилади.

§2. Силикат материаллари ва буюмлар




Ишлаб чиқариш технологияси. Силикатли деворбоп ва пардозбоп материалларни ишлаб чиқариш калций гидросиликатни гидротермалли синтез қилишга асосланган бўлиб, у реактор-автоклавларда 0,8...1,3 МПа босим остида ва 175...200 0С буғ ёки буғ-ҳаво аралашма ҳароратида ишлов бериб амалга оширилади.
Силикатли автоклав материаллари ва буюмлар оҳак боғловчи, кварц қуми ва сув аралашмасидан тайёрланган қоришмани автоклавда ишлов берилганда калций гидросиликати ҳосил қилиниш орқали тайёрланади.

Ca(OH)2+SiO2+mH2O=CaO·SiO2·nH2O


Дастлабки қоришмани ташкил этувчиларнинг таркибига қараб қуйидаги гидросиликатлар ҳосил бўлади: тоберторит 5CaO·6SiO2·5H2O, кучсизкрис-талланган гидросиликатлар (0,8...1,5) CaO·SiO2·H2O ва (1,5...2) CaO·SiO2·H2O. Юқоримиқдордагиоҳаклиқоришмалардангиллебрандит 2CaO·SiO2·H2O син- тезқилинади.


Автоклавгоризонталжойлашганцилиндрсимонпўлатидишбўлиб, ёнто- монларигазичёпиладиганқопқоқларўрнатилган (11.1 – расм). Унингдиамет-ри 2,6...3,6 м, узунлиги 21...30 мбўлиб, сувбуғибосиминиўлчашгамўлжал- ланганманометрвабосиммеъёрданошибкетгандаавтоматикравишдаочила- дигансақлагичклапанбиланжиҳозланган. Автоклавнингпасткиқисмигабуюмортилганвагончаларҳаракатланишиучунрелсвасувбуғиниюборишқувурлариўрнатилган. Автоклавидишнингичкидеворларивабуғўтказувчиқувурлариссиқсақловчиматериалларбиланқопланади.
1 расм. Автоклавга силикатли буюмларни жойлаш

Автоклав материал ва буюмларнинг мустаҳкамлиги иккита жараённинг ўзаро таъсиридан шаклланади: калций гидросиликатларининг синтезланиши- дан тузилишнинг шаклланиши ва ички кучланишлардан деструкцияланиши.


Ички кучланишларни тушириш учун автоклав билан ишлов бериш аниқ режим бўйича амалга оширилади. Жумладан, буғ босимини кўтариш 1,5...2 соат, изотермик ҳарорат бериш 175...200 0С ва 0,8...1,3 МПа босимда 4...8 соат ушлаб туриш, шунингдек, буғ босимини тушириш 2...4 соат давом этади. Автоклавда ишлов бериш орқали силикат буюмлар тайёрлашнинг давом этиш вақти 8...14 соатни ташкил этади.
Автоклавга буюмлар юклангач, қопқоқлари ёпилади ва аста-секин буғ юборилади. Ишлов бериш жараёнида буюмда ички зўриқишлар меъёрдан ор- тиқ ҳосил бўлмаслиги учун ҳарорат 1,5...2 соат давомида кўтарилади.

Download 252.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling