Силикат материаллари ва буюмлар Силикат ғишт
Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғишт
Download 252.79 Kb.
|
2-Маъруза. Минерал богловчилар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 расм. Оҳак-шлакли ковак силикатғиштлар
- 4 расм. Зич силикат бетон буюмлар. а-пойдевор блоки; б- девор блоклари.
Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғишт. Оҳак-шлакли ғишт оҳак ва доналан- ган хумдон шлаки аралашмасидан тайёрланади. Аралашма таркибида оҳак 3...12 %, шлак 88...97 % бўлади (ҳажми бўйича).
Оҳак-кулли ғишт 20...25 % оҳак ва 75...80 % кул (ҳажми бўйича) ара- лашмасидан тайёрланади. Шлак сингари кул ҳам арзон хом ашё ҳисобланади. Қаттиқ ёқилғилар ёқилганда майда зарралар, яъни юпқа дисперсли кул чанги ҳосил бўлади. Сув билан аралаштирилмаганда бундай куллар қотмайди, оҳак ёки портландцемент қўшилганда эса улар фаоллашади. Автоклавда ишлов берилганда эса улардан етарлича мустаҳкам буюмлар олиш мумкин. Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғишт ишлаб чиқариш технологияси силикат ғишт ишлаб чиқаришга ўхшаш бўлади. Бундай ғишт ўлчами 250х120х140 мм, мустаҳкамлиги бўйича маркалари М25, М50 ва М75, совуқбардошлиги сили- кат ғиштники каби, зичлиги 1400...1600 кг/м3, иссиқ ўтказувчанлик коэффи- циенти 0,5...0,6 Вт/м 0С. Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғиштлар уч қаватгача бўлган бино деворла- рини тиклаш учун, шунингдек, кўп қаватли биноларнинг юқори қаватларини териш учун қўлланилади (11.3 – расм). 3 расм. Оҳак-шлакли ковак силикатғиштларСиликат бетонлар автоклавда қотадиган цементсиз бетонларнинг оҳак- қум, оҳак-кул ва оҳак-қумтупроқли боғловчилар асосида олинадиган катта гу- руҳидир. Бундан ташқари боғловчи сифатида майдаланган хумдон шлаклари- дан ҳам фойдаланилиши мумкин. Силикат бетонлар зич ва ғовак тузилишга эга бўлади. Майда донали зич силикат бетон оғир бетоннинг бир туридир. Ундан фарқли ўлароқ, силикат бетон таркибига йирик тўлдирувчи (шағал ёки чақиқ тош) киритилмайди. Зич силикат бетон буюмлар қуйидаги технологик схема бўйича тайёр- ланади: сўндирилмаган гувала оҳакни майдалаш, оҳак, қум ва гипсни меъёр- лаш; оҳак-қум аралашмани шарли тегирмонда туйиш; бетон қоригичда сили- кат бетон қоришмасини тайёрлаш; буюмларни қолиплаш ва уларни сақлаб туриш; қолипланган буюмларни автоклавда 175...200 0С буғ ҳароратида ва 0,9...1,3 МПа босимда қотириш йўли билан тайёрлаш. Зич силикат бетондан тайёрланган буюмларнинг зичлиги ЎзРСТ 676-96 кўра 1800...2200 кг/м3 га тенг.Унинг зичлигини ўзгариши аралашма таркибига, автоклавда қайта ишлаш режими ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Масалан, автоклавда қотирилган силикат бетонлар қаттиқ қўшилмалар массасига нисбатан оҳакни 8...11 % миқдорда сарфлаш ҳисобига титратиб зичланганда 15...30 МПа зичликка эга бўлади. Лекин майда туйилган кварц қумидан 15...30 % қўшилса, уларнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 2...3 марта ортиши мумкин, бу эса 40...60 МПа ни ташкил қилади. Силикат бетоннинг сувга чидамлилиги қониқарли даражада, унинг сувга тўла тўйинган ҳолдаги мустаҳкамлигининг пасайиши 25 % дан ошмайди. Совуққа чидамлилиги 25...30 давр, агар таркибга портландцемент қўшилса 100 давргачаортади. Зич силикат бетондан юк кўтарувчи деворлар, ораёпмаларнинг плиталари, устунлар, балкалар, пиллапоя супалари ва зиналари, пойпеша блоклари ва бошқа буюмлар тайёрланади (11.4 – расм). а б4 расм. Зич силикат бетон буюмлар. а-пойдевор блоки; б- девор блоклари.Енгил силикат бетонларда зич бетонлар учун ишлатиладиган боғлов- чилардан фойдаланилади, тўлдирувчилар сифатида эса керамзит, доналанган шлак, шлакли пемза ва шағал ҳамда майдаланган тош кўринишидаги бошқа ғовакли материаллар қўлланилади. Ишлатилишига кўра енгил силикат бетонлар зичлиги 1400...1800 кг/м3 бўлган конструкциябоп, зичлиги 500...1400 кг/м3 бўлганконструкциябоп-иссиқ сақловчи ва зичлиги 500 кг/м3 дан кичик, иссиқ ўтказувчанлиги эса 0,5...0,7 Вт/(м 0С) га тенг бўлган иссиқ сақловчи бетонларгабўлинади. Енгил силикат бетонларнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 3,5...20 МПа, конструкцион бетонларники 20 МПа ни ташкил этади. Уларнинг сув шимиш даражаси бетон зичлигига боғлиқ бўлади ва 12 дан 30 % гача (ҳажми бўйича) ўзгаради, совуққа чидамлилиги эса 15...50 даврга тенг. Ғовак тўлдирувчилар асосида тайёрланган енгил силикат бетонлардан турар жой биноларининг иссиқ сақловчи ташқи девор панеллари ва ш. к буюм лар тайёрланади. Ғовак силикат бетонлар ғовак тузилишни ҳосил қилиш усулига қараб кўпик ва газосиликат хилларга бўлинади. Улар оҳак-қумли пластик аралашма- ни автоклавда қотириш орқали олинади. Таркибига барқарор кўпик ёки алю- миний кукуни ва бошқа газ ҳосил қилувчи қўшилмалар киритилади. Ғовак силикат бетонлардан тайёрланган буюмларнинг зичлиги 300...1200 кг/м3, мустаҳкамлиги 5...20 МПа, иссиқ ўтказувчанлиги 0,09...0,4 Вт/(м 0С) га тенг бўлади. Ишлатилишига кўра ғовак силикат буюмлар ҳам иссиқ сақловчи, конст- рукциябоп-иссиқ сақловчи ва конструкциябоп ҳилларга бўлинади. Зичлиги 300...500 кг/м3 бўлган ғовак силикат бетонлар кўп қатламли панеллар, том ёпмалари, иссиқ сақловчи акустик буюмлар совутиш мослама- ларининг бўлмалари, шунингдек, иситиш қувурлари учун иссиқ сақловчи қобиқлар сифатида ишлатилади. Зичлиги 500...800 кг/м3 ва мустаҳкамлиги 2,5...7,5 МПа бўлган конструкциядан иссиқ сақловчи кўпиксиликатли ва газосиликатли бетонлар эса ички ва ташқи деворлар учун арматураланган йирик ўлчамли буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Зичлиги 800...1200 кг/м3 ва мустаҳкамлиги 7,5...20 МПа бўлган конструкциябоп кўпиксиликатли ва газосиликатли бетонлар эса саноат бинолари ёпмаларининг конструкцияларини, турар жой биноларининг қаватлараро ва том ёпмаларини, юк кўтарувчи балкалар ва ҳ. к. буюмларни тайёрлашдаишлатилади. Download 252.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling