3-мавзу. Минерал боғловчи моддалар асосидаги сунъий тош материаллари ва буюмлар §


Download 383.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana09.06.2023
Hajmi383.1 Kb.
#1474206
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-МАВЗУ. МИНЕРАЛ БУЮМЛАР



3-МАВЗУ. МИНЕРАЛ БОҒЛОВЧИ МОДДАЛАР АСОСИДАГИ 
СУНЪИЙ ТОШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАР 
 
§11.1.Умумий маълумотлар. 
 
Куйдирмай олинадиган сунъий тош материаллари ва буюмларга порт- 
ландцемент, оҳак, гипс ва магнезиал боғловчилар асосидаги композитлар 
киради. Улар боғловчи моддаларнинг қотиши натижасида керакли мустаҳ- 
камликка эришади. Тўлдирувчилар сифатида кварц қуми, шлак, кул, пемза, 
ѐғоч қипиғи ва арматураловчи материаллар сифатида эса асбест, волластонит, 
базалт, ѐғоч ва шиша толаси, металл симлар ва ш. к. дисперсли материаллар 
ишлатилади. 
Бундай материалларни ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси боғлов- 
чилар ва тўлдирувчиларни аралаштириб қоришма тайѐрлаш, қолиплаш ва 
қотишини тезлатиш каби жараѐнлардан иборатдир. 
Оҳак боғловчи асосида силикат, оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғиштлар, 
силикатли, кўпиксиликатли ва бошқа зич ҳамда ячейкали (ковакли) силикат 
бетонлар ва темирбетон буюмлар тайѐрланади. 
Гипс асосида пардевор плиталари, гипсбетон тошлар, гипскартон қоплама 
листлар, меъморчилик деталлари ва ш. к. композицияли буюмлар олинади. 
Портланлцемент асосида бетон ва темирбетон буюмлар, асбестоцемент 
плиталар, листлар, қувурлар ва манзарали буюмлар олинади. 
Ушбу боғловчилар асосида олинадиган экологик тоза композицияли бу- 
юмларни ишлаб чиқариш жараѐнлари энергия тежамкорлиги, тўла автомат- 
лаштириш ва механизациялаштиришнинг мавжудлиги билан фарқланади. 
Шунингдек, ушбу материал-буюмлар хоссаларининг турли-туманлиги боис, 
уларни ишлатиш соҳаси жуда кенг бўлиб, юк кўтарувчи ва девор конструк- 
цияларидан тортиб, бино ва иншоотларни пардозлаш-безашгача бўлган иш- 
ларда самарали қўлланилади. 
§11.2. Силикат материаллари ва буюмлар 
 
Ишлаб чиқариш технологияси. Силикатли деворбоп ва пардозбоп 
материалларни ишлаб чиқариш калций гидросиликатни гидротермалли синтез 
қилишга асосланган бўлиб, у реактор-автоклавларда 0,8...1,3 МПа босим 
остида ва 175...200 
0
С буғ ѐки буғ-ҳаво аралашма ҳароратида ишлов бериб 
амалга оширилади. 
Силикатли автоклав материаллари ва буюмлар оҳак боғловчи, кварц қуми 
ва сув аралашмасидан тайѐрланган қоришмани автоклавда ишлов берилганда 
калций гидросиликати ҳосил қилиниш орқали тайѐрланади. 
Ca(OH)
2
+SiO
2
+mH
2
O=CaO·SiO
2
·nH
2



Дастлабки қоришмани ташкил этувчиларнинг таркибига қараб қуйидаги 
гидросиликатлар ҳосил бўлади: тоберторит 5CaO·6SiO
2
·5H
2
O, кучсиз крис- 
талланган гидросиликатлар (0,8...1,5) CaO·SiO
2
·H
2
O ва (1,5...2) CaO·SiO
2
·H
2
O. 
Юқори миқдордаги оҳакли қоришмалардан гиллебрандит 2CaO·SiO
2
·H
2
O син- 
тез қилинади. 
Автоклав горизонтал жойлашган цилиндрсимон пўлат идиш бўлиб, ѐн то- 
монларига зич ѐпиладиган қопқоқлар ўрнатилган (11.1 – расм). Унинг диамет- 
ри 2,6...3,6 м, узунлиги 21...30 м бўлиб, сув буғи босимини ўлчашга мўлжал- 
ланган манометр ва босим меъѐрдан ошиб кетганда автоматик равишда очила- 
диган сақлагич клапан билан жиҳозланган. Автоклавнинг пастки қисмига 
буюм ортилган вагончалар ҳаракатланиши учун релс ва сув буғини юбориш 
қувурлари ўрнатилган. Автоклав идишнинг ички деворлари ва буғ ўтказувчи 
қувурлар иссиқ сақловчи материаллар билан қопланади. 

Download 383.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling