3-мавзу. Минерал боғловчи моддалар асосидаги сунъий тош материаллари ва буюмлар §
– расм. Автоклавга силикатли буюмларни жойлаш
Download 383.1 Kb. Pdf ko'rish
|
3-МАВЗУ. МИНЕРАЛ БУЮМЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Силикат ғишт
11.1 – расм. Автоклавга силикатли буюмларни жойлаш
Автоклав материал ва буюмларнинг мустаҳкамлиги иккита жараѐннинг ўзаро таъсиридан шаклланади: калций гидросиликатларининг синтезланиши- дан тузилишнинг шаклланиши ва ички кучланишлардан деструкцияланиши. Ички кучланишларни тушириш учун автоклав билан ишлов бериш аниқ режим бўйича амалга оширилади. Жумладан, буғ босимини кўтариш 1,5...2 соат, изотермик ҳарорат бериш 175...200 0 С ва 0,8...1,3 МПа босимда 4...8 соат ушлаб туриш, шунингдек, буғ босимини тушириш 2...4 соат давом этади. Автоклавда ишлов бериш орқали силикат буюмлар тайѐрлашнинг давом этиш вақти 8...14 соатни ташкил этади. Автоклавга буюмлар юклангач, қопқоқлари ѐпилади ва аста-секин буғ юборилади. Ишлов бериш жараѐнида буюмда ички зўриқишлар меъѐрдан ор- тиқ ҳосил бўлмаслиги учун ҳарорат 1,5...2 соат давомида кўтарилади. Силикат ғишт катта босим остида зичлаб ва кейин автоклавда қотириш йўли билан кварц қуми ва оҳак аралашмасидан тайѐрланадиган сунъий тош материалдир. Дастлабки хом ашѐнинг тахминий миқдори қуйидагича олинади: ҳавода қуритилган оҳак – 6...8 % (СаО ҳисобида), кварц қуми – 92...94 % ва сув – 7...8 % (қуруқ аралашманинг массаси бўйича). Силикат ғишт ишлаб чиқаришда силосли ва барабанли схемалар қўлланилади. Энг кўп тарқалган силосли схема бўйича оҳакқум билан биргаликда аралаштирилиб 4...8 соат давомида силос идишларда сўндирилади. Сўндириш чамбаракли схема бўйича оҳакқум билан биргаликда айланадиган чамбаракда амалга оширилади. Чамбаракга 0,5 МПа (ортиқча) босим остида буғ юбори- либ, аралашма 30...40 минут давомида сўндирилади. Ана шу усулда сўндирилган массани қўшимча равишда намлаш, аралаш- тириш ва гувалачаларни майдалаш учун куракли аралаштиргичга ѐки янчиш машинасига юборилади. Сўнгра прессда 15...20 МПа босим остида масса зич- ланиб хом ғиштлар қолипланади. У кейинги жараѐнда аравачаларга тахланади ва юқори ҳарорат ва босим остида буғлаш учун автоклав идишга жойланади. Буғлаш жараѐни 10...14 соат давом этади. Юқорида айтиб ўтилганидек, сув буғининг босими ва ҳарорати таъсирида СаО ва SiO 2 ўзаро кимѐвий реакцияга киришиши натижасида юқори мустаҳкамликка эга бўлган силикат ғиштлар ҳосил бўлади. ЎзРСТ 379-95 га кўра силикат ғиштларнинг икки тури ишлаб чиқарилади: 250х120х65 мм ўлчамли оддий ва 250х120х88 мм ўлчамли модул- ли. Модулли ғишт бир томони туташ технологик ковакли қилиб тайѐрланади. Ғишт оч кулранг ѐки аралашма таркибига ишқорга чидамли минерал кукунлар киритиш ҳисобига рангли ҳам бўлиши мумкин. Силкат ғишт зичлиги сопол ғиштникига нисбатан бирмунча юқори – 1800...1900 кг/м 3 , иссиқ ўтказувчанлиги 0,70...0,75 Вт/(м 0 С) га тенг. Сиқилишга ва эги-лишга мустаҳкамлик чегарасига қараб силикат ғиштлар қуйидаги маркаларда тайѐрланади: 100, 125, 150, 200 ва 250. Совуққа чидамлилиги бўйича маркала-ри F15, F25, F35 ва F50, сув шимиши массаси бўйича 14...16 % га тенг бўлади (ГОСТ 7025-91). Силикат ғиштдан сопол ғиштни қўллаш мумкин бўлган соҳаларда фойда- ланилади, аммо юқори нам шароитларда ишлатиладиган пойдеворлар ва де- ворлар учун тавсия қилинмайди, чунки ер ости ва оқова сувлар таъсирида унинг емирилиш эҳтимоли юқори. Юқори ҳарорат таъсир қиладиган ўчоқлар, тутун қувурлари ва шунга ўхшаш конструкцияларга силикат ғиштни ишлатиш тавсия қилинади (11.2 – расм). Download 383.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling