3-мавзу. Минерал боғловчи моддалар асосидаги сунъий тош материаллари ва буюмлар §


 – расм. Деворбоп, пардозбоп силикат ғиштлар (а) ва силикат


Download 383.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana09.06.2023
Hajmi383.1 Kb.
#1474206
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-МАВЗУ. МИНЕРАЛ БУЮМЛАР

11.2 – расм. Деворбоп, пардозбоп силикат ғиштлар (а) ва силикат 
ғиштлардан терилган манзарали деворлар (б) 


Силикат ғишт ишлаб чиқаришга сарфланадиган ѐқилғи, электр энергия ва 
меҳнат сарфи сопол ғишт ишлаб чиқаришга қараганда 2...3 маротаба кам, шу 
сабабли силикат ғишт таннархи сопол ғиштникига қараганда 25...30 % га 
арзон. 
Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғишт. Оҳак-шлакли ғишт оҳак ва доналан- 
ган хумдон шлаки аралашмасидан тайѐрланади. Аралашма таркибида оҳак 
3...12 %, шлак 88...97 % бўлади (ҳажми бўйича). 
Оҳак-кулли ғишт 20...25 % оҳак ва 75...80 % кул (ҳажми бўйича) ара- 
лашмасидан тайѐрланади. Шлак сингари кул ҳам арзон хом ашѐ ҳисобланади. 
Қаттиқ ѐқилғилар ѐқилганда майда зарралар, яъни юпқа дисперсли кул чанги 
ҳосил бўлади. Сув билан аралаштирилмаганда бундай куллар қотмайди, оҳак 
ѐки портландцемент қўшилганда эса улар фаоллашади. Автоклавда ишлов 
берилганда эса улардан етарлича мустаҳкам буюмлар олиш мумкин. 
Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғишт ишлаб чиқариш технологияси силикат 
ғишт ишлаб чиқаришга ўхшаш бўлади. Бундай ғишт ўлчами 250х120х140 мм, 
мустаҳкамлиги бўйича маркалари М25, М50 ва М75, совуқбардошлиги сили- 
кат ғиштники каби, зичлиги 1400...1600 кг/м
3
, иссиқ ўтказувчанлик коэффи- 
циенти 0,5...0,6 Вт/м 
0
С. 
Оҳак-шлакли ва оҳак-кулли ғиштлар уч қаватгача бўлган бино деворла- 
рини тиклаш учун, шунингдек, кўп қаватли биноларнинг юқори қаватларини 
териш учун қўлланилади (11.3 – расм). 
11.3 – расм. Оҳак-шлакли ковак силикат ғиштлар 
 
Силикат бетонлар автоклавда қотадиган цементсиз бетонларнинг оҳак- 
қум, оҳак-кул ва оҳак-қумтупроқли боғловчилар асосида олинадиган катта гу- 
руҳидир. Бундан ташқари боғловчи сифатида майдаланган хумдон шлаклари- 
дан ҳам фойдаланилиши мумкин. 
Силикат бетонлар зич ва ғовак тузилишга эга бўлади. Майда донали зич 
силикат бетон оғир бетоннинг бир туридир. Ундан фарқли ўлароқ, силикат 
бетон таркибига йирик тўлдирувчи (шағал ѐки чақиқ тош) киритилмайди. 
Зич силикат бетон буюмлар қуйидаги технологик схема бўйича тайѐр- 
ланади: сўндирилмаган гувала оҳакни майдалаш, оҳак, қум ва гипсни меъѐр- 
лаш; оҳак-қум аралашмани шарли тегирмонда туйиш; бетон қоригичда сили- 


кат бетон қоришмасини тайѐрлаш; буюмларни қолиплаш ва уларни сақлаб 
туриш; қолипланган буюмларни автоклавда 175...200 
0
С буғ ҳароратида ва 
0,9...1,3 МПа босимда қотириш йўли билан тайѐрлаш. 
Зич силикат бетондан тайѐрланган буюмларнинг зичлиги ЎзРСТ 676-96 
кўра 1800...2200 кг/м
3
га тенг.Унинг зичлигини ўзгариши аралашма таркибига, 
автоклавда қайта ишлаш режими ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Масалан, 
автоклавда қотирилган силикат бетонлар қаттиқ қўшилмалар массасига 
нисбатан оҳакни 8...11 % миқдорда сарфлаш ҳисобига титратиб зичланганда 
15...30 МПа зичликка эга бўлади. Лекин майда туйилган кварц қумидан 15...30 
% қўшилса, уларнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 2...3 марта ортиши мумкин
бу эса 40...60 МПа ни ташкил қилади. Силикат бетоннинг сувга чидамлилиги 
қониқарли даражада, унинг сувга тўла тўйинган ҳолдаги мустаҳкамлигининг 
пасайиши 25 % дан ошмайди. Совуққа чидамлилиги 25...30 давр, агар таркибга 
портландцемент қўшилса 100 давргача ортади. 
Зич силикат бетондан юк кўтарувчи деворлар, ораѐпмаларнинг плиталари, 
устунлар, балкалар, пиллапоя супалари ва зиналари, пойпеша блоклари ва 
бошқа буюмлар тайѐрланади (11.4 – расм). 

Download 383.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling