O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУДАКИЙ Абу Абдулло Жаъфар 
(858, ҳоз. Тожикистон Республикам Пан-
жакент тумани Панжрудак қишлоғи — 
941) — форстожик шоири. Форстожик 
шеърияти асосчиларидан бири. Ёшлиги-
дан шеърият ва мусиқага ихлос қўйган, 
адабиётни, араб тилини ўрганган. Замо-
насининг машҳур чолгучиси Абул Аббос 
Бахтиёрдан мусиқа бўйича таълим олган; 
барбат, чанг, уд, руд каби чолғу асбобла-
рини чалишни ўрганган. Р.нинг шеърият 
ва мусиқадаги маҳоратини эшитган Бухо-
ро ҳокими Наср ибн Аҳмад Сомоний уни 
саройга таклиф этган. Р. Бухорода вазир 
Абул Фазл Балъамий ҳомийлигида ижод 
қилиб, санъатда катта обрў қозонган. Р. 
40 йил саройда шоирларга бошчилик 
қилган. Унинг туғма кўр бўлганлиги 
ҳақида нақллар бор. Аслида саройда-
ги игво ва фитналар туфайли душман-
лари Р.нинг кўзларига мил тортиб кўр 
қилган, мол-мулкини талаб, ўзини Бу-
хородан бадарға қилишга эришганлар. 
Қариган чоғида Р. уз қишлоғига қайтиб, 
фақирликда умр кечирган.
Манбаларда Р. шеърияти 100 000 байт-
дан иборатлиги қайд этилган. Пекин биз-
га қадар унинг 1000 байт асари (2 қасида, 
50 рубоий, шеър ва достонлари) етиб 
келган. Р. Мовароуннаҳрда ўз шеърлари-
дан девон тузган илк шоир ҳисобланади. 
«Бўи жўи Мўлиён ояд ҳаме» («Мўлиён 
ариғининг иси келмоқдадир») мис-
раси б-н бошланадиган ғазали унга 
фавқулодда шуҳрат келтирган. Унга 120 


www.ziyouz.com кутубхонаси
286
шоир тазмин битган, лекин бирортаси Р. 
даражасига кўтарила олмаган. «Модари 
май» («Майнинг онаси») қасидаси ҳам 
машҳур. Р. форстожик шеъриятининг 
деярли барча шаклларини ишлаб берган. 
Шеърлари ғазал, рубоий, қасида, мадҳия, 
марсия, панду ҳикмат, ҳасби ҳол, мазам-
мат, ҳажв ҳамда чистой жанрларида ёзил-
ган. «Синдбоднома» (933), «Қариликдан 
шикоят» автобиографик асарлари туда 
ҳолда, «Калила ва Димна», «Даврони 
фалак» ва б. бир неча маснавийларидан 
парчалар етиб келган. Кдд. манбаларда 
Р.нинг «Ароисаннафоис» («Нафис кур-
таклар») достони бўлганлиги ҳақида 
маълумотлар учрайди. Р. ва унинг издо-
шлари форсий шеъриятда бир неча аср 
ҳукмронлик қилган Хуросон (ёки Тур-
кистон) услубига асос солиб, уни ривож-
лантирганлар.
Р. арузни чуқур ўрганиб, уни халқ 
орасида кенг тарқалган қўшикларга 
татбиқ қилиш натижасида 9 та янги вазн-
лар кашф этган. Уларнинг кўпчилиги 
халқ қўшикларининг бармоқ вазнлари 
асосида тузилган. Р. рубоийлари жанр-
нинг барча талабларига жавоб берадиган 
дастлабки рубоийлардандир.
Дунёнинг тузилиши, ҳаёт ҳодисалари, 
инсон феълатвори, хаттиҳаракатлари 
ҳақида фалсафий хулосалар чиқариш, 
панднасиҳат шоир шеъриятининг етак-
чи хусусияти ҳисобланади. Р. ишқу 
муҳаббатни хам баланд пардаларда 
куйлаган, дунёвий севгини улуғлаган. 
У пейзаж лирикасининг ҳам усталари-
дан. Дунё, замон, инсон мавзуси, турли 
иллатлардан шикоят мотивлари ҳам Р. 
ижодида, хусусан, умрининг охирида 
яратган шеърларида кўп учрайди. Шеъ-
рлари Мунирхон Муинзода (1957) ва Ш. 
Шомуҳамедов (1988, 1994) томонидан 
ўзбек тилига таржима қилинган. Шоир 
ҳақида «Рудакий» драмаси ва «Шоир-
нинг қисмати» кинофильми яратилган. 
Р. номида Тожикистон Давлат мукофоти 
таъсис этилган.
Ас: Рудакий, Т., 1957; Инжулар уммо-
ни, Т., 1988.
Ад., Абдураҳмон Жомий, Баҳористон, 
Т., 1997; Давлатшоҳ Самарқандий, Шо-
ирлар бўстони, Т., 1981; Айний С, Асар-
лар, 8ж., Т., 1967; Шомуҳамедов Ш., Ода-
мийлик иншоси, Т., 1984.
Эргаш Очилов.
РУДАКОВ Григорий Михайлович 
(1925.25.9, Қарши —1991.21.1, Тошкент) 
— муҳандисмеханик, Ўзбекистонда хиз-
мат кўрсатган фан ва техника арбоби 
(1975), ВАСХНИЛ акад. (1972), проф. 
(1970). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
механизатор (1964). Тошкент ирригация 
ва қ.х.ни механизациялаш муҳандислари 
ин-тини тугатган (1950). Ўрта Осиё қ.х.ни 
механизациялаш ва электрлаштириш и.т. 
ин-ти лаб. раҳбари, бўлим мудири, ил-
мий ишлар бўйича директор ўринбосари 
(1953—72 ва 1975 дан); ВАСХНИЛ Ўрта 
Осиё бўлими акад.котиби (1972—75). 
Илмий ишлари янги қ.х. машиналарини 
яратиш ва жорий қилиш, тупроқни иш-
лаш технологияси, ўғит ва гербицидлар-
ни қўллаш, пахтачиликда машиналар си-
стемасини ишлаб чиқиш ва прогнозлаш 
масалаларига бағишланган.
Ас: Механизация хлопководства, М., 
1975; Зональная система машин для ком-
плексной механизации растениеводства 
в Среднеазиатском регионе, кн. 1—2, Т., 
1982.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling