O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


РУБИН (лот. rubinus — қизил) — қ.  Ёқут. РУБЛЁВ


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУБИН (лот. rubinus — қизил) — қ. 
Ёқут.
РУБЛЁВ Андрей (тахм. 1360—


www.ziyouz.com кутубхонаси
282
13701427, баъзи манбаларга кўра, тахм. 
1430, Москва; Андроников монастирига 
дафн этилган) — рус рассоми; Москва 
рангтасвир мактабининг асосчиси. Ки-
борлар муҳитида тарбияланган. Р. ижоди 
Москва Руси бадиий анъаналари замини-
да шаклланган, шунингдек, у Византия 
ва жан. славянлар бадиий амалиётларини 
ҳам яхши билган. Р. асарлари фалсафий 
теранлиги ҳамда бадиий шаклининг му-
каммаллиги б-н ажралиб туради; рассом 
уларда инсоннинг маънавий гўзаллиги 
ва ахлоқий кучқудратини янгича талқин 
этади (Звениграддаги соборлар учун 
«Спас», «Ҳаворий Павел», «Архангел 
Михаил» ва б. иконалари, 14— 15-а.лар 
чегарасида). Р. ижодининг чўққиси «Тро-
ица» санами (14-а. охири — 15-а. боши)да 
анъанавий библия сюжети кўтаринкилик 
ва фалсафий мазмун б-н бойитилган. Мо-
сква, Владимир ва б. шаҳарлар соборла-
ридаги иконостаслар учун иконалар ярат-
ган («Қиёмат куни» ва б.). 
РУБЛЬ — Россия Федерацияси пул 
бирлиги. 1992 й.дан муомалага киритил-
ган. IP. = 100 копейка. Халқаро ифодаси 
RUR. Халқаро валюталар курси бўйича 1 
АҚШ доллари = 34,04 Р. (2004, 20 янв.).
Р. 1917 й.даги Октябрь тўнтаришига 
қадар Россия империяси, 1919—91 
й.ларда собиқ СССР (шу жумладан, 
1924—91 й.ларда Ўзбекистон)да амалда 
бўлган. «Р.» атамаси 13-а.да Новгородца 
гривна [уз. 20 см, оғирлиги 200 г га яқин 
бўлган кумуш қуймасининг кесилган 
(русча «рубленный»)] ярим бўлаги номи 
тарзида пайдо бўлди. 1704 й. дан бошлаб 
мунтазам ҳолда вазни 28 г бўлган кумуш 
Р.лар зарб қилина бошланди, шунингдек, 
мис ва олтин Р.лар ҳам зарб қилиниши 
давом этди. 1843 й.дан эса Р. давлат ха-
зинасининг қоғоз билетлари кўринишида 
чиқарила бошланди. 1897 й.га келиб ол-
тин Р. асосий пул бирлигига айланди ва 
1914 й.гача муомалада бўлди.
Дастлабки Совет Р. 1919 й.да кредит 
билети сифатида чиқарилган. Собиқ 
Иттифоқ даврида Р. банкнотлари бутун 
мамлакат миқёсида ягона пул бирлиги 
сифатида тўлиқ амал қилган. Ўша давр-
да Р. Ўзбекистон Республикасининг ҳам 
расмий пул бирлиги бўлган ва унинг 
ҳудудида «сўм» деб номланган. СССР 
мустақил давлатларга бўлиниб кетгани-
дан сўнг Р. Россия Федерациясининг мил-
лий валютаси сифатида сақланиб қрлди. 
2) Белоруссия Республикаси пул бирли-
ги. 1992 й.да муомалага киритилган. IP. 
= 100 копейка. Халқаро ифодаси — BYR. 
Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ 
доллари = 2042 Р. (2003, май). 
Ашур Қодиров.
РУБОБ (араб.) — торли чолғу мусиқа 
асбоби. Нохун (медиатор) б-н чертиб 
чалинади. Ўрта асрдан Шарқ (Эрон, 
Афғонистон, Ўрта Осиё) халқларида кенг 
тарқалган. Баъзи олимлар фикрига кўра, 
қад. 2 торли камонли ребабдан замона-
вий скрипка юзага келган. Ҳозир, асосан, 
3 хили мавжуд: қашқар Р.и, афғон (ёки 
бухоро) Р.и ва помир Р.и.
Қашқар рубоб и нингуз. 80—100 см, 
чўмичсимон косаси тут ва б. қаттиқ да-
рахт ғўлачаларидан ўйиб ясалади ва 
устига тери крпланади. Дастаси узун, учи 
орқасига қайрилган бўлиб, косадан бош-
ланадиган жойида қўчқор шохига ўхшаш 
2 та гажаги мавжуд. Дастасидаги парда-
лари (19 тадан 23 тагача, олдин ичакдан, 
ҳозир металлдан қилинади) хроматик 
товушқаторни ташкил қилади. Қашқар 
Р. ининг 5 та тори, одатда, квартаквинта 
оралиғида созланади. Диапазони 3 окта-
вага яқин. Товуши жарангдор. Ижрочи-
ликни ўзлаштириш бирмунча енгиллиги, 
моҳир Р.чи — созандалар (М. Мирзаев ва 
б.)нинг етишиб чиқиши бу сознинг 1940-
й.лардан Ўзбекистон ва Тожикистонда 
ҳаваскор ва профессионал созандалар 
орасида оммавийлашувига сабаб бўлган. 
Қашқар Р.ининг қайта ишланган замона-
вий тури Р. прима ўз имкониятлари б-н 
рус домрасига яқин, 4 металл тори квин-
та оралиғида созланади. Оркестрда ва 
якка соз сифатида ишлатилади.
Ўзбек бастакорларидан М. Мирза-


www.ziyouz.com кутубхонаси
283
ев, созандаларидан А. Бобохонов, Н. 
Қулабдуллаев, композиторлардан И. 
Хамроев, М. Бафоев ва б. қашқар Р.и учун 
турли жанрларда асарлар яратишган.
Афғон рубобининг дастаси калта 
(8—10 см), учи бир оз қайрилган. Резо-
натори ниҳоятда катта (кенглиги 20 см 
гача, чуқ. 30 см гача, умумий уз. 80 см 
гача). Корпуси б-н дастаси бир бутун 
ёғоч бўлагидан ўйиб ишланади. Корпу-
сининг ўрта қисмининг 2 ёни ўйилган. 
Пастки қисми тери б-н, юқрриси тахтача 
б-н крпланади. Дастасига, одатда, 4—5 
та асосий парда, тахта қопламасига 6—7 
та қўшимча хас пардалар ўрнатилади. 
Квартага созланадиган 5 та асосий тор-
дан ташқари, ён қулоқларга тортилган 
10—11 ёрдамчи (акс садо берувчи) тор-
лари бор. 2 октава диапазонидаги диато-
ник товушкаторига эга. Асосан, профес-
сионал созандалар томонидан якка соз 
сифатида ва турли ансамбллар таркибида 
қўлланилади. Помир рубобининг косаси 
қашқар Р.идан бир оз каттароқ, дастаси 
калтароқ ва йўгонроқ бўлиб, унга пар-
далар боғланмайди. Дастаси косаси б-н 
бир бутун ёғоч бўлагидан йўнилади. Ко-
сасининг пастки қисми юпқа тахтача б-н 
беркитилади. Квартаквинта оралиғида 
созланадиган 5 та асосий торларидан 
ташкари ён қулоққа боғланадиган тори 
бўлади. У баланд созланиб, маълум тас-
вирий восита сифатида фойдаланилади. 
РУБОИЙ (араб. — тўртлик) — Шарқ 
халқлари шеъриятида кенг тарқалган по-
этик жанр. Тайин ғоявийбадиий ва ша-
клий шартларга биноан яратилган 4 мис-
радан иборат фалсафий, ахлоқий, таъли-
мий ёки ишқий мавзудаги шеър. Р. ҳазаж 
бахрида (ахрам ва ахраб вазнларида жами 
24 та) ёзилади. Бошқа баҳрларда ёзилган 
тўртликлар дубайтий, куйланадиганлари 
эса тарона деб аталади. Р. қофияланиш 
тартибига кўра икки хил бўлади. Би-
ринчи хил Р.ларнинг 1—2—4мисралари 
ўзаро қофияланади (а-а-б-а шаклида). 
Мас:
Кўпдин бериким ёру диёрим йўқтур, 
Бир лаҳзау бир нафас қарорим йўқтур. 
Келдим бе сори ўз ихтиёрим бирла, 
Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур.
Бобур. 
Иккинчи хил Р. да тўртала мисраси 
ҳам қофияланади (а-а-а-а шаклида).
Мас:
Андин бериким қошимда ёрим йўқтур, 
Ҳижронда жуз нолаи зорим йўқтур. 
Дашт узра қуюн каби қарорим 
йўқтур, 
Саргашталигимда ихтиёрим йўқтур.
Навоий. 
Р.даги 4 унсур 4 мисрада айтилмоқчи 
бўлган фикрнинг тўғри, бадиий юксак
композицион жиҳатдан пишиқ бўлишини 
таъминлайди. 1-мисра —тезисда шоир 
айтмоқчи бўлган фикр ўртага ташлана-
ди; 2-мисра — антитезисда биринчисига 
қарама-қарши фикр айтилади, бирок, у 
тезисни исботига хизмат қилади; 3-мисра 
— моддаи рубоия 4-мисрада айтилмоқчи 
бўлган хулоса учун кўприк вазифасини 
ўтайди; 4-мисра — синтезда аввалги 3 
мисрадан ғоявий хулоса чиқарилади, бу 
шоирнинг асосий ғояси ҳисобланади.
Р. шаклидаги шеърлар халқ оғзаки 
ижодида пайдо бўлган, намуналари «Де-
вону луғотит турк»да учрайди. Дастлаб-
ки Р.ларни Рудакий ва Шаҳиди Балхий 
яратган. Бадриддин алҚавомий (12-а.) 
араб, форс ва туркий тилларида Р. ёзган. 
А. Руний, С. Салмон, Ибн Сино, Умар 
Хайём ва бошқалар Р.нинг моҳияти ва ус-
луб жиҳатдан юксак намуналарини ижод 
қилганлар. Навоий ижодида эса юқори 
босқичга кўтарилган. Навоий Р.ларида 
ҳаётий таассурот, ижтимоий-сиёсий ва 
фалсафийахлоқий мулоҳазалар юксак 
бадиий шаклда ўз ифодасини топган. 
Кейинроқ Бобур бу жанрни ривожлан-
тирган. 19-а.да Мунис, Огаҳий, Комил 
Хоразмий ва бошқалар Р.нинг гўзал на-
муналарини яратганлар. Ҳоз. давр ўзбек 
адабиётида Шайхзода, Шуҳрат, Рамз Бо-
божон, Толиб Йўлдош каби шоирлар Р. 
ёзганлар. Бироқ уларнинг баъзилари Р. 
вазнида ёзилмаганлиги учун дубайтий 
ёки тўртлик деб аталади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
284
Ад.: Орзибеков Р., Лирикада кичик 
жанрлар, Т., 1976; Нос и ров О.,Жамолов 
С, Зиёвиддинов М., Ўзбек классик шеъ-
рияти жанрлари, Т., 1979; Ҳаққулов И ., 
Ўзбек адабиётида рубоий, Т., 1981.
Бегали Қосимов.
РУБРУК, Рубруквис Биллем (1215 
ва 1220 й.лар ораси — 1293) — фла-
манд сайёҳи, роҳиб. 1253—55 й.ларда 
француз қироли Людовик IX томони-
дан Мўғулистонга юборилган элчиларга 
раҳбарлик қилган. Р. Франциядан Фала-
стинга йўл олган, сўнгра Константино-
поль, Крим, Дон даштлари, Ўрта Осиё, 
Марказий Мўғулистондан ўтиб 1254 й. 
Корақурум ш.га етиб борган; қайтишда 
Кавказ ва Кичик Осиёда бўлган. Р.нинг 
ўз саёҳати ҳақидаги ҳисоботида у босиб 
ўтган мамлакатлар тарихи, этн. ва геогр.
си қақида қимматли маълумотлар бор.
Ас: Путешествие в Восточные стра-
ны, М., 1957.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling