O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОФЕ ибн ЛАЙС ҚЎЗҒОЛОНИ 
(806— 810) — Мовароуннаҳр ва Ху-
росонда 
аббосийлар 
халифалигига 
қарши кўтарилган қўзғолон. Унга Наср 
ибн Сайё’рнинг набираси, бухорхудот 
Туғшоданинг куёви Рофе ибн Лайс 
бошчилик қилган.
Қўзғолонга Хуросон ва Мовароуннаҳр 
ноиби Али ибн Исонинг маҳаллий халққа 
нисбатан ўтказаётган зулми сабаб бўлган. 
Унда маҳаллий деҳқонлар, кашоварзлар 
ва 
кадиварлар, 
турк 
қабилалари 
(қарлуқлар ва б.) ҳамда айрим араб 
зодагонлари фаол қатнашган. Қўзғолон 
2 босқичдан иборат бўлган. Табарийнинг 
ёзишича, қўзғолон бошланишига маиший 
ҳолатлар (нуфузли араб оқсуяклари 
ўртасидаги ўзаро келишмовчилик ва б.) 
баҳона бўлган. Қўзғолоннинг 1босқичида 
ўзи араб ва Хуросон ноибининг меҳтари 
бўлган Рофе ибн Лайснинг харакатга 
етакчилик қилиши унинг қўзғолончилар 
ўртасида нуфузи ортишига олиб келган. 
Жангларда Рофе ибн Лайс гуруҳи 
Самарқанд ҳокими Сулаймон ибн Ҳумайд 
(806)ни ва Шош туркларидан иборат 
махсус гуруҳ ноибнинг ўғли Исо ибн 
Али (807 й. сент.)ни ўлдиргач, қўзғолон 
авж олиб кетган ва Самарқанддан 
ташқари 
Бухоро, 
Хоразм, 
Шош, 
Хўжанд, Усрушона, Насаф, Чағониён, 
Хутталон, Балх ва Тохаристонга кенг 
ёйилган. Бухородаги қўзғолонга Рофе 
ибн Лайснинг укаси Башир ибн Лайс, 
Иштихондаги қўзғолонга эса Ужайф 
ибн Анбас бошчилик қилган. Қўзғолон 
кўламининг тобора кенгайиб боришидан 
чўчиган халифа Ҳорун арРашид 300 
минг кишилик қўшинни Ҳарсама ибн 
Айён бошчилигида Хуросонга жўнатган 
(807 й. охири). Ҳарсама Марв ва Амул 
оркали Бухорога келади ва шиддатли 
жанглардан сўнг уни эгаллайди (809). 
Башир ибн Лайс қўлга олиниб, Тусда 
қийнаб ўлдирилган. Кейинчалик Ҳорун 
арРашид ўғли — Маъмун б-н бирга 
қўзғолончиларга қарши қўшин тортиб 
келган. Бироқ Туега етиб келгач, хаста-
ланиб вафот этган (809 й. март). Хуросон 
ноиби бўлиб олган Маъмун турли йўллар 
б-н қўзғолонни бостиришга интилган.
Рофе 
ибн 
Лайс 
Самарқандда 
мустаҳкам ўрнашиб, унда мудофаа де-
ворлари курдирган. У қарлукдар, тўққиз 
ўғузлар ва б. турк қабилаларидан ҳам 
ёрдам сўраган. Маъмун маҳаллий мулк-
дор Сомонхудотнпнг набиралари — Нуҳ, 
Аҳмад, Яҳё ва Илёс ибн Асадга мактуб 
юбориб, лашкарбоши Харсама ибн Ай-
ённинг қўзғолончиларга қарши кураши-
да мадад беришини сўрайди.
Балъамийнинг айтишича, Маъмун 
Хуросон ва Мовароуннахр аҳолисини 
бир йил хирож тўлашдан бутунлай озод 
қилиб, хирож миқдорини 1/4 қисмга ка-
майтирган. Маъмуннинг акаси — хали-
фа Амин б-н ҳокимият учун бўлган ку-
рашларда маҳаллий табақа зодагонлари 
Маъмунни қўллабқувватлайди. Лекин 
шу пайтдан бошлаб қўзғолон сусаяди 
ва унинг 2босқичи бошланади. Нарша-
хийнпнт ёзишича, Асад ўғилларининг 
даъватига кўра, Рофе ибн Лайс даст-
лаб Харсама б-н сулҳ тузган ва улар 
ўртасида қудаандачилик вужудга келган. 
Самарқандда Рофе ибн Лайс ва унинг 
тарафдорлари ўз хоҳишлари б-н тас-
лим бўлгач (809 й. окт.), қўзғолондан 
араб ва маҳаллий зодагонлар четлашган. 
Йўлбошчиларсиз қолган қўзғолон тез 
орада бутунлай бостирилган (810). Рофе 
ибн Лайснинг кейинги тақцири ҳақида 
бир-бирига зид турли фикрлар (янги ха-
лифанинг саройида хизмат қилишдан 
тортиб то қатл қилинишигача каби) мав-


www.ziyouz.com кутубхонаси
275
жуд.
Р.и.Л.қ. Мовароуннахр ва Хуросонда 
халифалик ҳокимияти инқирозининг тез-
лашуви ҳамда сомонийлар сулоласи ва-
киллари Нуҳ ибн Асадии Самарқанд, Ах-
мад ибн Асадни Фарғона (Наршахийнинг 
ёзишича, Марв), Яҳё ибн Асадни Чоч 
ва Усрушона, Илёс ибн Асадни Ҳирот 
амирлари булиши (817)га имкон яратди. 
Тоҳирийлар сулоласи
нинг асосчиси Тоҳир ибн Ҳусайп эса 
Хуросон амири бўлган (821).
Манба: История атТабари, Т., 1987; 
Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.
Қаҳрамон Ражабов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling