Кириш. Миллий уйғониш даври адабиётининг илк босқичи. Даврнинг ижтимоий-сиёсий ва адабий-маданий қиёфаси


Download 173.81 Kb.
bet1/6
Sana30.10.2023
Hajmi173.81 Kb.
#1734223
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-тема Феруз

Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1844-1910)

2-маъруза

Режа:

  • Феруз ижодининг аҳамияти;
  • Шоирнинг ижодий мероси;
  • Ферузнинг ўзбек маданияти ва адабиёти ривожидаги ўрни.

Феруз ижодига бағишланган ишлар

  • Саййид Муҳаммад Раҳимхони соний – Феруз ўзбек адабиёти, санъати ва тарихида муҳим ўрин тутган, ҳаётлигидаёқ ўз ижоди билан эътибор қозонган шоир ва давлат арбобидир.
  • У Хива хонлари тарихида энг узоқ давр - 47 йил мамлакатни идора этиб, элнинг ободончилиги учун курашди, мамлакат ичидаги ўзаро урушларнинг олдини олишга ҳаракат қилди. У ўз саройида 40 га яқин шоир, созанда, тарихчи, ҳаттот ва таржимонларни тўплаб уларга ҳомийлик қилди.

Шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон Феруздан бизгача «Девони Феруз» девони ва «Ғазалиёти Феруз» мажмуаси ва бир қанча шеърлари етиб келган. Шу билан бир қаторда Чокар, Девоний, Табибий, Ходим каби котиблар томонидан кўчирилган баёзларда ҳам унинг асарлари учрайди.

  • Шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон Феруздан бизгача «Девони Феруз» девони ва «Ғазалиёти Феруз» мажмуаси ва бир қанча шеърлари етиб келган. Шу билан бир қаторда Чокар, Девоний, Табибий, Ходим каби котиблар томонидан кўчирилган баёзларда ҳам унинг асарлари учрайди.
  • Огаҳийнинг «Шоҳиди иқбол», Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг «Хоразм тарихи», “Шажараи Хоразмшоҳий”, Муҳаммад Али Лаффасийнинг «Хева шоир ва тарихчиларининг таржимаи ҳоллари», Бобо Тарроҳ Азизовнинг «Хоразм навозандалари» асарларида Феруз ҳаёти ва ижоди ҳақида кенг маълумот берилади.

Феруз ҳаёти, ижоди, ижтимоий фаолияти ҳақида 60- 70 йилларда Ғ.Каримов, М.Юнусов тадқиқларида, Ю.Юсупов Айёмийнинг «Хоразм шоирлари» ва «Ўт чақнаган сатрлари» китобларида, кейинроқ, В.Абдуллаев, Б.Валихўжаев, Н.Жумаев, И.Адизова каби адабиётшуносларнинг тадқиқотларида қимматли маълумотлар учрайди. Феруз ҳаёти ва ижодини жиддий ўрганиш истиқлолдан кейин бошланди. Давлатёр Раҳим ва Шихназар Матрасул қаламига мансуб бўлган «Феруз шоҳ ва шоир қисмати» (1-китоб) деб номланган китоб Феруз ҳақида, бевосита у билан алоқадор бўлган ҳодисалар, шахслар, у кишининг яқинлари, фарзандлари, набиралари – шажара вакиллари, яна шоир Ферузнинг табиати, феъли, одатлари ҳақида кенг маълумот берувчи илк яратилган асардир.

  • Феруз ҳаёти, ижоди, ижтимоий фаолияти ҳақида 60- 70 йилларда Ғ.Каримов, М.Юнусов тадқиқларида, Ю.Юсупов Айёмийнинг «Хоразм шоирлари» ва «Ўт чақнаган сатрлари» китобларида, кейинроқ, В.Абдуллаев, Б.Валихўжаев, Н.Жумаев, И.Адизова каби адабиётшуносларнинг тадқиқотларида қимматли маълумотлар учрайди. Феруз ҳаёти ва ижодини жиддий ўрганиш истиқлолдан кейин бошланди. Давлатёр Раҳим ва Шихназар Матрасул қаламига мансуб бўлган «Феруз шоҳ ва шоир қисмати» (1-китоб) деб номланган китоб Феруз ҳақида, бевосита у билан алоқадор бўлган ҳодисалар, шахслар, у кишининг яқинлари, фарзандлари, набиралари – шажара вакиллари, яна шоир Ферузнинг табиати, феъли, одатлари ҳақида кенг маълумот берувчи илк яратилган асардир.

Download 173.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling