Санъат ва маданият ҳомийси - Феруз жойларда мадраса ва масжидлар қурилишига, яъни маориф соҳасига ҳам алоҳида эътибор берган. У маҳаллий фуқаро болаларидан илмли кишилар тайёрлаш мақсадида ўз саройида мактаб очди. 1884 йилда очилган бу мактабда рус ўқитувчиси ва Мирзо Раҳмонқули қори каби талантли устозлар ёшларга билим берадилар. 1887 йилда бу мактабда 11 ўқувчи таълим олиб, шулардан 6 таси Феруз ҳисобидан ўқиди. Бундан ташқари, Феруз Фармонига мувофиқ 1904 йилнинг 10 ноябрида Урганчда биринчи янги усул мактаби очилди. Унда Ҳусайн Қумаев деган Туркиядан келган ўқитувчи ёшларга таълим-тарбия бера бошлади. Ҳусайн Қумаев 1906-1907 йилда илғор маърифатпарвар кишиларнинг орзуларини ҳисобга олиб, Урганчда қизлар мактабини барпо қилди. Бу муҳим воқеадан хурсанд бўлган Феруз Урганчга бориб, Ҳ.Қумаев ишлари билан танишиб, уни қўллаб, бош-оёқ сарпо кийгизди ва хазина ҳисобидан мактабга ёрдам бериб туришга қарор қилди. Қизларга Ҳ.Қумаевнинг турмуш ўртоғи Комила Қумаева таълим берди.
1909 йилга келиб Феруз қўл остидаги мадрасалар сони 130 тага, масжидлар 1636 тага, мактаблар 1500 тага етди, ундаги талабалар 45000 дан ортиб кетди. Шунингдек, Феруз Комил Хоразмий таклифи ва ташвиқоти билан рус-тузем мактаби очади, бундан мақсад маҳаллий миллат болаларига рус тилини ўргатиб, маҳаллий таржимонлар тайёрлаш кўзда тутилган. Феруз мазкур мактабни батамом ўз ҳомийлигига олди. Рус-тузем мактабида рус тили, риёзиёт, тарих, жўғрофия, табиат каби фанлардан ташқари маҳаллий савод (она тили) ва ислом фани асослари ҳам ўқитилди. Пушкин, Толстой, Криловнинг шеър, ҳикоя, масалларидан ташқари, Навоий, Фузулий, Бедил, Машраб, Сўфи Оллоёр каби классик шоирларидан сабоқ берилди. Кўринадики, Феруз воҳада санъат, маориф ва маданият ривожига раҳнамо ва тараққийпарвар инсон бўлган. - 1909 йилга келиб Феруз қўл остидаги мадрасалар сони 130 тага, масжидлар 1636 тага, мактаблар 1500 тага етди, ундаги талабалар 45000 дан ортиб кетди. Шунингдек, Феруз Комил Хоразмий таклифи ва ташвиқоти билан рус-тузем мактаби очади, бундан мақсад маҳаллий миллат болаларига рус тилини ўргатиб, маҳаллий таржимонлар тайёрлаш кўзда тутилган. Феруз мазкур мактабни батамом ўз ҳомийлигига олди. Рус-тузем мактабида рус тили, риёзиёт, тарих, жўғрофия, табиат каби фанлардан ташқари маҳаллий савод (она тили) ва ислом фани асослари ҳам ўқитилди. Пушкин, Толстой, Криловнинг шеър, ҳикоя, масалларидан ташқари, Навоий, Фузулий, Бедил, Машраб, Сўфи Оллоёр каби классик шоирларидан сабоқ берилди. Кўринадики, Феруз воҳада санъат, маориф ва маданият ривожига раҳнамо ва тараққийпарвар инсон бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |