Кириш. Миллий уйғониш даври адабиётининг илк босқичи. Даврнинг ижтимоий-сиёсий ва адабий-маданий қиёфаси


Download 173.81 Kb.
bet3/6
Sana30.10.2023
Hajmi173.81 Kb.
#1734223
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-тема Феруз

1863 йилда Хевага қарийб 9 йил хонлик қилган Саййид Муҳаммадхон қорасон касаллиги билан вафот этади. Отасининг вафотидан кейин Бобожон тўра мадрасадаги ўқишини бир чеккага қўйиб, давлатни идора қилиш ишларига бошчилик қилади, Хевага хон бўлади. Муҳаммад Раҳимхон тахтга ўтиргач, одамлар ёш хондан ўзгача марҳамат ва осойишталик тилар эди. Юртга танилган Огаҳий, Комил, Баёний, Мирзо каби шоирлар Муҳаммад шаънига янги асарлар битдилар. Ёш салтанат соҳибини қутлаш, бу воқеага бағишлаб тарих ҳамда қасида битиш Муҳаммадризо Огаҳий зиммасига тушди.

  • 1863 йилда Хевага қарийб 9 йил хонлик қилган Саййид Муҳаммадхон қорасон касаллиги билан вафот этади. Отасининг вафотидан кейин Бобожон тўра мадрасадаги ўқишини бир чеккага қўйиб, давлатни идора қилиш ишларига бошчилик қилади, Хевага хон бўлади. Муҳаммад Раҳимхон тахтга ўтиргач, одамлар ёш хондан ўзгача марҳамат ва осойишталик тилар эди. Юртга танилган Огаҳий, Комил, Баёний, Мирзо каби шоирлар Муҳаммад шаънига янги асарлар битдилар. Ёш салтанат соҳибини қутлаш, бу воқеага бағишлаб тарих ҳамда қасида битиш Муҳаммадризо Огаҳий зиммасига тушди.

Бу сўзларниким, мен баён айладим,

  • Бу сўзларниким, мен баён айладим,
  • Неча байт бирла аён айладим.
  • Буларга қаю шаҳки қилса амал,
  • Онинг мулкига етмас асло халал.
  • Ҳукумат биноси бўлур устувор,
  • Онинг хонадонида тутғай қарор.
  • Шаҳо, олам ичра бугун шоҳсен,
  • Бурундин бу сўзларга огоҳсен.
  • Умидим будурким, амал қилғасен,
  • Амал айламакда жадал қилғасен”1.
  • 92 байтли мазкур «Маъвизатнома»да шоир Огаҳий ёш хонга давлатни адолат билан бошқариши ҳақида насиҳатлар қилади. Устознинг бу ўгитлари Феруз учун умри давомида дастур бўлди.
  • Қасида “Огоҳнома”, “Қасидаи Наврўз” номлари билан ҳам юритилади.

Феруз шеърияти

  • Феруз барча замондош шоирларнинг ижодига раҳнамолик қилган, бироқ ўзининг шеърлари тарқоқ ҳолда етиб келган ва унинг жамланмаси 2534 мисрани ташкил қилади. Унда 98 ғазал, 7 мухаммас, 2 мусаддас, 4 маснавий, 7 рубоий бор.
  • Феруз шеъриятининг бош мавзуи - ишқ. Маҳбуба ишқи билан ўртаниш, унга фидойилик, садоқат, висолга интиқлик туйғуларига ошно ошиқ ҳамда ошиқ орзулаган маъшуқа образи шоир ғазалларининг марказида туради. Ошиқ шоҳ ўз маъшуқаси олдида бамисли қул:
  • Агарчи бахти Феруз ила даврон шоҳиман, лекин
  • Сенинг, эй ҳусн амири, бандаи беэътиборингман.
  • ёки
  • Гарчи эрурман, толеъи Феруз ила оламға шоҳ,
  • Лек ул парилар сарвари ол(д)идадурман қул бу кун.

Download 173.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling