Ферузнинг лирик қаҳрамони камтарин бир ошиқ. Ишқ куйига мубтало бўлган бу дарвешона хокисор ошиқ шоҳ муҳаббатнинг “бандаи беэътибориға”, “парилар сарвари”нинг қулига айланади. У айрилиқ ҳақида ҳатто ўйлашни хоҳламайди, висолдан умидвор, ёр вафосига ишонч ва ундан қувонч туйғулари-ла шундай бир наво қилади: - Ферузнинг лирик қаҳрамони камтарин бир ошиқ. Ишқ куйига мубтало бўлган бу дарвешона хокисор ошиқ шоҳ муҳаббатнинг “бандаи беэътибориға”, “парилар сарвари”нинг қулига айланади. У айрилиқ ҳақида ҳатто ўйлашни хоҳламайди, висолдан умидвор, ёр вафосига ишонч ва ундан қувонч туйғулари-ла шундай бир наво қилади:
- Шод ўлғил, эй маҳзун кўнгил, бу кеча дилдоринг келур,
- Ширин такаллум, гулбадан, лаъли шакарборинг келур.
- Феруз мумтоз сўз санъатимизнинг беҳзодларидан. Шоир қалб туғёнларини жўшқин завқу шавқ билан куйлайдики, байтлардаги урғу бермоқчи бўлган фикр такрир санъати билан қуйилиб келади:
Офтобосо жамолинг кўргач ўлдум, эй нигор, - Офтобосо жамолинг кўргач ўлдум, эй нигор,
- Беқарору, беқарору, беқарору, беқарор.
- Тиғи ишқи ҳанжари юзингдин ўлдум субху шом.
- Дилфигору, дилфигору, дилфигору, дилфигор.
- Оҳу нолам айлади ишқингни охир даҳр аро
- Ошкору, ошкору, ошкору, ошкор.
- Жавру зулминг бўлғондурман ҳазинға дам-бадам,
- Бешумору, бешумору, бешумору, бешумор.
- Ой киби фаррух жамолинг кўргали йўлингда кўз
- Интизору, интизору, интизору, интизор,
- Ноз ила сурсанг самандинг сакротиб йўқ сен киби
- Шаҳсувору, шаҳсувору, шаҳсувору, шаҳсувор.
- Васлинга йўл топса ҳар ким бўлғай ул Феруздек
- Бахтиёру, бахтиёру, бахтиёру, бахтиёр.
Феруз ғазал, рубоий, мухаммас, мусаддас, маснавий каби жанрларда баракали ижод қилди. лирик қаҳрамоннинг маҳбуба ишқи билан ўртаниши, унга фидоийлик, садоқат, висолга интиқлик туйғуларини бари жамланади: - Феруз ғазал, рубоий, мухаммас, мусаддас, маснавий каби жанрларда баракали ижод қилди. лирик қаҳрамоннинг маҳбуба ишқи билан ўртаниши, унга фидоийлик, садоқат, висолга интиқлик туйғуларини бари жамланади:
- Эй шўх, тараҳҳум айлаким, зорингман,
- Жону дилу дин ила гирфторингман.
- Гар васлингга айласанг баҳо жон нақдин,
- Юз жон эса ҳам, бериб харидорингман.
- Токи ул шўх ғами ишқиға дучор ўлдум,
- Дам-бадам дарди бало хайли била ёр ўлдум,
- Кокили домиға нобасти гирифтор ўлдум,
- Талаби васлида Феруз киби зор ўлдум,
- Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
- Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.
Do'stlaringiz bilan baham: |