O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОСТОВ-ДОН — РФдаги шаҳар_
(1796 й.дан), Ростов вилояти маркази. Йирик т.й., шоссе ва ҳаво йўллари тугу- ни. Дарё порти. Дон дарёси бўйида, унинг Азов денгизига қуйилиш жойидан 46 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси 1020 минг киши (1998). 7 туманга бўлинган. Р.Д. —йирик саноат маркази. Асо- сий саноат тармоқлари: машинасозлик, шу жумладан, қ.х. («Ростсельмаш» и.ч. бирлашмаси ва б.), станоксозлик, авиа- созлик, электротехника, радиоэлектрон, кимё, енгил (кўнпойабзал, трикотаж бирлашмаси, тикувчилик фкалари), озиқ- овқат (тамаки, кондитер фкалари, гўшт ктлари, вино здлари), ёғочсозлик саноат- лари мавжуд. Шаҳарда 9 олий ўқув юрти (шу жум- ладан, унт), консерватория, 4 театр фао- лият кўрсатади. Ўлкашунослик, тасви- рий санъат музейлари бор. Р.Д.га 1749 й.да Темерницкая божхонаси ва порти сифатида асос солинган. 1761 й.да ми- трополит Дмитрий Ростовский шарафига «Ростовская» деб номланган қалъанинг қурилиши бошланган. 1806 й.дан Р.Д. номини олган. 20-а. бошларида Р.Д. ҳудудига НахичеванДон ш. (1778 й.да асос солинган) ҳам киритилган. 2-жаҳон уруши даврида шаҳарни 2 марта немис фашистлари эгаллаган. 1943 й.да озод қилинган. РОСТОК — Германиядаги шаҳар, МекленбургОлд Померания ерида. Аҳолиси 207,4 минг киши (1999). Варнов дарёсининг Болтик, денгизига қуйилиш жойидаги йирик денгиз порти. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Данияга паром қатнови йўлга қўйилган. Мамлакатнинг йирик кемасозлик марказларидан. Электротехника, дизель, кимё, тикувчилик, балиқни қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Балиқ овлаш базаси. Денгиз курорти. ун-т (1419), денгизчилик, балиқчилик, кемасозлик интлари бор. Шаҳарга 13-а. бошларида асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан 13—15-а.ларда қурилган ратуша, черковлар сақланган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling