O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОМАН УСЛУБИ — Европа (асо-
сан, Ғарбий Европа) санъатида 10-а. дан 12—13-а.ларгача ҳукм сурган бади- ий услуб. Бу давр санъатида Қад. Рим маданияти ва меъморлигида Қад. Рим меъморлиги услуб ва унсурларидан кенг фойдаланилган («роман» ибораси шарт- ли бўлиб, «римники» маъносини англата- ди). Р.у. (термин 19-а. 20-й.ларидан иш- латила бошланган) Европада христиан диний тизимининг мустаҳкамланиши ва ёйилиши б-н боғлиқ ҳолда ривожланди, шунинг учун марказлари монастирлар бўлиб, қурувчи, ҳайкалтарош ва тошта- рошлари эса монахлар эди. 11-а. охири- дан сайёр қурувчилар собор, монастир, черков, қўрғон ва қасрлар қуриб Р.у.ни яратдилар. Бинолар тошдан қурилган (базилика тури асосий ўринни эгал- лайди), тузилишининг асосини минора ташкил этади, унинг атрофидаги гео- метрик шакллар (куб, призма, цилиндр ва б.) бинонинг яхлит мажмуини ҳосил қилади. Р.у. меъморлигига антик санъат, Византия ҳамда араб мамлакатлари санъ- ати сезиларли таъсир кўрсатган, юзага келган меъморлик мактаблари ягона та- мойилларга бўйсунган. Бу бинолар тарҳи ва тузилишида, безаклар шакли ва маз- мунида кўринади. Р.у. Франция, Герма- ния меъморлигида ёркин намоён бўлган. Жумладан, Нотр дам ла Грант ибодатхо- наси (11 —12-а.лар) кўриниши бирмунча паст, уч нефли (ўртадаги нефи ёнидаги- лардан бирмунча баланд), тош деворлар калин, ундаги кичик тор дарчалар девор қалинлигини бўрттириб, салобатини оширади, бино (ички ва ташқи деворла- ри) рассомлик ва ҳайкалтарошлик асар- лари б-н безатилган. Дастлаб деворий расмларга кенг ўрин берилган, 11-а. охи- ри — 12-а. бошларидан ибодатхоналар безагида монументал рельефлар етакчи ўрин эгаллайди; бино пештоқи ва одд тарзида, ички безаклардан устун ва унинг капителида кенг ишлатилган. Р.у .да ви- траж ҳам ўз ўрнига эга бўлган. Амалий санъатда китоб миниатюраси ривожлан- ди. Европанинг кўпгина мамлакатларида миниатюра мактаблари (рассомлар) шак- лланди, яратилган асарлар мустақил асар сифатида аҳамиятга эгадир. Жумладан, француз рассомлари акаука Лимбурглар 60 дан ортиқ миниатюраларда йил фаел- лари, қ.х. б-н банд кишиларнинг ҳаётини жонли ифодалаган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling