Вазифалар республика бўйича кам қувватда ишлаётган 621 та йирик саноат корхоналарини қувватини ошириш бўйича


Download 17.97 Kb.
Sana09.01.2023
Hajmi17.97 Kb.
#1085818
Bog'liq
Саволнома 20-15


Республика ҳудудларига бириктирилган вакиллар
томонидан амалга ошириладиган
ВАЗИФАЛАР


1. Республика бўйича кам қувватда ишлаётган 621 та йирик саноат корхоналарини қувватини ошириш бўйича.
- берилган рўйхатдан ҳудудга тегишли ишлаб чиқариш қуввати
70 фоиз ва ундан кам бўлган йирик саноат корхоналари ажратиб олиниб, жойига чиққан ҳолда “корхонабай” ўрганилади;
- ўрганиш давомида мавжуд қувватдан тўлиқ фойдаланмаслик сабаблари ва муаммолари аниқланади;
- аниқланган муаммолардан келиб чиққан ҳолда қувватни ошириш юзасидан таклифлар (молиявий қўллаб-қувватлаш, хом ашё, инфаратузилма билан таъминлаш, ...) тайёрланилади;
- мавжуд муаммолар бартараф қилиниши натижасида йил якуни билан қўшимча ишлаб чиқариш ҳажми аниқланади (1-илова).
2. Республика бўйича 699 та корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш бўйича.
- берилган рўйхатга асосан ҳудуддаги мавжуд йирик саноат корхоналари билан учрашган ҳолда, корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтиш юзасидан таклифлари ўрганилади;
- ушбу таклифлар натижасида 2-иловага мувофиқ йил якуни билан қўшимча ишлаб чиқариш ҳажми ва яратиладиган иш ўринлари аниқланади.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 1109 та таклифлар асосида янги лойиҳаларни шакллантириш.
- ҳудуддаги йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда 3-иловага мувофиқ янги лойиҳаларни шакллантириш.
4. Олдинги йилларда республика бўйича инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган 1 920 та лойиҳаларни тўлиқ қувватга олиб чиқиш бўйича.
- берилган рўйхатга асосан бириктирилган вакил инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган ҳар бир корхонага бориб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишади;
- корхона вакили билан ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишда салбий таъсир кўрсатаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилинади. Бунда, муаммоли масаланинг мазмуни, унинг ечими, қайси давлат ташкилоти томонидан ҳал этилиши ҳамда эришиладиган натижалар белгилаб олинади. Жумладан, тикланадиган ишлаб чиқариш ҳажмлари, иш ўринлари ва қувватдан фойдаланиш даражаси;
- аниқланган муаммоли масалаларни 3 та – туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасига ажратиб, 4-иловага мувофиқ “Чора-тадбирлар” лойиҳасига таклифларни тайёрланади.
5. Божхона омборларида сақланаётган, тижорат банклари томонидан молиялаштирилиб, бироқ ускунаси етиб келмаган ҳамда корхоналарга ўрнатилмаган ишлаб чиқариш ускуналарини ишлаб чиқаришга жалб қилиш бўйича.
Берилган рўйхатга асосан божхона омборларида сақланаётган, тижорат банклари томонидан молиялаштирилиб, бироқ ускунаси етиб келмаган ҳамда корхоналарга ўрнатилмаган ишлаб чиқариш ускуналарини ишлаб чиқаришга жалб қилиш натижасида эришиладиган қўшимча ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар
5-иловага мувофиқ шакллантиради.
6. Вилоятда амалга оширилаётган “Индустриал зоналар” (эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудларига кирмаган, сохавий кластерлар) ҳамда уларда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича.
Жойига чиққан ҳолда мавжуд “Индустриал зона” ва уларда амалга оширилаётган лойиҳалар, ташаббускорлар иштирокида ўрганилади. Бунда:
- “Индустриал зона”нинг жойлашуви, унга ажратилган ер майдонлари, инфраструктура билан таъминланиш ҳамда уларда жойлаштирилаётган лойиҳалар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
- уларнинг кластер шаклида хомашёдан тайёр маҳсулотгача етказиш занжири билан боғланганлиги, лойиҳаларнинг экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашуви ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар
6-иловага мувофиқ шакллантирилади.
7. Йирик лойиҳаларни (68 та) ва ҳудудларда инфратузилма объектларини (газ, электр) барпо эитш орқали саноат лойиҳаларини ишга тушириш бўйича.
- инфратузилма объектларига талаби мавжуд бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари рўйхатини шакллантириш;
- рўйхатдаги корхоналар бўйича тегишли “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ масъул ходимлари билан биргаликда талаб этиладиган маблағларни 7-иловага мувофиқ аниқлаш.
8. Йирик ишлаб чиқариш корхоналарида “Муҳандис мутахассисларни тайёрлаш маркази”ларини ташкил этиш бўйича.
- вилоятга бириктирилган вакил томонидан ҳудудда фаолият юритувчи кластерлар ва йирик корхоналар билан учрашган ҳолда “марказ”ни ташкил қилишни режалаштирган корхоналарга кўзда тутилаётган афзалликлари тўғрисидан тушунтиришлар бериш.
Маълумот учун, Халқаро дуал таълим (таълим+меҳнат) тизимини жорий этган корхоналарга олиб кириладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш учун харажатларга тенг миқдорда даромад солиғидан озод этиш, шу билан бирга импорт қилинган асбоб-ускуналар ва дарсликларга тегишли божхона имтиёзлари тақдим этиш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга мазкур корхоналар ўқув марказини ташкил этиш орқали ўзини талабларидан келиб чиқиб муҳандислик касблари бўйича мутахассисларни тайёрлаш имконияти яратилади.
- тушунтиришлар натижасида “марказ”ни ташкил этиш истаги мавжуд йирик корхоналар рўйхати шакллантирилиб, 8-иловага мувофиқ талаб этиладиган маблағлар, бино-иншоотлар ҳамда эҳтиёж бўлган мутахассислар сони ва турлари аниқланади.
9. Ҳудудларда 2023 йил якуни билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини камида 112 фоизга етказиз бўйича.
Юқорида келтирилган жадваллар асосида шаҳар ва туманларнинг 2023 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
9-иловага мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Download 17.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling