9-Маъруза Электр ўлчаш асбоблари
Download 244.5 Kb.
|
9-����㧠
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўлчаш воситаларининг тавсифи
- 2-расм. Электромагнит асбобнинг тузилиши
- 3-расм.Электродинамик асбобнинг тузилиши
9-Маъруза Электр ўлчаш асбоблари
1. Ўлчаш воситаларининг тавсифи Ўлчаш асбоблари иш принципига кўра қуйидаги тизимларга ажратилади:
Ўлчаш катталиклари қуйидаги асбоблар воситасида аниқланади: вольтметр ва амперметрлар (кучланиш ва ток кучини ўлчаш учун), ваттметрлар (қувватни ўлчаш учун), ўлчагичлар (электр энергияни ўлчаш учун), омметрлар ва мегометрлар (қаршиликни ўлчаш учун), частотаметрлар ва фазометрлар (фаза силжишини ўлчаш учун). Ток турларини ўлчаш бўйича асбоблар ўзгармас ток, ўзгарувчан ток ва аралаш ток асбобларига бўлинади. Ўрнатиш усули: тик, горизонтал, нишаб.Магнитоэлектрик ўлчаш тизими У доимий магнитдан ва ўзгармас ток бериладиган қўзғалувчи рамкадан иборат (1-расм). Қўзғалувчи рамка ўқига мил ўрнатилган бўлади. Асбобга ток берилганда бу ток билан магнит майдонининг ўзаро таъсиридан ҳосил бўлган электромагнит куч милни ҳаракатга келтиради. Магнитоэлектрик ўлчаш тизимидан ўзгармас ток амперметри ва вольтметрини ясашда фойдаланилади. Уларни тўғрилагич билан таъминлаб, ўзгарувчан ток занжирларида фойдаланиш ҳам мумкин. Амперметрларда ички қаршилик кичик, вольтметрларда эса катта қилинади.1-расм. Магнитоэлектрик асбобнинг тузилиши: 1-доимий магнит, 2-қутбларнинг тақашлари, 3-ўзак, 4-ҳаракатчан ғалтак (рамка), 5-спиралсимон пружина.Электромагнит ўлчаш тизими. Бундай тизим қўзғалмас ғалтак ва қўзғалувчи пўлат ўзакдан иборат (2-расм). Ғалтакдаги токдан ҳосил бўлган электромагнит таъсирида ўзак ғалтак ичига тортилади. Бунда ўзак ўқига пружиналар орқали ўрнатилган мил ток кучининг квадратига пропорционал равишда бурилади. Бундай асбоблар ўзгарувчан токда ҳам ўзгармас токда ҳам ишлайверади ва тузилиши жиҳатдан содда ва арзон бўлади, фақат уларнинг аниқлик даражаси пастроқ бўлади.2-расм. Электромагнит асбобнинг тузилиши: 1-қўзғалмас ғалтак, 2-ўзак, 3-спиралсимон пружина, 4-цилиндр, 5-поршеньЭлектродинамик (электромеханик) ўлчаш тизими. Ўлчанаётган ток ҳам қўзғалмас, ҳам ҳаракатчан ғалтакларга берилади (3-расм). Улар орасида электродинамик ўзаро таъсирлашув юзага келади. Натижада ҳаракатчан ғалтакка айлантирувчи момент таъсир қилади. Ҳаракатчан ғалтакка ток 2 та спиралсимон пружиналар орқали берилади. Бу пружиналар ҳам акс таъсирловчи момент ҳосил қилади.Ҳаракатчан ғалтак стрелка билан бирга бурилади ва иккала пружиналардаги моментлар мувозанатлашганда тўхтайди. Ўзгармас ва ўзгарувчан токлар учун бу асбоб бирдай ишлайди. Агар қўзғалмас ғалтак юклама занжирига кетма-кет, қўзғалувчи ғалтак параллел уланса бундай асбоб қувватни ўлчашга имкон беради.3-расм.Электродинамик асбобнинг тузилиши: 1-ҳаракатчан ғалтак, 2-қўзғалмас ғалтак, 3- спиралсимон пружиналарDownload 244.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling