O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУТУЛЛАР (ўзларини мих абдир деб
аташади) — халқ. Доғистон (Рутул ва Ахта туманлари) ва Озарбайжон (Нуха тумани)да яшайди. 20 минг киши (1990- й.лар ўрталари). Рутул тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. www.ziyouz.com кутубхонаси 311 РУФИЖИ — Танзаниядаги дарё. Нья- са кўлидан шарқда жойлашган тоғлардан бошланган Лувегу ва Киломберо дарё- ларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги Лувегу ирмоғининг бошланиш жойидан 1400 км, ҳавзасининг майд. 178 минг км2. Ҳинд океанининг Мафия денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 1100 м3/сек. Мартдан май ойигача суви кўпаяди. Қуйи қисмида кема қатнайди. РУХ (лот. Zincum), Zn — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига ман- суб кимёвий элемент. Тартиб раками 30, ат. м. 65,39. Р. табиатда 5 та барқарор изо- топ («Zn, 66Zn, 67Zn, 68Zn, ™Zn)fl aH иборат аралашма ҳолида учрайди. Энг кўп тарқалгани MZn (48,89%). Р.нинг 9 та сунъий радиоактив изотопидан фақат 65Zn (Т1/2=245 кун) илмий текшириш мақсадлари учун саноат миқёсида олина- ди. Қадимда мис парчасини рух карбонат ва кўмир б-н бирга қиздириб жез тайёр- лашган. Р. дастлаб Ҳиндистонда олинган. Р. Европада 17-а.да саноат миқёсида иш- лаб чиқарила бошланган. Ер пўстининг масса жиҳатидан 310~3%ни ташкил қилади. Р.нинг муҳим минерали сфале- рит — алдама pyx ZnS дир. Олтой, Шим. Кавказ, АК.Ш, Австралия, Польша ва б. мамлакатларда йирик Р. конлари бор. Р. оч зангори рангли, кумуш каби ялтироқ металл; нам ҳавода Р.нинг сирти оксид парда б-н қопланади. Р.нинг сую- кланиш траси 419,5°; қайнаш траси 907°, зичлиги 7,133 г/см3, Р. кимёвий жиҳатдан фаол металлар жумласига киради. Кис- лоталарда яхши эрийди; қиздирилса, ишқорларда ҳам эрийди. Йод ва ол- тингугурт б-н хона трасида бирикади. Қиздирилганда Р. фаол металлмаслар б-н шиддатли реакцияга киришади, металлар б-н қотишмалар ҳосил қилади. Унинг жез Си, 40% Zn), томпак (90% Си, 10% Zn), нейзелбер (65% Си, 20% ва 15% Ni) қотишмалари кенг қўлланади. Р. ўз бирикмаларида 2 валентли. Рух оксид ZnO ва рух гидроксид Zn(OH)2 амфотер хоссага эга. Рух гидроксид ишқорлар б-н реакцияга киришганида цинкатлар, Мас, K2[Zn(OH)2], кислота- ларда эриб рух тузларини ҳосил қилади. Рух пирометаллургия ва гидрометаллур- гия усуллари б-н олинади. Бутун дунёда ишлаб чиқариладиган рухнинг 40%и пўлатни коррозиядан сақлаш учун сарфланади. Рух кукуни ёр- дамида кадмий, мис ва нодир металлар бирикмалардан ажратиб олинади. Р.дан ишланган листлар конструкцион мате- риал сифатида, шунингдек, қуруқ эле- ментларнинг идишларини тайёрлашда қўлланади. Рух бирикмалари. Рух оксид, ZnO — рухнинг кислород б-н бирикмаси. Оқ рангли кристалл модда. Зичлиги 5,7 г/ см3; 1800° да сублимацияланади. Сувда оз эрийди; кислоталарда эриб тегишли тузларни беради. Амфотер — ишкррлар- да эриб цинкатлар ҳосил килади. Табиат- да цинкит (кизил рух рудаси) минерали кўринишида учрайди. Сирлар тайёрлаш- да, оқ бўёқ, каучук, целлюлоза, пласт- масса, резина тўлдиргичлари, тиббиётда малҳам ва сепма дори сифатида ишла- тилади. Заҳарли, уни ҳидлаганда иситма чиқаради, бош оғрийди, кўнгил айнийди ва йўтал тутади. Рухнинг 2 та силиката маълум: м е тасиликат ZnSiO3 — оқ рангли гексаго- нал ёки ромб панжарали кристалл модда. Суюкланиш траси 1429°, зичлиги 3,52 г/ см3 Орто с и л и кат Zn2Si04 (виллемит) — оқ рангли гексагонал панжарали кри- сталл модда. Суюкданиш траси 1510°, зичлиги 4,2 г/см3. Рух силикатлари рух оксиди б-н кварц қумини бирга юқори трада (1350—1400°) куйдириш йўли б-н олинади. Шаффоф, бўғиқ рангли, махсус шиша ва сирлар и.ч.да қўлланади. Рух сульфат, ZnSO4 — рангеиз орто- ромб панжарали кристалл модда; зичли- ги 3,74 г/см3. 800—900° да ZnO ва SO2 га ажралади. Сувдаги эритмаларидан сувли кристаллогидрат ZnSO47H2O — рух ку- пороси кўринишида ажралиб чикади. Вискоза и.ч.да, бўёқчиликда, читларга www.ziyouz.com кутубхонаси 312 гул босишда, электролитик усулда рух метали олищда, микроўғит сифатида ва тиббиётда ишлатилади. Рух сульфид, ZnS — рухнинг олтингу- гурт б-н бирикмаси. 2 та модификацияси бор: а — ZnS (сфалерит) — куб панжара- ли кристалл модда. р — ZnS (вюрцит) — гексагонал панжарали кристалл модда. Суюкданиш траси 1850° (150 атм босим остида), зичлиги 3,98—4,092 г/см3, 1185° да сублимацияланади. Сувда эримайди, кислоталарда яхши эрийди. Сфалерит рух олишда муҳим хом ашё ҳисобланади. Люминофорлар компоненти, барий суль- фат б-н аралашмаси оқ бўёқ — литопон олишда, кадмий сульфид б-н аралашмаси телевизор кинескоплари тайёрлашда иш- латилади. Рух хлорид, ZnCl2 — рухнинг хлор б-н бирикмаси, рангеиз кристалл модда. Су- юкданиш траси 318°, қайнаш траси 732°, зичлиги 2,91 г/см3. Сувда яхши эрийди. Рух концентратига ош тузини қўшиб қиздириш, ҳайдаш ва уни чанг ҳолида тутиб йиғиш, шунингдек, рух оксиди ёки металл бўлакларига хлорид кислота таъ- сир эттириш, сўнгра буғлатиш усуллари б-н олинади. Ёғочни чиришдан саклашда шимдирилувчи таркиб сифатида, метал- ларни пайвандлашда (оксид пардалардан тозалашда), пергамент и.ч.да қўлланади. Ад.: Раҳимов Х.Р., Анорганик хи- мия, Т., 1984; Парпиев Н.А., Раҳимов X. Р., Муфтахов А. Г., Анорганик кимё, Т., 2003. Рустам Маърупов. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling