O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУХ ҚОТИШМАЛАРИ — асо-
сий қисми рухдан иборат бўлган қотишмалар. Таркибида қўшилмалар си- фатида алюминий, мис ва магний бўлган Р. қ. муҳим саноат аҳамиятига эга. Руха- люминий ва рухалюминиймис система- лари асосидаги Р.қ. таркибида алюми- ний 3,5 дан 22% гача, магний 0,02 дан 2% гача; уларда рқаттиқ эритма (жуда оз миқдордаги алюминийнинг рухда- ги қаттиқ эритмаси) б-н ақаттиқ эритма (рухнинг алюминийдаги қаттиқ эритма- си) ҳосил бўлиши мумкин. Рухмис си- стемаси асосида саноат аҳамиятига эга бўлган Л60 (мис 60%, рух 40%) ва Л15 (мис 85%, рух 15%) русумли жезлар олинади. Рухалюминий системаси асо- сидаги Р.қ.нинг механик хоссалари рух- мис системасидаги қотишмаларникидан юқорироқ. Таркиби 22% алюминий ва 78% рухдан иборат қотишма ўта пла- стиклик хусусиятига эга. Бу қотишма юк таъсирида 1000% гача чўзилиши мум- кин. Бошқа оддий металл материаллар- га нисбатан бу кўрсаткич 20—50 марта ортиқ. Ундан тайёрланган листларга паст (260— 270°) траларда осонликча ишлов бериб, турли шаклли буюмлар олиш мумкин. Рухалюминиймис систе- масидаги кртишмалар рухнинг энг пухта қотишмаларидир. Р. қ.га қўрғошин, қалай ва кадмий салбий таъсир этади, чунки улар рух б-н паст траларда суюкдана- диган эвтектик таркиблар ҳосил қилиб, қотишма зарралари чегарасида жойла- шади. Жуда оз миқдордаги темир ҳам Р. қ. қаттикдигини ва мўртлигини оширади, уларга ишлов берилишини кийинлашти- ради. Юқори сифатли Р.қ. таркибидаги қалай, қўрғошин, кадмий ва темирнинг миқдори тегишлича: 0,005, 0,01, 0,005 ва 0,1% дан ошмаслиги зарур. Саноатда ЦА15, ЦМ1, ЦАМ024, ЦАМ25, ЦАМ41, ЦАМ102, ЦАМ105 русумли Р.қ ишлати- лади. (Ц ҳарфи қотишмалардаги рухни, А. алюминийни, М мисни, рақамлар эса алюминий ва миснинг % ҳисобидаги миқдорини кўрсатади). Р.қ. осон суюкла- надиган ва суюқ ҳолатда яхши оқувчан бўлганлигидан карбюраторлар, насослар, подшипниклар қисмлари ва б. турли му- раккаб шаклли деталларни босим остида қуйишда, шунингдек, безак буюмлар тай- ёрлашда қўлланилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling