www.ziyouz.com кутубхонаси
313
ўзлаштира оладиган рух бўлган
саноат
чиқиндилари қўлланилади. Уруғликни
дорилашда ва экинларни барги орқали
озиқлантиришда рух сульфат нинг 0,05—
0,1% ли эритмаси ишлатилади. Рухли
полимикроўғитлар (ПМУ7) таркибида
20—25% рух, 1% MgO, 0,4% MnO, 13%
CuO ва б. элементлар бўлади. Уруғликни
дорилаш ҳамда
мевали экин майдонла-
рига гектарига 3—5 кг ҳисобида солиш
учун қўлланилади. Рухли кукун чигит ва
маккажўхори донига 200 г/ц, канд лав-
лаги уруғига 500 г/ц,
бодринг ва полиз
экинлари уруғига 200 г/кг ҳисобида экиш
олдидан ишлов беришда қўлланилади.
Тупроқнинг ҳаракатчан рух б-н таъ-
минланишини ҳисобга олган ҳолда Р.ў.
қўллаш қўшимча ҳосилни таъминлайди.
РУШДИЙ Муҳаммад Сиддиқ (17-
а., Қўқон) — шоир ва ёзувчи. Умри-
нинг охирги йилларини Қашқарда
ўтказган. Р.нинг бизга қадар ихчамгина
ахлоқийтаълимий
мазмундаги достони
ҳамда катта ҳажмдаги «Тазкират улавли-
ёи туркий» асари етиб келган. «Тазкират
улавлиёи туркий»да Мансур Халлож,
Боязид Бистомий,
Робия Адавия, Абу
Туроб Нахшабий, АтТермизий, Жуна-
ид Бағдодий, Иброҳим Адҳам
сингари
Шарқнинг 88 машойихи ҳақида маълу-
мот берилади. Р. бу асарини ёзишда араб
ва форс тилларидаги 14 манбадан, шу-
нингдек, халқ оғзаки ижоди дурдонала-
ридан фойдаланган. Китоб туркий тилда
ёзилган, авлиёлар — суфизм
таълимоти
даҳолари ҳақида энг мукаммал маълу-
мот берадиган ягона тазкирадир. Тазки-
ранинг бирданбир
нусхаси Низомий но-
мидаги Тошкент педагогика ун-тининг
қўлёзмалар фондида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: