O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР
РУҲИ ЖУВАНОН — жайдари урик
нави. Халқ селекциясида яратилган. Да- рахти кучли усади. Бал. 8 м. гача боради. Барглари йирик, оч яшил. Меваси июнь охири — июлнинг бошларида пишади, ўртача 35—40 г, чўзиқдумалоқ. Пўсти силлиқ, юпқа, эти сариқ, таъми хушхўр, сувли. Таркибида 14— 16% қанд, 0,8% кта, 60,38 мг% витамин С бор. Данагидан қийинроқ ажралади. Данаги йирик, магзи ширин. Кўчати ўтқазилгач, 5—6йили ҳосилга киради. Совуққа чидами ўртача. Нам б-н етарли таъминланган тупроқларда яхши ҳосил беради. 10—12 ёшида дарахти- дан 30—55 кг, 20—25 ёшида 60—70 кг ҳосил олинади. Меваси хўллигича ей- илади, мураббо, компот, турли консер- валар қилинади, шарбат тайёрланади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида эки- лади. РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР — қ Пси- хик касалликлар. РУҲИЙ ҲАЯЖОН — шахснинг ўз ҳаракатлари аҳамиятини тушуниш ёки уларни бошқариш қобилиятини пасай- тирадиган ҳолати; жиноят ҳуқуқида жаб- рланувчининг ноқонуний ҳаракатларига сабаб бўлган қаттиқ руҳий ҳаяжонланиш енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Ҳаяжонланиш ҳолати қатор ўзига хос бел- гиларга эга. Мазкур аломатлар фақат му- тахассислар томонидангина аниқланиши лозим. Шу боис, айбдор шахсга берилган психологик экспертиза хулосаси ишга оид исботлар б-н бирга суд томонидан инобатга олинади (яна қ. Аффект). РУҲИЛЛО Сидқий [тахаллуси; асл исми Руҳилло Фатали ўғли Охундов; 1886.28.3(9.4), Боку яқинидаги Бузовна қишлоғи — 1959.5.5, Боку] — озарбайжон актёри. Халқ артисти (1949). Озарбайжон ҳамда янги ўзбек театрининг шакллани- шида хизмати катта. 1924— 59 йларда М.Азизбеков номидаги Озарбайжон дав- лат драма театрида ишлаган. Гажи Қора («Гажи қора»), Фахриддин («Фахриддин- нинг қайғуси»), Кажар («Вагиф»), Нодир («Нодиршоҳ»), Қирол Лир, Яго, Отелло, («Кирол Лир», «Отелло») каби образ- лар унинг ижодида алоҳида ўрин тута- ди. У шунингдек, опера, оперетталарда чиққан бир қанча фильмларда суратга тушган. 1916 й. Ўзбекистонда бўлиб, ўзбек ҳаваскорлари б-н «Лайли ва Маж- нун» спектаклини саҳналаштириб, ўзи Мажнун ролини ижро этган. Кейинчалик ҳам у бир неча бор Ўзбекистонда бўлиб, ижодий ҳамкорликни фаол олиб борган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling