O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЯЗАНЬ ВИЛОЯТИ — РФ тарки-
бидаги вилоят. 1937 й. 26 сент.да ташкил этилган. Россия Европа қисмининг мар- казида жойлашган. Марказий федерал округига киради. Майд. 39,6 минг км2. Аҳолиси 1228 минг киши (2002), асо- сан, руслар (96,1%), шунингдек, украин (1,2%), мордва (0,6%) ва б. миллат вакил- лари (2,1%) ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси — 68,9%. 25 маъмурий туман, 12 шаҳар ва 26 шаҳарчадан иборат. Маркази — Ря- зань ш. Бошқа йирик шаҳарлари: Скопин, Касимов. Вилоят Ока дарёсининг ўрта ва қуйи қисмларида жойлашган, ер юзаси текис- лик. Шим. қисми Мешчёра пасттекисли- ги ҳудудида (бал. 80—130 м), Оканинг ўнг соҳилида ОкаДон текислиги (энг баланд жойи 180 м). Ғарбий қисми Ўрта Россия қирлари б-н банд (энг баланд жойи 236 м). Оҳактош, гил, кум, қўнғир кумир, торф конлари бор. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —11°, июлники 19°. Йиллик ёғин 550 мм (асосан, езда ёғади). Вегетация даври 180 кун. Асосий да- рёси — Ока ва унинг ирмоқлари (Пра, Гусь, Проня, Пара, Мокша, Ранова, Цна). Мешчёра пасттекислигида Дубовое, Великое, Чёрное, Белое ва б. кўллари бор. Тупроғи подзол, сур тусли ўрмон тупроғи, қоратупроқ. Ҳудудининг 35% ўрмон. Тийин, тулки, қуён, бўри, қобон, лось яшайди. Вилоят ҳудудида Мешчёра миллий боғи, Ока қўриқхонаси жойлаш- ган. Саноатининг асосий тармоклари: электроэнергетика, нефтни қайта ишлаш, кимё (кимё толаси ва иплари), машина- созлик (Россияда ишлаб чиқариладиган металл кесувчи станокларнинг 9%; те- левизорларнинг 18%; картошка қазиш комбайнлари, ҳисоблаш техника воси- талари), тўқимачилик саноатлари мав- жуд. Йирик корхоналари: нефтни қайта ишлаш, станоксозлик здлари, «ВискоР» (кимё толаси ва иплар), ҳисоблаш анали- тик машиналари корхонаси, автоагрегат- лар зди, «Сафьян» (кўн маҳсулотлари), «Комбайн», «Кортекс» (ипак газламалар) корхоналари, Рязань радио зди. Рязань иссиқлик электр станцияси ва б. ишлаб турибди. Қ.х. нинг муҳим тармоғи — гўштсут йўналишдаги чорвачилик. крамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Наслдор йилқичилик ривожланган (2 от з-ди бор). Арпа, буғдой, сули, канд лавлаги, емха- шак экинлари экилади, мева ва резавор мева етиштирилади. Ока, Мокша, Цна дарёларида кема қатнайди. Т.й. узунлиги — 943 км. Автомобиль йўллар уз. 6475 км (1997). 4 олий ўқув юрти, и.т. инсти- тута, 3 театр, 8 музей (шу жумладан, тарихиймеъморий музейқўриқхонаси, Константиново қишлоғида С.А.Есенин адабий мемориал музейи), 20 дан зиёд санаторий, курорт ва дам олиш уйлари (шу жумладан, Солотча иқлим курорти) бор. РЎВАК (paniculo) — ўсимлик тўпгулининг бир тури. Бундай тўпгулнинг бош ўқида гул шохчалари жойлашади; Мас, оқсўхта, сули, шоли ва б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling