O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

319
РЎВАКЎТ (Calamagrostis) — 
буғдойдошлар оиласига мансуб кўп йил-
лик ўтлар туркуми. Ер юзида 150 га яқин 
тури бор. Ўрта Осиёда 16, Ўзбекистонда 
3 тури усади. Р. ўрмонларда, чўл ва адир-
ларда, даре ва сой соҳилларида тарқалган. 
Ҳамма туридан емхашак тайёрланади.
РЎЗА (форс.) — исломдаги 5 та рукн 
(мажбурият)дан бири. Р. тутиш вақти тонг 
ёришмасдан аввал бошланиб, кун боти-
шига қадар давом этади. Бу вақтда ейиш, 
ичиш, жинсий яқинлик қилиш, номаъқул 
ишлардан тийилиш зарур. Қуръонда 
Аллоҳ Муҳаммад (сав)га Қуръонни ра-
мазон ойида ваҳий қилиб юборгани, ҳар 
йили шу ойда Р. тутиш фарзлиги кайд 
этилган (2:183—187). Исломга кўра, ра-
мазон ойида Р. тутиш балоғат ёшига ет-
ган, соғлом мусулмонларга фарз килин-
ган. Ҳомиладор, эмизикли аёллар, сафар-
да юрганлар, оғир беморлар, қийин ша-
роитларда ишловчилар Р. тутишдан озод 
этилган, уни имконият туғилганда адо 
этишларига рухсат берилган. Р.га тоқати 
етмайдиган кексалар, сурункали бемор-
лар Р. ўрнига фидя садақаси бериши 
(бир мискинни бир марта тўйдириши) 
мумкин. Агар бунга қодир бўлмаса, 
Аллоҳга истиғфор айтади ва дуо қилади. 
Ҳар бир Р.дор кишига рамазон ойи даво-
мида фақиру мискинларга хайру эҳсон 
қилиш, барча ёмон хулқ ва феълу атвор-
лардан, сўкиниш, қарғаш каби одатлар-
дан сақланиб юриш шарт ҳисобланади. 
Р. ҳижранинг 2йили фарз килинган, деб 
саналади. Мусулмонлар Ой тақвимига 
риоя этганлари учун Р. йилнинг турли 
вақтларига тўғри келади. Шунингдек, 
бошқа вақтларда ҳам, чунончи, ражаб, 
шаъбон ва муҳаррам ойларида Р. тутиш 
(Мас, ашуро Р.си) маъқул ҳисобланади. 
Улар турли хил муддат давом этади. Р. ту-
тиш одати қад. динлар ва халқларда ҳам 
турли шаклларда мавжуд бўлган.
РЎЗА ҲАЙИТИ — қ. Ҳайит. 
РЎЗБЕХОН — қ. Фазлуллоҳ ибн 
Рўзбехон.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling