8-синф она тили дарсларида “Ундама” мавзусини ўтиш
Download 46.5 Kb.
|
1 2
Bog'liq8 sinf undalma kri
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ташкилий қисм
8-синф она тили дарсларида “Ундалма” мавзусидаги бир соатлик дарс ишланмаси
Бугунги кун она тили дарсларини ўтиш талабига кўра ўқитувчи назарий билим билан бирга, янги технологик усулларни билиши зарур. Хар бир дарс ўқувчи онгига сингиши учун ўқитувчи энг қулай усулдан фойдаланиши керак. Қўйидаги 1 соатлик дарс ишланмасида 8-синфда “Ундалма” мавзусини ўтиш дарс ишланмасининг намунаси ёритилади. 1. Ташкилий қисм А) Ўқитувчи синфга киргач, ўқувчилар билан саломлашади, В) Синф холатига, ўқувчиларнинг дарсга қай даражада тайёр ёки тайёр эмаслигига эътибор беради. С) “Она тили” фанига мухаббат уйғотади бунинг учун қисқа савол-жавоб ўтказади. 1. Нима учун “Она тили” деб аталади? Жавоб: Чунки инсон туғилганида унга илк бор сўзловчи онадир. Гўдакка энг яқин мехрибон шахс она, тилни хам онадан азизлигини ифодалаш учун. “Она тили” деб аталади. 2-савол: “Она тилимиз” да нима учун адабий тил атамаси қўлланади ? Жавоб: Умумхалқ тилида шевалар учрайди. Адабий тил сайқаллашган, гр-к жихатдан шаклланган тилдир. 3-савол: тилимизга нима учун давлат мақоми берилди? Жавоб: Чунки тилимиз совет тузуми даврида жуда камситилиб, иш хужжатлари, давлат қарорлари рус тилида олиб борилар эди. Тилимизга давлат мақомини берилиши, мустақиллигимиздан олдинроқ, 1989 йили 21 октябрда амалга ошди. 4-савол: Бу Конституциянинг қайси моддасида белгилаб берилди. Жавоб: Бу Конституциянинг 4-моддасида белгиланди. 5-савол: Она тилимиз ривожига кимлар хисса қўшишган ва қушишмоқда. Жавоб: XI асрда яшаган тилшунослар Махмуд Қошғарий, ватандошимиз Махмуд Замахшарий, ўзбек тилининг асосчиси А.Навоий кабилар хисса қўшганлар. Бугунги кунда биз учун дарслик яратаётган тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар хам тилимиз ривожига катта хисса қўшмоқдалар. 6-савол: она тилимиз хақида мақол ва шерларни эслаймиз. каби саволлар берилади. Ўқувчилар она тили хақида ёд олган шерларини, тил хақидаги мақолларни эслашади. Ифодали қилиб айтишади. Ўқитувчи янги мавзуни эълон қилишдан аввал юрт, тил халқ тушунчаларидаги муштараклик хақида фикрлар айтади. Она тилига мухаббат Ватанга онага, халққа бўлган мухаббат эканлигини таъкидлайди. Эй азиз она юрт, яхшиям борсан, Тилимга мадори, дилимда орсан 16 ёшдасан навқирон, мағрур Илдизинг ўтмишда ўктам чинорсан. Ва юқоридаги шеърда нутқ кимга қаратилаётганини сўрайди. Жавоб: ўқувчилар она юртга қаратилаётганини айтишади Шундан сўнг ўқитувчи 5-синфда ўтилган мавзулардан бири Ундалмани эслатиш учун яна мисоллар келтиради: Дониёр бугун қандай кун? Мисолдан нутқ Дониёрга қаратилаётганини ўқувчилар топишади. Доскага кун, ой ёзилган. Мавзу хам ёзилади: “ Download 46.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling