8-синф она тили дарсларида “Ундама” мавзусини ўтиш


Download 46.5 Kb.
bet2/2
Sana12.10.2023
Hajmi46.5 Kb.
#1699669
1   2
Bog'liq
8 sinf undalma kri

Ундалма хақида маълумот»
Досканинг ёнидаги оқ тасвир туширғичга эпидоскопдан Ундалма учун ишланган слайдлар тушурилади.
Ўқувчиларга бир-бир ўқитилиб мисоллардаги Ундалмалар топтирилади.
1-мисол: Бахтиёр, бугун дарсга қатнашдингми?
2-мисол: Китобингни бериб тур, ўртоқжон.
3-мисол: Назм туз, Эркин, ахир эркин замондур бу замон.
- Ундалмаларни ўқинг ва нечанчи шахсга қаратилаётганини топинг
Ўқувчилар 2 шахсга қаратилаётганини айтишди.
- Демак Ундалмалмали гап одатда 2 шахсга қаратилади
Ундалма 2 шахс бўлади.
Ўқитувчи. Мисоллардаги ундалманинг ўрнини топинг
Жавоб: Ундалма гапнинг бошида, ўртасида охирида келади.
Ўқитувчи: Ундалма иштирок этган гапда қандай тиним белги иштирок этади.
Жавоб: Ундалма гап бошида келса, ундош кейин вергул билан. Ўртасида келса, хар икки томондан вергул билан, охирида келса, ундан олдин веругл, ундан кейин охангга қараб нутқи ёки ундов белгиси қўйилади.
Дарсликдаги... машқ ишланади. Ундан мисоллар ўқилгач, ундалмалар қайси сўзлар билан ифодаланиши сўралади.
Ўқувчилар ундалма асосан бош келишикдаги от билан ифодаланаётганлигини айтишади. Демак, ундалма ўқитувчи таъкидлайди, бош келишикдаги от билан ифодаланади, лекин баъзан бошқа сўзлар билан хам ифодаланади деб, кейинги слайдни эълон қилади.
Олмош билан Хой сен, менга қарачи.
Отлашган сифат билан Шундай демайсизми, азизим!
Отлашган сон билан: Тўртинчи, биринчига жавоб беринг!
Ундов сўзлар билан: Хой! Бери келинг!
Иборалар билан ифодаланади: Хой, йигит тушмагур, нима қилиб қўйдинг!
Сўз бирикмалари билан: Хой, соқолинг кўксингга тўкилгур!

Дарс мустахкамланади


Тарқатмали карточкалар тарқатилиб ундан ундалмаларни топиш топширилади.


Карточкалар илова қилинади.
1, 2, 3, 4, 5 ...
Карточкалар ўқилгач ундалмаларнинг йиғиқ ва ёйиқ бўлиши тушунтирилади:
1-карточка:
Эй, уста Парфи, келинг, бормисиз ?

2-карточка:


Бахор, кетма бизнинг боғлардан !

3-карточка:


Азиз ўқувчи, устозингни қадрла !
1-3 карточкадаги ундалмалар ёйиқ,
2-карточкадаги ундалма йиғиқдир
Ўқитувчи: Қандай ундалма ёйиқ ундалма дейилади
Ўқувчилар жавоби: Ўзидан олдин аниқловчи олиб келган ундалма ёйиқ ундалмадир.
Ўқитувчи: Демак, йиғиқ ундалма биз сўздан ёйиқ ундалма ўз аниқловчиси билан келган ундалмадир.
Ўқитувчи: Ундалма бошқа гап бўлаги билан синтактик алоқага киришадими ?
Жавоб: Ундалма гапнинг мазмуни билан боғланади, бирок синтактик алоқага киришмайди.
Ўқитувчи фикрни хулосалайди.
Демак, ундалма гапдаги бош ва 2 даражали бўлаклар билан хеч қандай алоқага киришмайди.
Айрим холда, айниқса шеърий асарларда хайвонлар, қушлар, жонсиз нарсаларнинг номини билдирувчи сўзлар хам ундалма бўлиб келади
Қуёш. Нуринг тўка бер мўл-мўл!
Ўтилган мавзуни сўраш қисқа савол жавоб билан ўтказилади, чунки умумлаштирувчи такрорлаш дарсда “Бир бош бўлакли гаплар” бўлиши тўлиқ такрорланган бўлади.
1-савол: Эгасиз гапларга мисол айтинг.
Жавоб: Бугун бизникига келинг
2-савол: Тўлиқ гап ва тўлиқсиз гапнинг фарқи нимада?
Жавоб: Тўлиқ гапда керакли бўлаклар иштирок этади. Тўлиқсиз гапда айрим бўлаклар тушиб қолади.
Мисол: китобни ўқиб чиқдингми ?
Ўқиб чиқдим.

Уйга берилган вазифаларга бир оз кўз югуртирилади-да.


Ўтган мавзу бўйича тезкор саволлар ўқиб эшиттирилади.
Бахолаш. Ўқитувчи ўқувчиларни бахолашда ўқувчининг берган жавобига, дарсдаги фаоллигига, зукколигига, уддабуронлигига, зийраклигига эътибор қаратиши лозим.
Уйга вазифа. Дарсликдаги машқларни бажариш. Ўтилган мавзуларни мустахкамлаш ва тест саволларини тузиш.

Фойдаланилган адабиётлар:


1.Она тили. 8-синф.
2.Узбек тили ва адабиёти. Т.Рузибоев. Т.Жураев.
Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling