Келинг, бир кулишайлик
Download 60.5 Kb.
|
КЕЛИНГ
КЕЛИНГ, БИР КУЛИШАЙЛИК (Ҳангомалар) Доктор: - Бемор ўлиб қолибди. Бемор: - Қандай қилиб, ахир мен тирикман-ку... Беморнинг хотини: - Жим бўл, нима, сен доктордан ҳам яхши биласанми? * * * Бир микроб бошқа микробни учратиб қолиб: - Мазанг йўқ кўринади, нима бўлди? - деб сўради. - Менга яқинлаша кўрма, менга пенициллин теккан, - деб жавоб берди униси. * * * - Доктор, эсингиздами, бир йил бурун ревматизм билан оғриб ҳузурингизга келган эдим, ўшанда сиз захдан эҳтиёт бўлинг, деган эдингиз. - Ҳа эсимда. - Сиздан сўрагани яна олдингизга келдим. Энди ювинаверсам бўладими? * * * - Сиз нима учун бу доридан ичмаяпсиз? - меҳрибонлик билан сўради врач. - Жуда аччиқ экан. - Ундай бўлса, маслаҳатим шуки, бу доридан ичаётганингизда ўзингизни гўё коньяк ичаётгандек фараз қилинг. - Доктор, яхшиси мен коньяк ичиб, дори ичяпман, - деб фараз қила қоламан. * * * - Доктор, мен жуда тез семириб кетяпман, қандай маслаҳат берасиз? - Ҳар куни бир неча соат қурилишда ишланг. - Офарин, қурилишга эримни юбораман. * * * Бир семиз киши шифокордан сўради: - Озиш учун нима қилиш керак? - Ҳар куни бир неча қути гугуртни сочиб юборинг, сўнгра биттадан териб олинг. * * * Бир аёл гўшт дўконига кирди: - Менга уч килограмму етти юз эллик грамм гўшт беринг. Сотувчи аёл айтган гўштни тарозида тортиб узатди. - Йўқ-йўқ, менга гўшт керак эмас, уч килограмм етти юз эллик грамм гўштнинг қанча бўлишини кўрмоқчи эдим... - Нега? - Чунки мен яқинда шунча оздим. * * * - Шифокор шифокорга: - Беморларнинг учдан бир қисмига ёмон пазандалар сабаб бўлади, мен шунга аминман. - Фикрингизга қўшиламан, аммо беморларнинг учдан икки қисмига яхши пазандалар сабаб бўлади. * * * Бир куни Афанди қўлига олақаргани қўндириб кетаётган экан, одамлар ажабланиб сўрашибди: - Мулла афанди, одамлар беданага, бургутга, лочинга, тўтига ишқибоз бўлишади. Сиз нега қарғани кўтариб юрибсиз? Афанди дарров жавоб қилибди: - Одамлар қарға икки юз йил умр кўради, дейишади. Шу гапнинг рост ё ёлғонлигини синаб кўрмоқчиман. * * * Бир арақхўр қўшнисига шикоят қилди: - Одамлар жуда ноинсоф-да, тунов куни тўйдан келаётган эдим, биттаси қўлимни босиб олди. * * * Кечаси бир маст киши уйим деб ўйлаб, симёғочни тақиллата бошлади. Шу пайт полиция хизматчиси маст кишининг олдига келиб, кинояли оҳангда сўради: - Нима қиляпсиз, ўзи? Кўрмаяпсизми, ахир уйда ҳеч ким йўқ-ку! - Ҳеч ким йўқ бўлса, нега иккинчи қаватда чироқ ёниб турибди? * * * Дорихонада бир киши сотувчидан сўради: - Оқ соч учун сизда бирор нарса борми? - Албатта-да, чуқур ҳурмат бор! * * * Бир аёл машҳур, лекин кўримсизроқ бўлган композитордан сўради: - Кечирасиз, сўраганнинг айби йўқ. Нега шунча ёшгача уйланмай бўйдоқ юрибсиз? - Ҳеч қайси аёл менга турмушга чиқиш истагини билдирмади, - деди композитор. - Агар бирортасининг менга ишқи тушиб қолганда ҳам, мен у аёлга дидсизлиги учун уйланмаган бўлардим. * * * Мистер Браун эрталабки газетада ўзининг ўлганлиги ҳақидаги эълонни ўқиб, шу заҳотиёқ таниши бўлмиш Смитга телефон қилди. - Хелло, Смит! Газетада менинг ўлимим ҳақидаги эълонни ўқидингми? - Ҳа.. Мен билан қаерда туриб гаплашаяпсан? * * * Хотин: - Жонимга тегиб кетди бу “меники-меники” дейишларингиз. Қачон қарамай, менинг автомобилим, менинг радиоприёмнигим, менинг телевизорим, менинг креслом, менинг уйим деб гапирасиз. Ахир биз эр-хотин бўлганимиздан кейин, меники-сеники борми? Ҳамма нарса иккаламизники-да, ахир!.. Дарвоке, гардеробда ўралашиб нимани қидиряпсиз, ҳадеб? Эр: - Шимим-м, эээ, шимимизни қидиряпман! * * * - Елпиғичингиз неча пул туради? - сўради харидор. - Мана буниси 1 сўм, ёнидагиси 1 сўму 80 тийин туради, - деди сотувчи. - Бу нархлар уларнинг сифатига қараб қўйилган бўлса керак-а? - Ҳа, 1 сўму 80 тийинлик елпиғич билан бемалол елпинса бўлади. 1 сўмлик елпиғични эса, шундай ушлаб туриб, бошингизни қимирлатишингиз керак бўлади. * * * Баджаҳл бир бадавлат киши тоби келишмай қолгач, дарров доктор чақиртирипти. Доктор келиб ундан: - Нима бўлди, қаерингиз оғрияпти, сэр? - деб сўрабди меҳрибонлик билан. - Нима бўлганлигини билиш сизнинг вазифангиз, - депти бадавлат киши тутоқиб. - Ундай бўлса менга ярим соатга ижозат берсангиз, яқин ўртоғим, мол докторини чақириб келсам, фақат угина беморнинг шикоятини тингламасдан, диагноз қўя олади, - дебди доктор. * * * - Доктор, ростини айтинг-чи, мени даволай оласизми? - Ҳа, албатта, статистиканинг маълумотига қараганда, бундай ҳолларда юз бемордан биттаси албатта тузалиб кетади. - Нима-нима? - Ҳавотирланманг, сеньора, сиз мен даволаган беморларнинг юзинчисисиз. Олдинги тўқсон тўққизтаси ўлган. * * * - Илтимос, доктор, тезроқ етиб келинг, эримнинг иситмаси 100 даражага чиқиб кетди, - тез тиббий ёрдамни чақирди ваҳимачи аёл. - Унда ўт ўчириш командасини чақиринг. * * * Ёши қайтиб қолган бир жаноб меҳмонхонага қайтиб келиб, ёстиққа бош қўйишга улгурмаган ҳам эдики, эшикни биров тақиллатди. У эшикни очиб, гўзал бир хонимни кўрди. - Кечирасиз, - деди аёл. - Мен янглишиб бошқа эшикни тақиллатибман, шекилли. - Янгилишишдан ташқари, қирқ беш йил кечикиб ҳам тақиллатдингиз, - жавоб қилди жаноб. * * * Ўқитувчи: - Терлатадиган воситаларни санаб беринг. Ўқувчи: Биринчиси - сизнинг саволингиз, жаноб профессор. * * * - Биласизми, доктор, сизнинг айтган дориларингиз фойда берди. - Нима ҳам дердим. Баъзан шунақаси ҳам бўлади. * * * - Нега хомуш кўринасан? - Нимасини айтай, дўстим, хотиним мен билан бир ҳафта гаплашмасликка қасам ичди. - О, сенга қийин бўлибди-ку! - Ҳаммасидан ҳам ачинарлиси шуки, дўстим, бугун ҳафтанинг охирги куни. * * * Ўқитувчи: - Зўр жанглардан қайсиларини биласан? Ўқувчи: - Жон деб гапириб берардим-у, лекин онам, уйдаги гап кўчага чиқмасин, гап ташиб юрма, деганлар-да! * * * Тингловчи лектордан сўради: - Ҳозиргина ўз лекциянгизда тамаки чекиш соғлиқ учун тамоман зарарли, у заҳар, дедингиз. Шунака экан, нега энди ўзингиз тамакини бурқситиб чекаяпсиз? - Биласизми, биродар, мен тамаки чека бошлаганимда лектор бўламан, деб сира ўйламаган эдим. * * * - Салом Эрика! Бунчалар чиройли бўлиб кетибсан. Бугун кечқурун бир учрашайлик. - Майли, Герберт. Соат еттида. - Герберт дейсизми? Ахир менинг исмим Герберт эмас-ку. - Ҳечқиси йўқ. Мен ҳам Эрика эмас, Моникаман. * * * Бир куни дўсти Жон Мильтондан сўраб қолди: - Катта қизингизни доим сизни қоралаб юрадиган танқидчига турмушга берибсиз. Шу гап ростми? - Рост, - деди Мильтон. - Ахир ўша танқидчидан бир амаллаб ўч олишим керак эди-да! * * * Қулоғи оғирроқ бир аёл доктордан сўради: - Кўрган ҳақингизга неча сўм берай?! - Эллик шиллинг. - Кечирасиз, яхши эшитмадим, етмиш шиллинг, дедингизми? - Йўқ, хоним, олтмиш шиллинг. * * * Бир кекса киши ўз докторига мақтанибди: - Биласизми, доктор, азизим, мен ичмайман, чекмайман, аёллардан узоқроқ юраман. Мен бекорчи гап билан шуғулланмайман. Кино ёки театрга ҳам бормайман, барвақт ётаман ва ҳеч қачон парҳезни бузмайман. Эртага мен саксон ёшимни нишонлайман. - Тавба, саксон ёшнинг нимасини нишонлайди? – хайрон қолди врач. * * * Юсуф қизиқ билан Охун қизиқ кўл бўйида айланиб юришган экан. Бир ерга келганда Охун қизиқ деворга қараб тўхтаб қолибди. - Ҳа, Охун, юр! - дебди Юсуфжон қизиқ. - Э-э, бу ёққа келинг, уста – дебди, Охун қизиқ девордаги ёзувга ишора қилиб. - Мана пул топадиган жой! Эшитинг: “Ким чўкиб кетаётган одамни қутқариб қолса 50 сўм мукофот”. Зўр экан-а! Бир иш қилсак. Мен ўзимни сувга ташлайман-да, “дод” деб бақираман. Сиз эса қутқариб оласиз. Кейин 50 сўмни бўлиб оламиз. Бир кунда 10 марта чўкаман. Юсуфжон қизиқ рози бўлибди. Охун қизиқ бир чуқур жойга ўзини ташлабди. Шўнғиб чиқиб: - Ҳа, уста, ечиниб, ўзингизни сувга ташламайсизми! Чўкиб кетяпманку! - деб бақирибди. - Чўкавер, чўкавер, - дебди Юсуф қизиқ. - Тагини ўқимаган экансан, чўккан ўликни олиб чиққан одамга 100 сўм мукофот экан. Download 60.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling