O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАБҒУЗИЙ (тахаллуси; асл исм-
шарифи Носириддин Бурҳониддин ўғли) 
(13-а. охири — Хоразмнинг Работўғуз 
мавзеи — 14-а. бошлари) — шоир. 
Работўғузда қозилик қилган. Шарқ 
халқлари оғзаки ижодини, айниқса, ри-
воятларни, авлиё-анбиёлар тўғрисидаги 
қиссаларни чуқур ўрганган. Ўзи ҳам 


www.ziyouz.com кутубхонаси
5
кўпгина ибратли ҳикоятлар, қиссалар 
ёзган. Туркий халқлар адабиёти тарихи-
да биринчилардан бўлиб насрда ривоят-
лардан ҳикоят, ҳикоятлардан қисса яра-
тишни бошлаб берган. Бизгача «Қисаси 
Рабғузий» (1309—10) асаригина етиб 
келган. Асар мусулмон мўғул бекларидан 
Носириддин Тўқбуғанинг топшириғи 
б-н ёзилган. Китоб туркий тилда, асосан, 
насрда, мадҳиялар, баъзи қиссаларнинг 
хулосалари, лирик кечинмалар ва хоти-
ма қисми эса назмда ёзилган. Қуръони 
каримдаги баъзи лавҳалар, исломга оид 
бошқа китоблардан ва Абу Исҳоқ Нишо-
пурийнинг «Қисас ул-анбиё»сидан айрим 
фактлар асарга асос қилиб олинган. Асар 
анъанавий ҳамд ва наът б-н бошлана-
ди, сўнг унинг ёзилиш сабаби, муаллиф 
ҳақида маълумот берувчи қисқа сўзбоши, 
кейин эса қиссалар келади. Жами 72 
қиссадан иборат. Мавзу доирасига 
кўра, асар қиссалари жуда ранг-баранг. 
Оламдаги бутун мавжудот эгаси бўлган 
Аллоҳни улуғлаш, пайғамбарлар ҳаётига 
доир лавҳаларни эслаш, камтаринлик ва 
такаббурлик, отаона ва фарзанд муноса-
батлари, эрк ва адолат мавзулари шулар 
жумласидандир. Қиссалар ҳажми турли-
ча: Мас, Юсуф ҳақидаги қисса салкам 100 
саҳифани ташкил килса, Лут ҳақидаги 
қисса бир неча саҳифадангина иборат. 
Қиссаларда реал ҳаёт воқеалари б-н 
боғлиқ мавзулар ҳам учрайди. Қиссалар 
баёнида, персонажлар тасвирида халқ 
оғзаки ижодининг бевосита таъсири 
сезилади. Асарда маърифий-дидактик 
ҳикоятлар ҳам мавжуд (Луқмон ҳикояси 
ва б.), қиссалардаги ҳикоятларга дунёвий 
руҳ ҳам сингдирилган (Юсуф қиссаси ва 
б.). Р.нинг бу асари ўзбек адабиётида ба-
диий наср ёдгорлигининг етук намунаси 
ҳамда 13—14-а.лар эски ўзбек адабий 
тилини ўрганишда асосий манба сифати-
да аҳамият касб этади. Қиссанинг 15-а.
га оид қўлёзмаси Лондондаги Британия 
музейида, 16-а.да кўчирилган нусхаси 
Санкт-Петербургда, 19-а.да кўчирилган 
қўлёзма, шунингдек, босма нусхалари 
Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида 
(инв. №1025, 7397, 1874) сақланади.
Ac: Қисаси Рабғузий, 1—2-китоб, Т., 
1990-91.
Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли], 
1ж., Т., 1977.
Ҳабиб Абдуназар.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling