O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАВЕНСБРЮК (Ravensbruck) — 
фашистлар Германиясидаги аёллар кон-
цлагери (1939—45), Фюрстенберг ш. 
яқинида. 130 мингдан зиёд аёл ва бир 
неча юз бола маҳбус бўлган; 93 минг 
киши йўқ қилинган. 1945.30.4 да тирик 
қолган маҳбуслар Совет Армияси томо-
нидан озод қилинган. 
РАВИШ — мустақил сўз туркумла-
ридан бири; ҳаракат ва ҳолатнинг белги-
сини, шунингдек, белгининг белгисини 
билдиради. Р.ларнинг қуйидаги маъно-
вий турлари мавжуд: ҳолат (тарз) Р.лари 
(тез, секин, пиёда каби); ўрин Р.лари 
(узоқда, яқиндан, пастда каби); пайт Р. 
лари (ҳозир, кеча, бугун каби); даража-
миқдор Р. лари (анча, сал, кам каби); 
мақсад Р.лари (атайлаб, жўрттага каби); 
сабаб Р. лари (ноилож, иложсиз, чора-
сизликдан каби). Пайт, ўрин ва мақсад 
Р.ларидан бошқа барча Р.ларни, энг уму-
мий хусусиятларига кўра, бир турга ки-
ритиш ва уларни ҳолат (тарз) Р.лари деб 
аташ мумкин.
Р. мустақил сўз туркуми сифати-
да қуйидаги морфологик хусусиятлар 
б-н ажралиб туради: 1) даража катего-
риясига эга: тез, кўп (оддий даража) — 
тезроқ, кўпроқ (қиёсий даража) — энг 
тез, жуда кўп (орттирма даража) каби; 
2) ўзгармас булиб, кўпинча феълларга 
боғланиб келади: Сўрида қат-қат духоба 
кўрпачалар устма-уст тўшалган эди; 3) Р. 
айрим ўринларда сифат ва отга боғланиб 
келиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда 
Р. белгининг белгисини ёки предмет-
нинг белгисини эмас, ўзи боғланиб 
келган сифат ёхуд отдан англашилган 
ҳаракатхрлатнинг белгисини билдиради: 
Кеча ҳаво жуда совуқ эди. У ҳозир беқиёс 
ва тасаввур қилиб бўлмас бахтиёр эди; 4) 
Р. ясовчи мухсус қўшимчаларга эга: ча, 
она, ларча, лаб ва б.; 5) турланмайди ва 
тусланмайди (отлашиш ҳоллари бундан 
мустасно).
Р.лар морфологик ва синтактик усул-
лар б-н ясалади: дўстона, қаҳрамонларча, 
ойлаб (морфологик усул), ҳар замон, шу 
он, бир дам (синтактик усул) каби. Р.лар 
тузилишига кўра, содда (камтарона, виж-
донан, бутунлай), қўшма (ҳар дам, бир 
йўла, озмунча, ҳар қачон), жуфт (кеча-
кундуз, қишин-ёзин) ва такрорий (оз-
оз, тез-тез, кўп-кўп) турларга бўлинади. 
Р.ларнинг анчагина, жуда, кам, камкам 
каби шакллари модал шакл ҳисобланади. 
Р.лар гапда ҳол, аниқловчи ва кесим вази-
фаларида келади.
Р.лар белги англатиш хусусиятлари 
б-н сифатларга ухшайди, аммо грамма-
тик хусусиятлари жиҳатидан улар ўзаро 
фарқланади: сифатлар предметнинг бел-
гисини, Р.лар эса ҳаракат ёки ҳолатнинг 
белгисини билдиради; уларнинг гапдаги, 
яъни синтактик вазифаси ҳам ўзгачадир.
Ад.: Ўзбек тили грамматикаси [Мор-
фология, 1-ж.], Т., 1975.
Илҳомжон Мадраҳимов.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling