O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


РАВОНДИЙ, Абу Бакр Нажмиддин  Муҳаммад (?, Исфаҳон — 1206 й.дан  www.ziyouz.com кутубхонаси 8


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАВОНДИЙ, Абу Бакр Нажмиддин 
Муҳаммад (?, Исфаҳон — 1206 й.дан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
8
сунг вафот этган) — форс тарихчиси. 
1174—84 й.ларда Ҳамадонда фиқҳ ва 
хаттотликдан таълим олган. 1181—89-
й.ларда салжуқийлар султони Тўғрул II 
(1175—94) саройида хаттот, 1190 й.дан 
Ҳамадон амири Фахриддин Алавий 
уғилларининг тарбиячиси. 1206 й. Кўня 
ш.га кўчиб ўтган ва куп утмай вафот эт-
ган. Р. Кўня султони Ғиёсиддин Кайхус-
равга бағишлаб «Роҳат уссудур ва оят 
уссурур» («Кўнгиллар роҳати ва севинч 
аломати») асарида, асосан, Салжуқийлар 
давлатининг 11-а. бошидан 1199 й.гача 
булган тарихи баён қилинган. Асар охи-
рига эса хаттотликка оид қўлланма, ов ва 
шахмат уйинига доир боблар ҳам кири-
тилган. Р.нинг бу асари — Салжукийлар 
давлатининг 1160—99 й.лардаги тарихи 
буйича асосий манбадир. 15-а.да асар 
турк тилига таржима килинган. 1921 й. 
Лондонда нашр қилинган.
РАБОТ НЕФТЬ КОНИ — Тожики-
стон Республикаси Сўғд вилоятининг 
жан.шарқидаги кон. Коннинг геологик 
тузилишини К. П. Калицкий, В. Н. Ве-
бер ва б. урганган. Р.н.к.да палеозой, 
юра, бур, палеоген, неоген ва туртламчи 
даврларга мансуб жинслардан тузилган 
ётқизиклар мавжуд. Палеозой жинсла-
ри тўқ кулранг қумли аргиллитлар, юра 
жинслари кулранг гиллар ва майда до-
надор қумтошлардан, бур ётқизиқдари 
қизғиш конгломерат, қумтош, гиллар, 
оқ ва кулранг оҳактошлардан тузилган. 
Палеоген ётқизиқлари оқ гипс, оҳактош, 
қумтош, яшил ва кизил рангли гиллардан 
иборат. Нефть шу жинслар орасидан то-
пилган. Кондаги нефтнинг с.оғ. 0,827— 
0,879. Таркибида 0,65—0,80% олтингу-
гурт, 6,55—7,72% парафин мавжуд. 
РАВОҚ — тоқнинг бир тури; 
бино деворларидаги дераза ва эшик 
ўринларининг 
юқори 
қисмига 
қўйиладиган меҳробий ёйсимон қурилма. 
Р. йўнилган, табиий ёки сунъий тошлар, 
бетон, темирбетон, ёғоч ва пўлат сингари 
материаллардан ишланади. Р.нинг таянч 
қисми товон, марказий понасимон ғишти 
ёки тоши эса қулф деб аталади. Р.лар ша-
клига кўра: якка марказли, ярим айлана 
шаклли, баланд марказли тақасимон, бир 
неча марказли найзасимон, тухумсимон 
бўлади. Ҳоз. замон иншоотларида ички 
кучланишларни камайтириш мақсадида 
Р.лар 2—3 шарнирли қилиб ишланади. 
Устунларга тиралган бир хил ҳажм ва 
шаклдаги Р.лар қатори қаторак (аркада) 
деб номланган.
Р.лар дастлаб Қад. Шарқ меъмор-
лигида вужудга келган. Қад. Рим меъ-
морлигида кенг тарқалган. Ўрта Осиё 
меъморлигида Р.нинг турли хил мумтоз 
намуналари яратилган. Гумбазли бино-
ларнинг хоналари кўркам, кенг чиқиши 
ичкаридаги Р.ларга боғлиқ бўлган. Р.лар 
бино йўлаклари, дераза ва эшик тепала-
ри ҳамда деворнинг гумбаз ости қисмида 
бўлган. Ички сатҳи турли шаклдаги хона 
деворларини Р.лар ёрдами б-н доира 
шаклига келтирилган. Гумбаз томни ба-
ланд кўтариб ёпишда деворлар ўрнига 
енгил Р.лар ўрнатилган. Гумбаз устун-
лар ёки устига ўрнатилган устунлар ҳам 
бир-бирига Р.лар ёрдамида боғланган. 
Агар Р.нинг каноти кенг бўлса, унинг 
асоси йўғон, тепаси ингичка қилиб зи-
нали Р. қурилган. Гумбаз ости Р.и эшик 
ёки йўлак тепасига ўрнатиладиган Р. 
б-н бир жойга тўғри келса, уни қўш Р. 
дейилади. Катта гумбаз томлар устига 
ўрнатиладиган Р.ларнинг куркам чиқиши 
учун кўп қатламли қилиб қурилган. Бўйи 
ва эни бир хил бўлган чорси хоналарнинг 
деворлари устига 8—12 Р. ва катта гумбаз 
томларда 16 Р. гача ўрнатилган.
Квадрат хона томонларига биттадан Р. 
ўрнатилса, чортоқ деб номланган. Девор-
лар устига 8 Р. ўрнатиб, улар тепасидан 
ўтган ҳалқа деворга яна 16 кичик Р.лар 
жойлаштириш мумкин.
11 —17-а.лар 
меъморлигида-
ги Р.ларнинг мураккаб тузилишлари 
ғиштларнинг ўзига хос терилиши б-н 
боғлиқ бўлган. Ўзбекистон меъморлиги-
даги найзасимон Р.ларнинг 100 дан ортиқ 
тури борлиги аниқланган. Халқусталари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
9
амалда 1, 2, 3 ва 4 марказли Р.лар 
қурилиш услубидан фойдаланган. Замо-
навий қурилишларда Р.ларнинг ўзига хос 
тузилишлари яратилмокда (кўприк, жа-
моат бинолари ва б.).
Ад.: Булатов М. С, Геометрическая 
гармонизация в архитектуре Средней 
Азии IXXI1 вв., М., 1978.
Пўлат Зоҳидов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling